Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Кредитлаш тамойиллари

Кредит муносабатлари иқтисодиётда мавжуд аниқ услубий асос-ларга таянади. Унинг асосий элементлари бўлган ссуда капитали бо-зори операциялари маълум тамойиллар асосида олиб борилади. Бу тамойиллар кредит ривожланишининг биринчи босқичида кўзга таш-ланган эди, кейинчалик эса улар умумдавлат ва халқаро кредит қонунчилигида яққол ўз аксини топди. Иқтисодий тушунча сифатида кредит бир неча тамойилларга эга. Булар кредитнинг қайтиб берилиши, кредитнинг муддатлилиги, кредитнинг таъминланганлиги, мақсадлилиги ва тўловлилик тамойилларидир. Қуйида биз ҳар бир тамойилнинг мазмунини қисқача таърифлаб ўтамиз.

1. Кредитнинг қайтиб бериш тамойили

    Бу тамойил кредитнинг мустақил иқтисодий тушунча эканли-гининг шартидир. Қайтиб бериш кредитнинг умумий белгиси ҳи-собланади. Қайтиб бериш ўз-ўзидан вужудга келмайди: у моддий жараёнларга, қиймат айланишининг тугашига асосланади. Аммо айланма ҳаракатнинг тугаши бу – қайтариб бериш эмас, фақат қай-тариб бериш учун замин тайёрлашдир. Кредитни қайтариш айланма-дан чиққан маблағлар қарз олувчига пул маблағларини қайтариш имкониятини берган тақдирда амалга оширилади. Қайтариб бериш лаёқати иккиёқлама жараённи ифода этади, у кредитор учун ҳам, қарз олувчи учун ҳам бир хил даражада муҳимдир.

    Қийматнинг қайтувчи ҳаракатининг ҳуқуқий томони ҳам му-ҳимдир. Муайян бир муддатга бериладиган қийматга эгалик ҳуқуқи кредитордан қарз олувчига ўтмайди.

    Қарзга бериладиган қиймат фақат муайян бир муддатгагина ўз эгаси қўлидан узоқлашади, лекин эгасини ўзгартирмайди.

    Бўш турган ресурсларни аккумуляция қилувчи банклар бу ре-сурслардан хусусий ресурслар сифатида фойдалана олмайди. Банк қарзга берувчи маблағнинг эгаси бўлиб, корхона, ташкилот, алоҳида шахслар ҳисобланади.

    Қайтариб бериш муайян шартномада акс эттирилади.

    Қайтариб бериш объектив белги ҳисобланади. Кредитни қай-тариб берувчи томон уни бошқа иқтисодий категориялардан, жумла-дан, молиядан фарқ қилиш имкониятини беради.

    Кредитдан самарали фойдаланиш асосида қайтариб бериш – бутун банк фаолиятининг марказий пункти ҳисобланади. Кредитнинг бу тамойили кредит ва ундан фойдаланганлик учун фоиз суммасини кредит берган муассаса ҳисобига кўчириш йўли билан ифодаланади. Шу йўл билан банклар кредит ресурсларининг қайта тикланишини таъминлайдилар. Бизнинг амалиётимизда марказлашган режали иқти-содиёт шароитида кредитлашнинг «қайтарилмайдиган ссуда» деган норасмий тушунчаси бор эди. Кре-дитлашнинг бу шакли халқ хўжа-лигининг кўп тармоқларида, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарқалган эди. Кредит давлат банки томонидан қарз олувчининг молиявий аҳволини ҳисобга олмаган ҳолда берилар эди. Ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, қайтарилмайдиган ссудалар бюджет субсидиясининг қўшимча шакли сифатида намоён бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида «қайтарилмас кредит» тушунчаси бозор иқтисодиёти тамойиллари учун бегона ҳисобланиб, бундай кредит-нинг амалиётда бўлиши иқтисодиёт учун жуда хавфлидир.

2. Кредитнинг муддатлилиги

Бу тамойил кредит берувчидан олинган кредитни ўз вақтида қай-тариб бериш муддатини, яъни кредитнинг қандай муддатга берил-ганлиги билан тавсифланади. Бунда шу муддатлилик тамойилига кўра, кредит узоқ ва қисқа муддатли кредитларга бўлинади.

 Кредитнинг муддатлилик тамойили қарздор учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда эмас, балки кредит битимида кўрсатилган маьлум муддатда кредитнинг қайтарилиши зарур эканлигини билдиради. Кредитнинг муддатлилиги ҳар иккала томон, кредитор ва қарз олувчи учун муҳимдир. Агар кредитор қарзни фоизи билан ўз вақтида қайтиб олса, уни эгасига ўз вақтида қайтариш ёки яна кредитга бериш имкониятига эга бўлади. Қарз олувчи кредитни самарали ишлатиб, уни ўз вақтида кредиторга қайтариш ва шу билан шартномадаги жазо чораларидан қутилишидан манфаатдор. Кредитнинг муддати бўйича кредит шартномада кўрсатилган шартларнинг бузилиши натижасида қарз берувчи қарз олувчига иқтисодий чоралар ( жарималар шаклида, кредит бўйича фоиз даражасини ошириш, кредитнинг муддатини қисқартириш ва бошқалар)ни қўллаши мумкин. Бу чоралар ҳам ёрдам бермаган ҳолларда қарз берувчи молиявий талабларни хўжалик суди орқали ундириб олиши мумкин. Кредитнинг муддатлилиги келиб ту-шувчи бойликларни тежамли ва қайта ишлатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни жўнатиш, товарларни сотиш муддатларига ва пировард натижада айланма фондларининг доиравий айланишининг тезлигига боғлиқдир.

    3. Кредитнинг таъминланганлик тамойили

    Бу тамойил ёрдамида иқтисодиётнинг ривожланишида қиймат ва моддий ишлаб чиқариш ўртасида бўлиши зарур бўлган пропор-цияларнинг бир меъёрда бўлиши рағбатлантирилади. Бу тамойил-нинг асосий моҳияти шундаки, бунда хўжалик айланмасида иштирок этувчи банк маблағларининг ҳар бир сўмига муайян моддий бойлик-ларнинг бир сўми қарама-қарши туриши керак. Банклар томонидан халқ хўжалиги тармоқларига берилган кредитлар тўлиқ товар моддий бойликлари ва маьлум харажатлар билан таъминланган бўлиши ке-рак. Тармоқларга таъминланмаган кредитларнинг берилиши банк кредитларининг банкка қайтиб келмаслигига асос ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, банкнинг ликвидлилигига ва пул муомаласига катта таь-сир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, бозор иқтисодиёти шароитида банклар томонидан бериладиган кредитларнинг товар моддий бой-ликлар ва харажатлар билан таъминланган бўлишига муҳим эътибор берилмоқда. Ҳозирги шароитда бу жараённинг амалга оширилишини қуйидагича ифодалаш мумкин.

    Кредит олаётган корхона банкка товар ёки товар ҳужжатларини, бошқа бирор шаклдаги мулкни гаровга қўяди. Агарда банк берган кредит қарз олувчи томонидан ўз вақтида банкка қайтарилмаса, банк товарни сотиш ҳисобидан қарз ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Баъзида кредит варрант асосида ҳам берилиши мумкин. (Варрант –гаров учун хизмат қилувчи ҳужжат). Бунда кредитор бераётган кре-дити товар - моддий бойликлар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

    Банк ссудаларининг товар - моддий бойликлар билан тўлиқ таъминланганлиги пул муомаласининг барқарорлигини таъминлайди, чунки банк айланмасидаги пуллар нақд пулга трансформацияланиб туради.

    Хулоса қилиб айтганда, кредитнинг таъминланганлик тамойили қарз олувчи ўзига олган мажбуриятларни бузиш шароитида қарз берувчининг мулкдорлик манфаатларини ҳимоя қилишни таъмин-лайди ва кредитни бирор гаров ёки молиявий кафолат асосида беришда ўзининг амалий аксини топади. Бу умумиқтисодий барқарорлик даврида, айниқса, муҳимдир.

             4. Тўловлилик тамойили

    Бу тамойил айланма фондларининг доиравий айланишини, кен-гайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи тўлов ресурслари суммасини аванслаштириш заруриятидан келиб чиқади.

    Бу тамойилга асосан корхоналар фойдаланилган қарз маблағ-лари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредит-нинг тўлаш уни тўлиқ суммада ўз эгасига қайтарилишинигина эмас, шу билан кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Демак, кредитор ўз маблағларини ҳеч вақт ўз ҳажмида қайтариб олиш шарти билан бермайди, бунда у маблағни қарзга берганлиги учун муайян тўлов талаб қилади (фоизсиз имтиёзли кредитлар бундан мустасно).

    Кредитнинг тўлови нафақат банклар хўжалик ҳисоби мақомига, шу билан бирга, корхоналарни бевосита фойдаси билан боғлиқ хўжа-лик ҳисобига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

    Кредит учун ҳақ тўлашнинг иқтисодий моҳияти қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги қўшимча олинган фойданинг тақсимлани-шини қайд қилишда намоён бўлади. Кўриб чиқилаётган тамойилнинг амалиётда учта асосий функциясини бажарувчи банк фоизи меъёри-ни ўрнатиш жараёнида намоён бўлади:

    – юридик шахслар фойдасининг ва жисмоний шахслар даро-мадининг тақсимланиши;

    – ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва ссуда капиталининг тақ-симланиши орқали тармоқ, тармоқлараро ва халқаро миқёсда айла-ниши;

– иқтисодиёт ривожининг инқирозли босқичида банк мижозлари-нинг пул маблағларини инфляциядан ҳимоялаш ва бошқалар.

    Ссуда фоизининг ставкаси ссуда капиталидан олинган йиллик даромад суммасининг берилган кредит суммасига нисбати билан аниқланиб, кредит ресурсларининг баҳоси сифатида намоён бўлади.

    Бошқа товарлар баҳоси белгиланишининг анъанавий механиз-мидан фарқли ўлароқ, кредитнинг баҳоси, ссуда капитали бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбатини ўзида акс эттиради ва у бир қатор омилларга боғлиқ бўлади:

    – бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши ( инқироз дав-рида ссуда фоизи ўсади, юксалиш даврида эса пасаяди);

    – инфляция жараёни суръатлари ( амалиётда ссуда фоизининг инфляция ўсиш суръатларидан орқада қолиши учраши мумкин );

    – тижорат банкларни кредитлаш жараёнини амалга оширувчи Марказий банк орқали давлат кредитини тартибга солишнинг сама-радорлиги;

    – халқаро кредит бозоридаги ҳолат (масалан, бирор мамлакатда кредит бўйича фоиз ставкасининг ошиши шу мамлакатга чет эл капи-талининг оқиб келишига олиб келади ва бу миллий бозорлар ҳола-тига таъсир кўрсатади.);

    – жисмоний ва ҳуқуқий шахслар пул жамғармаларининг дина-микаси (уларнинг ҳажми қисқарган ҳолда ссуда фоизи ўсади);

    – потенциал қарз олувчиларнинг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаб берувчи ишлаб чиқариш динамикаси;

    – ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги (чет эл амалиётида банк-лар мавсум даврида кредитлар бўйича фоизларни оширадилар);

    – давлат томонидан бериладиган кредит миқдори билан давлат-нинг ички қарзлари ўртасидаги нисбат (ссуда фоизи ички давлат қарзлари ўсиши билан бирга ўсиб боради).

5. Кредитнинг мақсадли бўлиши

Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олин-ган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, маса-лан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқа-риш харажатларини қоплашга ва ҳоказо аниқ бирор объектга мақ-садли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарф-лаши керак . Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади.

    Юқорида келтирилган тамойиллар кредитнинг иқтисодий кате-гория сифатида мавжуд бўлиши ва ҳаракат қилишининг муҳим томонларини ўзида ифодалайди.

         Бизнинг фикримизча, бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг юқорида келтирилган тамойилларидан ташқари, кредитдан оқилона фойдаланишни ифодаловчи тамойил кредитнинг самарадорлиги та-мойилини киритишимиз зарур. Бу тамойил нафақат кредит ва фоиз суммасини банкга қайтариб тўлашни, бундан ташқари, шу кредит ёрдамида кредитланадиган ёки молиялаштириладиган соҳа , тармоқ, корхона қанча самарадорликка эришишини ифодалаши зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида бериладиган кредитлар маълум бир лойиҳа-ларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади. Банклар лойиҳаларни кредитлаш ёки молиялаштиришдан олдин лойиҳани бажариш учун йўналтириладиган маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш-лари зарур. Агар биз бозор иқтисоди юқори ривожланган мамлакат-ларда кредитлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига эъти-бор берадиган бўлсак, бу мамлакатларда корхона, ташкилотларга кредит беришдан олдин қўйиладиган маблағларнинг самарадорлиги ҳисоб-китоб қилиб чиқади. Агарда лойиҳага қўйиладиган маблағлар самара берадиган бўлсагина, шу лойиҳа учун маблағ ажратилади.   Ҳар бир корхона ва ташкилот учун кредитдан фойдаланишда унинг самарадорлигига алоҳида эътибор бериш фойдадан холи эмас, чунки самарадорлик кредитнинг зарурий шартларидан бири ҳисоб-ланади. Кредитнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмига тўғридан-тўғри боғлиқ. Самарадорлик тамойилининг мавжудлиги ва унга риоя қилиш кредитнинг бошқа тамойилларининг бажарилиши учун асос ҳисобланади. Самарадорлик кредитдан аниқ, мақсадли фойдаланишни тақозо қилади. 

кредит ресурсларнинг сама-радорлиги асосан икки омил: сотилган маҳсулотнинг ҳажми ва кредит ресурсларининг айланиш даврига боғлиқ. Савдо ҳажми қанчалик катта бўлса ва кредит ресурсларининг айланиш даври қанчалик қисқа бўлса, кредит қўйилмаларининг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Банк томонидан берилган маблағлар хўжалик айланмасида, ишлаб чиқаришга тезроқ жорий қилинса ва кредит маблағлар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнини тезроқ босиб ўтса, улар келтирадиган самарадорлик шунчалик юқори бўлади. Банк кредити маблағлар доиравий айланишининг бирор босқичида ушланиб қоладиган бўлса, бу ҳол кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилишига олиб келади. Бу, албатта, кредитнинг самарадорлиги пасайганлигидан далолат бериши мумкин.

Кредитнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида ғарб мамла-катлари амалиётида кредитлашнинг биз учун янги қоидаси қўлла-нилади. Бу қоида кредитлашда «5 «С»лар қоидаси» деб юритилади.

    «5 «С» лар қоидаси»га асосан ҳар бир «С» бўйича корхонанинг фаолияти таҳлил қилиб чиқилади ва корхона фаолияти талабга жавоб берсагина корхонага кредит берилади. Қоидага асосан «С» ҳарфлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг қуйидаги жиҳатларини ифо-далайди.

    Character – қарз олувчининг характерини баҳолаш, унинг аввал-ги қарзлари; қарзни тўлай олиш қобилияти ҳамда бозордаги обрўси;

Саpаsity –қарз олувчининг бошлаган ишни охирига етказа олиш, тегишли даромад олиш ҳамда банк кредитларини қайтара би-лиш қобилияти;

Саpitаl – қарз олувчи сармоясининг етарлилиги;

Conditions – шартлар. Бунда иқтисодий муҳим ва мазкур бизнеснинг ривожланиши назарда тутилади;

Coloteral – гаров (кафолат, кафиллик, суғурта полиси, товар-моддий бойликлар) ва бошқалар.

Режали иқтисодиёт даврида кредитлашнинг бу тамойилларидан ташқари яна бир неча бошқа тамойиллар қўшимча равишда амал қилар эди. Социалистик хўжалик даврида юқоридаги тамойиллар иккинчи даражали ҳисобланар эди. Қуйидаги тамойиллар эса асосий, биринчи даражали тамойиллар бўлиб, кредитлаш жараёнида банклар кўпроқ шу тамойилларнинг бажарилишига эътибор берар эди.

 

Кредитни режанинг бажарилганлигига қараб бериш

    Бу тамойилнинг моҳияти шунда эдики, банк кредитларининг умумий ҳажми ва шакллари банкларнинг кредит режалари асосида ўрнатилар эди. Бунда корхона ва ташкилотларга бериладиган кре-дитлар уларнинг ишлаб чиқариш режаларини бажаришларига қараб берилар эди. Ундан ташқари, кредит ҳажми бўйича муайян режа тузилар ва шу режага асосан кредит берилиши, унинг ҳажми ва шакли белгиларди ва бу банк томонидан бошқарилар эди.

    Бу тамойилга асосан, кредит режасида кўзда тутилган банк ссудалари квартал ёки ойига бир марта эмас, балки товар-моддий бойликларини яратиш жараёнига ва уларни ишлаб чиқариш мақсад-ларига сарфлаш ёки сотишнинг маълум босқичларида банк томони-дан ўрнатилган миқдорда берилар эди.

2. Дифференциялаштириш (кредитлашда ҳар хил ёндашиш) тамойили.

    Бу тамойил ижтимоий зарурий меъёрларга мос ҳолда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни реализация қилиш асосида корхона ва ташкилотларнинг қандай молиявий натижага эришганлигига қараб белгиланган. Хўжалик фаолиятининг натижаларига қараб корхоналар «яхши ишлайдиган» ва «ёмон ишлайдиган» корхоналарга бўлиб кре-дитланган. Бу тамойилга асосан ижобий молиявий натижаларга эришган корхона ва ташкилотларга кредитлаш жараёнида маьлум енгилликлар берилган. Корхоналарда молиявий қийинчиликлар бўл-ганда ишчиларга иш ҳақи тўлаш учун ёки бошқа тўловларни амалга ошириш учун кредитлар берилган. Ундан ташқари, яхши ишлайдиган корхоналарга енгил шароитда кредитлар берилган, масалан, кредитнинг фоиз ставкаси камайтирилган, корхона учун зарур бўл-ганда кредитнинг муддати узайтирилган ва ҳоказо.

Агар корхона ишлаб чиқариш режасини бажармаса ёки банкдан олинган кредитлар бўйича ўз мажбуриятларини вақтида амалга ошир-маса, бундай корхона ёмон ишловчи корхоналар қаторига киритилган ва банк томонидан бундай корхоналарга иқтисодий чоралар қўлланилган. Ёмон ишловчи корхоналарга кредитлашда банк қаттиқ ёндашган, яъни кредитларни жуда қисқа муддатга, юқори фоиз ставкалари бўйича берган. Баъзида банк олдиндан берган кредит-ларини муддатидан илгари ундириб олган, корхона юқори ташкило-тининг кафолати асосида кредит берган ёки баъзи ҳолларда кредит беришни умуман тўхтатиб қўйган.

Бозор иқтисодиёти шароитида бу тамойилларнинг барчаси ҳам ўринли бўлмаслиги мумкин.

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 10117 | Рейтинг: 4.0/3
Всего комментариев: 0
avatar