Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Кредитнинг моҳияти ва унинг функциялари

Бизга маълумки, пул маблағларига кўп ҳолларда кредитларни, корхоналарнинг ҳисобварағдаги маблағларини ва нақд пулларни, айланма маблағларини ва молиявий ресурсларни киритадилар.

    Бу иқтисодий категориялар ташқи томондан ўхшагани билан, уларнинг ички хусусиятлари жуда хилма-хил ва бир-бирига ўхша-майди.

Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муно-сабатлар йиғиндисидир.

    Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўл-маган шароитда тўловни кечиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўла-дилар.

    Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатлар-нинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади.

    Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир.

    Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш – бу унинг сифатларини, муҳим томонларини, иқтисодий муносабатлар тизимининг бир эле-менти сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир.

    Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томони-дан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган.

    Масалан, Э. Вознесенский, А. Зверев, Д. Аллахвердян каби олим кредит махсус категория ҳисобланса-да, у молия таркибига киради, деб ҳисоблашади.

    В. Захаров, О. Лаврушин, М. Пессель, И. Левчук, В. Рыбин, А. Қодиров, Т. Қоралиев каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда фаолият кўрсатувчи алоҳида мустақил иқтисодий категория, деб ҳисоблайдилар.

    Кредитнинг мустақил категория сифатида моҳиятини аниқлаш мураккаб саволлардан биридир.

    Кредит қарзга бериладиган қийматнинг ҳаракати сифатида тушуниш мумкин.

    Захаров В. «Кредит вақтинчалик фойдаланишга бериладиган қиймат бўйича бўладиган ижтимоий муносабатдир» деб хулоса қил-ган бўлса, Қодиров А., Пессель М. эса кредит иқтисодий категория бўлиб, унда ишлаб чиқариш муносабатлари ўз аксини топади ва давлат, хўжалик ташкилотлари, корхоналар, муассасалар бир-бирига қийматни маълум вақтга, қайтариб бериш ва тўлаш шарти билан берадилар, деб уқтирадилар.

    Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи му-ҳим томонлари аниқланади:

биринчидан, унинг ижтимоий маҳсулот яратиш, миллий даромад ва пул ресурсларини қайта тақсимлашга боғлиқлиги;

иккинчидан, кредитнинг ҳаракат шаклига (товар ёки пул тарзи-да) эга эканлиги;

учинчидан, такрор ишлаб чиқаришдаги ҳаракатнинг асосий ҳал этувчи белгиси (қарз) эканлиги ва ҳ. к.

    Берилган кредит қайтувчанлик характерига эга. У худди шу сифати билан молиядан фарқ қилади.

    Ссуда капитали манбаларининг таҳлили кредитнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилди.

    Бир қатор иқтисодчиларнинг фикрича, кредит жамиятдаги вақ-тинча бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни тақсимлаш шаклидир.

    Бу нуқтаи назардан, кредит вақтинча бўш пул маблағларини қарзга бериш бўлиб, муайян белгиланган муддатдан сўнг бу маблағ-лар ўз манбасига қайтиб келиши керак.

    Кредитнинг моҳиятини янада аниқлаштириш учун унинг тар-кибини, ҳаракат босқичларини, иқтисодий тушунча сифатидаги му-ҳим белгиларини ва ижтимоий - иқтисодий характеристикасини кўриб чиқамиз. Кредитнинг моҳиятини тушуниш учун, авваламбор, унинг таркиби нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур. Кредит муносабат бўлиши учун унинг зарур элементлари – кредит-нинг объекти ва субъекти бўлиши зарур.

    Кредит муносабатларида субъектлар икки хил бўлади:

  1. Кредитор (қарз берувчи)
  2. Қарз олувчи

    Бундан ташқари, кредит муносабатлари таркибининг элементи сифатида кредитнинг объекти юзага келади.

Кредит муносабатларининг объектлари ва субъектлари.

Кредит объекти - бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган ва қарз олувчидан кредитор (қарз берувчи)га қайтиб бериладиган қийматдир.

    Бунда қарзга берилган маблағ ўз қийматини сақлаб қолиши кредитнинг асосий сифати ҳисобланади.

    Кредит таркиби унинг элементлари бирлигини ифодалайди.

    Кредитнинг ҳаракат босқичлари ҳам унинг муҳим белгиси ҳисобланади. Қарзга берилувчи қиймат ҳаракатини қуйидаги схемада ифодалаш мумкин:

 

Бк - Окз - Ик ... Вр ... Қк - Фкс

 

    Бк – кредитнинг берилиши;       

    Окз– кредитнинг қарз олувчи томонидан вақтинчалик эҳтиёж-ларини қондириш учун олиниши;

    Ик – кредитнинг ишлатилиши қарз олувчининг кредитни нима мақсадда олганлиги билан узвий боғлиқ бўлади;

    Вр – қарз олувчининг хўжалигида қарзга олинган қиймат айлан-маси тугалланишини ресурсларнинг айланмадан чиқарилишини ифо-далайди;

    Қк – кредитни қайтариш;

    Фкс – вақтинчалик берилган қийматни кредитор қўлига қайтиб келиши (% билан).

    Кредитнинг моҳиятини маьлум вақтдан кейин қайтариб бериш ва фоиз билан қайтариш шарти янада кенгроқ очиб беради. Бу ҳар иккала шартдан ташқари, кредитнинг иқтисодий категория сифатида ҳаракат қилишини асослаш учун иқтисодий муносабатларнинг чуқур ижтимоий - иқтисодий белгиларини ҳисобга олиш зарур.

    Кредит моҳиятининг таҳлили узлуксиз жараён. Таҳлил жараёни-да янгидан янги белгилар, хусусиятлар юзага чиқиши мумкин.

    Ҳар қандай иқтисодий категория ўзининг функцияларига эга бўлгани каби кредит ҳам ўзининг бир қатор функцияларига эга. Ижтимоий иқтисодий тизимда кредитнинг ўрни ва аҳамияти бажараётган функциялари билан аниқланади. Кредитнинг функцияси – бу кредитнинг иқтисодиётдаги фаолияти конкрет равишда намоён бўлишидир.

    Кредитни таҳлил қилишда, функция, унинг моҳияти ва аҳамияти ўртасидаги оралиқ бўғин сифатида кўриб чиқилади.

    Кредитнинг функциялари ҳақида олимлар ўртасида ягона изчил-лик йўқ.

    И. Лаврушиннинг фикрича, кредитнинг функцияларини таҳлил қилишда иккита ечилмаган муаммо мавжуд:

1. Функцияни тушунишнинг услубий асослари.

2. Функцияларнинг таркиби ва структураси.

    Кредитнинг таркибий қисмидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги муносабатларга хос функциялар тааллуқли:

а) кредиторнинг қарз олувчи ва қарзга берилувчи қиймат билан муносабати орқали;

б) қарз олувчининг кредитор ва қарзга берилувчи қиймат билан муносабати орқали;

в) қарзга берилувчи қиймат билан кредитор ва қарз олувчининг муносабати орқали.

    Кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аниқ-ланадики, бунда кредитор қарз олувчига ресурсларни таклиф қилади, қарз олувчи бу ресурсларни ишлатади ва бунда қарзга берилувчи қиймат кредитор ва қарз олувчи ўртасида айланади. Бу ердан кредит-нинг биринчи функцияси келиб чиқади:

Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функцияси.

    Кредит ва пул маблағлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда, кредитнинг ҳақиқий пулларни кредит пуллари билан алмаштириш функцияси олдинга сурилган. Лекин бу функция ҳозир-ги кунда иқтисодий муносабатлар «саҳнасидан» чиқиб кетган.

    Кредитнинг ташқи муҳит билан алоқаси унинг иккинчи функ-циясини келтириб чиқаради.

 

2. Қайта тақсимлаш функцияси.

    Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча фазаларига - ишлаб чиқариш, тақсимлаш, муомала ва истеъмолга хизмат кўрса-тади.

    Такрор ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда кредит, ишлаб чиқариш, тақсимлаш ёки истеъмол жараёнида кечадиган функциялардан фарқли ўлароқ қайта тақсимлаш функциясини бажаради.

    Бозор иқтисодиёти шароитида ссуда капитали бозори вақтинча бўш молиявий ресурсларни бир фаолият жабҳасидан бошқасига йўналтирувчи ва натижада юқори фойдани таъминловчи ўзига хос дастак сифатида намоён бўлади.

    Қайта тақсимлаш функцияси ёрдамида корхоналар, ташкилот-лар, давлат ва шахсий секторнинг бўш пул маблағлари ва даромад-лари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайян тўлов асосида берилади. Бу функция ёрдамида ишлаб чиқа-ришдаги пропорциялар ва пул капитали ҳаракати бошқарилиб турилади.

    Ўзининг турли тармоқлар ва минтақаларда табақаланиш даража-сига таяниб, кредит иқтисоднинг стихияли макробошқарувчиси сифатида намоён бўлади. Баьзи ҳолларда бу функциянинг амалга оширилиши бозор тизимида номутаносибликнинг чуқурлашувига олиб келиши мумкин. Худди шундай ҳолат МҲД давлатларида бозор иқтисодига ўтиш босқичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун кредит тизимини давлат томонидан бошқаришнинг муҳим вазифаларидан бири бу иқтисодий устунликни оқилона тавсифлаш ва кредит ресурс-ларини у ёки бу тармоққа жалб қилишни рағбатлантиришдан ибо-ратдир.

3. Муомала харажатларини тежаш функцияси.

    Кредит вужудга келиш давридан бошлаб ҳақиқий пулларни (олтин, кумуш) кредит пуллари – векселлар, банкноталар, чеклар билан алмашинишини таъминлаб келган. Лекин, олтиннинг монетар аҳамияти йўқолиши туфайли кредит шу функцияси ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириб, ҳисоб-китобларнинг тезлигини ва кам харажатлигини таъминламоқда. Капиталнинг муомалада бўлиш вақтининг иқтисод қилиниши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва бу ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойданинг ортишига олиб келади.

     Бу функциянинг амалга ошиши кредитнинг иқтисодий моҳия-тидан келиб чиқади. Унинг манбаи саноат ва савдо капиталининг доиравий айланиши жараёнида вақтинча бўшаган молиявий маб-лағлар ҳисобланади. Хўжалик субъектлари пул маблағларининг ке-либ тушиши ва ишлатилиши ўртасидаги вақт бўйича фарқ фақатгина ортиқча маблағлар ҳажмини эмас, балки молиявий маблағларнинг етишмовчилигини ҳам аниқлаб беради. Шунинг учун корхона ва ташкилотларнинг ўз айланма маблағларининг вақтинчалик етишмов-чилигини тўлдириш учун ссудалар бериш кенг тарқалиб борган.

4. Капитал тўпланишининг жадаллашуви ва концентрация-лашуви функцияси.

Капитал тўпланиши жараёни иқтисодий ривожланишнинг барқа-рорлашуви ва хўжалик юритувчи ҳар бир субъектнинг мақсадга эришишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу масалани ҳал қилишга ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунинг билан бирга қўшимча фойда олишга қарз маблағларидан фойдаланиш ёрдам беради. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, иқтисодий инқироз даврида бу ресурс-ларнинг қимматлилиги кўпчилик хўжалик фаолияти жабхаларида капитал тўпланишини жадаллаштириш масаласини хал қилишда тўсқинлик қилади. Шунга қарамасдан, кўриб чиқилаётган функция хозирги шароитда режали иқтисодиёт даврида ривожланмаган ва маблағлар билан таъминланмаган фаолият жабҳаларини молиявий маблағлар билан таъминланиш жараёнини сезиларли тезлаштирди.

5. Муомалага тўлов воситаларини чиқариш функцияси.

Бу функциянинг амалга ошиши жараёнида кредит фақатгина товар эмас, балки пул муомаласининг жадаллашувига, ундан нақд пулларни сиқиб чиқариб, тўловлар айланишининг тезлашувига ижо-бий таъсир кўрсатади. Кредит туфайли пул муомаласи доирасига вексель, чек, кредит карточкалари каби воситалар киритилиб, нақд пулли ҳисоб-китобларни нақдсиз операциялар билан алмаштиради. Бу эса ички ва халқаро бозордаги иқтисодий муносабатлар меха-низмини осонлаштиради ва тезлаштиради. Бу масалани ҳал этишда тижорат кредити замонавий товар алмашинувининг керакли эле-менти сифатида муҳим ўрин тутади.

    Фан-техника тараққиётининг жадаллашуви ҳам кредит орқали самаралироқ амалга оширилиши мумкин. Урушдан кейинги йил-ларда фан-техника тараққиёти ҳар бир мамлакат ёки алоҳида хўжалик юритувчи субъект иқтисодий ривожининг ҳал қилувчи омилига айланган. Кредитнинг фан-техника тараққиётини жадаллаш-тиришдаги ўрнини фан-техника ташкилотларининг фаолиятини мо-лиялаштириш жараёни орқали кузатиш мумкин. Илмий тадқиқот ишларини олиб борувчи марказларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш учун ҳам, улар фаолиятини молиялаштиришда кредит ресурслари ишлатилиши мумкин. Шунингдек, кредит инновацион жараёнларда ишлаб чиқаришга илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш жараёнларини амалга ошириш учун зарур.

    Албатта, корхоналарнинг маблағлари етарли бўлгани ҳолда, бу турдаги харажатлар дастлаб корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисоби-дан молиялаштирилади, шунингдек, ўз маблағлари етарли бўлмаган шароитда банкнинг мақсадли ўрта ва узоқ муддатли ссудалари ҳисо-бидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Кредитни ишлатиш самарадорлиги уни позитив равишда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига таъсири билан аниқланади.

    Кўриб ўтганимиздек, кредит хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш ва сотув, тўлов жараёнидаги маблағлар етишмов-чилигини қоплаш учун олинади. Агар корхона ишлаб чиқариш заҳи-раларини сотиб олиш учун кредит маблағлардан фойдаланадиган бўлса, шу кредит фондлар айланишининг барча босқичларини босиб ўтади ва миқдорий жиҳатдан ўсган ҳолда айланишдан чиқарилади ва қарз берувчига қайтарилади.

    Кредит ресурсларидан корхона қуйидаги ҳолларда фойдала-ниши мумкин:

1. Корхона кредитни харажатларнинг бирон турини амалга ошириш учун, масалан, хом ашё, материаллар сотиб олиш, тугал-ланмаган ишлаб чиқариш учун ёки жўнатилган товарлар учун олиши мумкин.

  1. Корхона айланма фондларнинг доиравий айланишининг бар-ча босқичларига кредитни жалб қилиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш захиралари сотиб олишга, тугалланмаган ишлаб чиқаришга, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга ва бошқа харажатлар учун.

3. Корхонани комплекс кредитлаштириш зарур бўлганда амалга оширилади. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 2104 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar