Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Кредитнинг шакллари ва турлари, уларнинг тавсифи

Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кре-дит бир неча тур ва шаклларга бўлинади.

    Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда.

1. Қисқа муддатли кредитлаш;

  1. Узоқ муддатли кредитлаш.

Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлайди. Бизга маьлумки, айлан-ма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли кредитлар ўз табиатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

1. Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига қараб:

 * товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар;

 * ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни) учун бериладиган кредитлар;

 * ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредит-лар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва бошқа ҳолларда).

2. Тўлаш муддатига қараб:

 * муддатли, муддати кечиктирилган ва муддати ўтиб кетган кредитлар.

  1. Кредитни тўлаш манбаларига қараб:

 * қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан;

 * грант маблағлар ҳисобидан;

 * янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан.

  1. Таъминланганлик тамойилининг амал қилишига қараб:

 * тўғридан-тўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар;

 * эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланган-ликка эга бўлган кредитлар;

 * таъминланмаган кредитлар.

  1. Тўланадиган фоиз даражасига қараб:

 * ўртача (нормал) фоиз ставкали;

 * юқори фоизли;

 * паст фоиз ставкали;

 * фоизсиз кредитларга бўлинади.

 Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан, асосий фонд-ларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ соҳаларни таъминлашда ишлатилади. Ҳозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам миқдорда берилса-да, улар капитал қўйилмаларини, лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин:

– қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун;

– ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва модерниза-ция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун;

– янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун;

– янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун ва бошқалар.

 Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг ҳаракат доирасига қараб, кредитнинг қуйи-даги мустақил шакллари амалиётда қўлланилиши мумкин. Булар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, хал-қаро кредит. Амалиётда кредитнинг ҳар бир шакли ҳам ўзига хос хусусиятларига кўра бир неча бўлакларга бўлиниши мумкин.

Банк кредити. Иқтисодиётда кенг тарқалган кредит муносабат-ларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни ҳисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус лицензия (рухсатнома) олган бўлиш-лари зарур. Қарз олувчи сифатида юридик шахслар, аҳоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок қилишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви ҳисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фои-зи кўринишида бўлади.

 Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари ҳисобга олинади.

Қисқа муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар етишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустақил сег-мент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банк-лараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади.

Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсат-кичлар билан характерланади:

– кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баъзида бир ойгача муддатга) берилиши;

– кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бир-бирига тескари пропорционал (кредитнинг муддати жуда қисқа бўлса-да, фоиз став-каси жуда юқори) бўлиши;

– ишлаб чиқариш соҳасидан кўпроқ муомала соҳасига хизмат кўрсатиш.

Ҳозирги вақтда бир йил муддатга бериладиган кредитлардан тижорат характеридаги фаолиятни амалга ошириш, аграр секторда ва инвестицияларни талаб қилувчи инновацион жараёнларни кредит-лашда кенг фойдаланилмоқда.

Узоқ муддатли кредитлар асосий фондлар ҳаракатини таъмин-лайди ва улар кредит ресурсларнинг катта ҳажми билан ажралиб туради. Узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга, давлат томонидан тегишли молиявий кафолатларни олган ҳолда, кредитнинг муддати 10 йил ва ундан ортиқ муддатга узайтирилиши мумкин.

    Қарзни тўлаш усули. Қарздор томонидан тўлиқ суммада тўла-надиган кредитлар. Бу усул қисқа муддатли кредитларни қайтариш-нинг анъанавий усули ҳисобланиб, ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаш-тирилиши жуда содда механизмга эга бўлади, чунки бу усулда табақалаштирилган фоиз ставкасини ҳисоблаш механизмини қўллаш талаб қилинмайди.

    Кредитни тўлашда кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бўлиб тўланадиган кредитлар бўлиши мумкин. Қарзни тўлашнинг бу усулида кредитни қайтаришнинг аниқ шарт-лари кредит шартномада келтирилган бўлади. Кредитни бўлиб - бўлиб тўлаш усули кўпинча узоқ муддатли кредитларни тўлашда ишлатилади.

    Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд:

 * Кредитни тўлаш муддати келганда, фоиз ставкасини ҳам қў-шиб тўлаш усули. Бу усул бозор иқтисоди яхши тараққий қилган мамлакатларнинг хўжалик ташкилотлари фаолиятида кенг қўл-ланиладиган анъанавий усул бўлиб, у ҳисоб-китоб характери жиҳа-тидан оддий бўлади. Бу усул кўпроқ қисқа муддатли ссудаларни тўлашда қўлланилади.

* Кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бир текис-да қарз олувчи томонидан тўланадиган кредит бўйича фоизни унди-риб олиш усули. Амалиётда бу усул узоқ муддатли кредитларни тўлашда қўлланиладиган аньанавий усулдир ва томонлар келишган ҳолда кредит бўйича фоизларни тўлашга ҳар хил ёндашишлари мумкин. Масалан, кредит узоқ муддатга берилган бўлса, кредит бўйича фоиз ставкасини тўлашни кредитдан фойдаланиб бошлагани-дан бир ёки икки йил ўтгандан кейин белгилаб бериш мумкин.

* Қарз олувчига кредит берилаётган вақтда кредит учун тўлана-диган фоиз бевосита банк томонидан ушлаб қолинадиган кредитлар. Кредит учун фоиз ставкасини бу усулда тўлаш ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига мос келмайди ва у учун характерли эмас. Бу усул фақат судхўрлик капиталида ишлатилади. Мамлакатда иқтисодий ҳолат нобарқарор бўлганида банклар қисқа муддатли кредитлашни ва кредитлар бўйича фоизлар тўлашни шу усулда олиб борганлари улар учун қулай ҳисобланади ва амалиётда шу усулдан кенг фойдаланадилар.

Таъминланганликнинг мавжудлиги. Ишончли кредитлар ва уларнинг қайтарилишини таъминловчи бирдан-бир гаров шакли бевосита кредит шартномаси ҳисобланади. Кредит шартномаси шартларининг бажарилишини кредит таъминланганлигининг шарти сифатида қабул қилиш, хорижий банклар томонидан чекланган ҳажмда, ишончга сазовор бўлган доимий мижозларни қисқа муддатли кредитлаш жараёнида қўлланилади. Узоқ муддатли кредитлашда ҳам берилган кредитларни суғурта қилиш шарти билан истисно тариқасида қўлланилиши мумкин. Одатда, суғурта қилиш, қарз олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Бизнинг амалиё-тимизда бу баьзи ҳолларда тижорат банклари томонидан ўз шўъба-ларини ва муассасаларини кредитлашда қўлланилиши мумкин.

Яхши таъминланган кредитлар. Бундай кредитлар замонавий банк кредитининг асосий тури сифатида таъминланган ссудалар ҳисобланади. Таъминланганлик сифатида қарз олувчининг ҳар хил шаклдаги мулки, кўпроқ - кўчмас мулки ва унинг ихтиёридаги қим-матли қоғозлар, бошқа мулк шакллари бўлиши мумкин. Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолларда таъминланганлик асоси бўлган мулк банк ихтиёрига ўтади ва банк уни сотиб етка-зилган зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Банк томонидан берилаётган кредит миқдори таклиф этилаётган таъминланганлик-нинг ўртача бозор нархидан паст бўлади ва мулк баҳоси томонлар-нинг келишуви натижасида аниқланади.

 Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк тез сотиладиган, олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган, корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши керак.

Учинчи шахснинг молиявий кафолати ёки кафиллиги билан бериладиган ссудалар. Кредит бошқа бир ташкилотнинг кафолати асосида берилади. Кафолат берувчи корхона ёки муассаса, агар қарз олувчи кредит шартномасида кўрсатилган шартларни вақтида бажар-маса, шу туфайли банк кўрган зарарларни қоплашга кафиллик бера-ди ва фаолият давомида ҳақиқатда шундай аҳвол рўй берса ўз маблағлари ҳисобидан зарарни қоплаб беради. Молиявий кафиллик берувчи томон сифатида юридик шахслар, шунингдек турли даража-даги давлат ҳокимияти органлари иштирок қилишлари мумкин.

Банк кредитининг мақсадлилиги. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.

 Кредитнинг қайси мақсад учун берилаётганлиги кредит шартно-масида кўрсатилади ва банк томонидан берилган ресурслар қарз олувчи томонидан фақатгина шартномада кўрсатилган масалани ҳал этиш учун ишлатилади. (масалан, олинаётган товарлар бўйича ҳисоб-лашиш, иш ҳақи тўлаш ва ҳ.к. учун) Қарз олувчи томонидан кўр-сатилган мажбуриятларнинг бузилишида битимда кўрсатилган жари-малар қўлланилади.

Қарз олувчиларнинг категориялари. Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотлар бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, аграр соҳада кредит олувчилар. Бу соҳанинг бўлиши – махсус кредит муасасалари - агробанкларнинг, кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳаларига хизмат кўрсатувчи бошқа банклар Пахтабанк, Ғаллабанк ва бошқа шу турдаги банкларнинг ташкил топишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бу банклар фаолиятининг ўзига хос хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган мавсумийликни эътиборга олган ҳолда кредитлаш ҳисобланади.

Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусия-тига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамият-га эгадир.

Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади.

Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Бизнинг амалиётимизда эса бу фақатгина 1996 йилдан бошлаб кенг тарқала бошлади. Хусусийлаштириш жараёнининг ривожлани-ши, мулкка эгалик асосларининг қонунлаштирилиши ипотека кредитини янада равнақ топишига олиб келди.

Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакл-лардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (ҳисоб ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади.

Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муома-ласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривож-ланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида юридик шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхона-лар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қила-ди. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.

Тижорат кредитнинг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель ҳисобланади. вексель бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.

Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказ-ма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхо-нага беради ва товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хиз-матлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади.

Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:

1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия таш-килотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади.

2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади.

3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади.

4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади.

 5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставка-си) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.

Хорижий мамлакатлар амалиётида тижорат кредити кенг тарқал-ган. МДҲ давлатлари банк амалиётида тижорат кредити қўлланил-майди. Собиқ иттифоқ даврида кредит муносабатларининг ривож-ланишига назар соладиган бўлсак, 1930-32 йиллардаги кредит исло-ҳотигача амалиётда тижорат кредитидан фойдаланилган. Бу кредит товарлар ишлаб чиқаришнинг мўл-кўлчилиги шароитида товарларни сотиш жараёнини тезлаштиришда қулай ҳисобланади. Ўтган асрнинг 30- йилларда кредитнинг бу шаклидан фойдаланишда маьлум камчиликларга йўл қўйилгани учун кредит ислоҳоти ўтказиш даво-мида бу кредитдан фойдаланиш бекор қилинди ва хўжаликлар тўғридан-тўғри банк томонидан кредитлашга ўтказилган.

Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури қўлланилади:

* қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит;

* товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит;

* очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.

Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзлар-ни тўлаш муддатигача амалга оширилиши зарур.

 Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор қилмайди. Тижо-рат кредити банк кредитидан фарқ қилса-да, уларнинг ҳаракати бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғри-дан-тўғри таъсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинг учун истеъмолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида товарларини кредитга сотганлиги учун маблағга муҳтожлик сезили-ши мумкин. Мана шу шароитда мол етказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳол, ўтган асрнинг 30-йиллар амалиётида банк томонидан эгри кредитлаш деб юритилган. Эгри кредитлаш деб юритилишининг сабаби шундаки, кредитни ҳақиқатда маблағи етарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона оли-ши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хўжалик фаолиятидаги маблағ-лар етишмовчилиги мол етказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йўли билан қопланган.

 Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси жисмоний шахсларни кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.

Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга ошири-лади.

Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобиль кредит берилмоқда.

Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредити-да давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан, Мар-казий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Давлат томонидан:

 – иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш;

 – молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаш-тириш имконияти тугаган бўлса, вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.

Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридан-тўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақ-тинча фойдаланишга берилиши мумкин.

Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камома-дини молиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, дав-лат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади.

Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томо-нидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланиши-да ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади.

 Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банклар аҳолининг ва бошқа молия - кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарф-лайди.

Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақат-гина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодни марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак.

Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Халқаро кредитга халқаро миқёсда харакат қилувчи кредит муносабатлари тўплаши сифатида қараш зарур. Кредитнинг бу шаклини бевосита иштирокчилари миллатлараро молия-кредит институтлари, тегишли давлат ҳокимияти, кредит таш-килотлари ва алоҳида юридик шахслар бўлиши мумкин.

Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит ҳисобланади.

 Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.

Халқаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:

– қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат ташкилоти ва муассасалари, банклар, компаниялар, халқаро валюта-кредит ташкилотлари қатнашадилар;

– қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;

– қарз берувчи мамлакатга тўланадиган ссуда фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даро-мад ҳисобланади.

Халқаро кредит маҳаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида қатнашади.

Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:

* мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди;

 * капиталнинг концентрациялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;

* ҳар хил валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни олиб боришда муомала харажатларини қисқартиради.

Халқаро кредитлар характери бўйича – давлатлараро, хусусий, фирма кредитларига;

– шакли бўйича – давлат, банк, тижорат;

– ташқи савдо тизимида тутган ўрни бўйича – экспортни кредит-лаш, импортни кредитлашга;

– муддати бўйича – қисқа муддатли-1 йилгача, узоқ муддатли -5 йилдан ортиқ муддатга;

– объекти бўйича – товар ва валюта;

– таъминланганлиги бўйича – товар-моддий бойликлар билан ёки ҳужжатлар билан таъминланган кредитларга бўлинади.

Товар шаклида бериладиган халқаро кредит ёки фирма кредит-лари тижорат кредитининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида қўлланилиши ҳисобланади ва бир мамлакат фирмасининг товари иккинчи мамлакат фирмасига кредитга - тўлов муддати кечиктирилиб сотилади. Бу жараён, одатда, тратта (ўтказма вексель) билан расмий-лаштирилади. Экспортни кредитлашда давлат томонидан субсидия ажратилганлиги учун фирма кредитлари бўйича фоиз ставкалари, одатда, фоиз ставкаларининг бозор баҳосидан паст бўлади.

Халқаро банк кредитларининг банк экспорт кредитлари (хорижий импорт қилувчиларга хусусий тижорат банклари, махсус ташқи савдо банк-лари томонидан бериладиган кредит), еврокредит (йирик тижорат банклари томонидан евровалюта бозори ресурслари ҳисобидан евро-валютада, 2 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, ўзгарувчан фоиз ставкада кредитлар бериш) каби турлари мавжуд.

Халқаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга товар ёки валюта шаклида, фоиз тўлаш ёки фоиз тўламаслик шарти билан, узоқ ёки қисқа муддатга берилади.

Халқаро валюта - кредит ташкилотларининг кредитлари қисқа муддатли – 1 йилгача (халқаро валюта фондининг кредитлари), ўрта муддатли – 5 йилгача (Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки) ва узоқ муддатли – 20 йилгача (Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар) кредитлар бериши мумкин. Халқаро валюта-кредит ташки-лотларидан олинган кредитлар хусусий тижорат банкларидан олинган кредитлардан (бу кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йилига 7-9% ни ташкил қилади) арзонга тушади.

Судхўрлик кредити. Кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда бу тарихан кенг тарқалган кредит ҳисобланади. Амалда судхўрлик кредити Марказий банк томонидан тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томо-нидан маблағларни вақтинча фойдаланишга бериш йўли билан амалга оширилади. Судхўрлик кредити ссуда фоизининг юқори ставкаси билан характерланади (120-180%). Миллий кредит тизими инфра-структураси ривожланиши ва ҳамма турдаги потенциал қарз олув-чиларга кредит ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш на-тижасида судхўрлик кредити ссуда капитали бозоридан йўқолади. 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 5730 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar