Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Миср Араб республикаси Африканинг шимоли-шарқида жойлашган, худуди 1,0 млн.кв.километрдан, ахолиси 70,0 млн. кишидан иборат. Ишга яроқли ахолиси 18,5 млн. кишини ва ишсизлик 9,3 фоизни ташкил этади. Давлат бюджети тугрисидаги кодекси 1973 йилда қабул қилинган ва хозирга қадар амал қилади. Давлат бюджетининг 60 фоизи солиқлардан ва 40 фоизи бошқа тушумлардан тушади. 2002 йилда солиқлардан 69,1 млрд.фунт ва бошқа тушумлардан 25,0 млрд.фунт тушган. Мамлакатда солиқлар билан туртта асосий бошқарма шуғулланнади: Умумдавлат солиқлари, савдодан солиқ, божхона ва мулкдан туланадиган солиқлар бошқармалари.
2.Юридик ва жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган фойда солиғи ставкалари туғрисида. Солиқлар икки турга булинади: Жисмоний ва юридик шахслар даромад ёки фойдасига бевосита солиқлар; товарлар, хизматлар ва молиявий натижага билвосита солиқлар. Мисрда юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби кушма корхоналар, масьулияти чекланган жамиятлар, ёпиқ акциядорлик жамиятлари, чет эл корхоналари ва чет эл корхоналари филиалларига (агар филиалнинг асосий офиси чет элда жойлашган булса) нисбатан қулланилади. Корхоналарнинг фойдасидан олинадиган солиқнинг стандарт ставкаси 40 фоиздан иборат. Айрим фаолият турлари буйича махсус солиқ ставкалари қулланилади:
Капитални сотишдан келган фойда оддий фойда сифатида солиққа тортилади. Резидент корхоналарнинг чет эл манбааларидан олган дивидендлари 32 фоиз ставка буйича солиққа тортилади, лекин уларнинг чет элда тулаган солиқлари хисобга олинади (чегирилади). Миср фонд биржасида руйхатга олинган қимматли қоғозлардан олинган фоизлар солиқдан озод қилинган. Корхона зарар курса шу курган зарари кейинги йилда олинган фойдасидан чегириб қолинади ва солиққа тортилмайди. Миср солиқ қонунчилиги буйича шериклик жамиятлари хамда масьулияти чекланган жамиятлар солиқдан озод қилинган. Шериклик жамиятларининг хар бир аъзоси алохида жамиятнинг умумий фойдасидаги хиссасига қараб солиққа тортилади. Бир нечта жисмоний шахс бирлашиб, шериклик корхоналари ташкил этишлари мумкин. Ушбу корхона юридик шахс эмас, балки жисмоний шахс деб каралади. Шериклик корхонасининг хар бир аъзоси уз олган даромадлари тугрисида декларация топширади ва солик тулайди. Солиқ қонунига асосан жисмоний шахслар қуйида келтирилган бешта манбадан олган даромадлари учун хар хил солиқ ставкаларида солиқ тулайдилар:
3.Мисрда мулк солиғи, тамға солиғи ва бошқа махаллий солиқлар туғрисида. Мисрда қуйидаги бошқа солиқлар хам мавжуд: Реал мулк солиғи. У мулкнинг йиллик ижара хақидан 10-40 фоиз оралиғида ундирилади. Ижара хақига жуда куп омиллар таъсир қилади: марказга узоқ ёки яқинлиги, уйнинг мебел билан жихозланганлиги , йулга яқин ёки узоқлиги. Тамға йиғими. Унинг обьекти булиб куп турдаги хужжатлар, кафолат хатлари, турли банк муомалалари, руйхатга олинмаган қимматли қоғозлар харакати, лизинг ва бошқалар хисобланади. Масалан, компания ташкил қилинаётганда 150-300 фунт миқдорида; у тижорат руйхатига олинганлиги учун эса 15 фунт миқдорида тамға йиғими олинади. Мерос ва хадя солиғи. Ушбу солиқ мерос ва хадялардан 3 фоиздан 15 фоизгача булган ставкада ундирилади. 10.000 фунтгача булган мерос соиққа тортилмайди. Ушбу солиқ обьекти булиб чет эллик резидентларнинг кучмас ва харакатланувчи мулклари булиши мумкин. Норезидентлар эса фақат Мисрда жойлашган кучмас мулкларидан солиқ тулайдилар. Йиллик солиққа тортиладиган даромади 18000 миср фунтидан ошган жисмоний ва юридик шахслар 2 фоиз миқдорида ривожлантириш йиғими тулайдилар. Ишчилар ва иш берувчилар ижтимоий суғурта ажратмаларини тулашлари лозим. Бу таомил ёрдамга мухтожларга нисбатан қулланилмайди. Ажратма ставкасига ишчиларнинг ойлик иш хақи асос қилиб олинган ва уни иш берувчилар 26 фоиз, ишчилар эса 14 фоиз ставкада тулайдилар. 1991 йилда «Тижорат солиғи туғрисида» қонун қабул қилинган. Ушбу солиқ куп турдаги товарлар ва айрим турдаги хизматларга (асосан туризм, телекоммуникация хизматлари ва кунгилочар хизматларга) нисбатан қулланилади. Хориждан тижорат максадларида импорт қилинган товарлар хам солиқ солиш обьекти булади. Унинг ставкаси 10 фоиздан (асосий ставка) 50 фоизгача (айрим турдаги товарлар учун). Солиқ товарлар ва хизматларининг бахосига қушилади ва истеъмолчилар томонидан савдо жойининг узида туланади. Тижорат корхонаси эса солиқни солиқ идораларига утказиб беради. Иккиёқлама солиққа тортмаслик учун Миср Араб Республикаси 30 га яқин мамлакат билан шартномалар тузган. Яна бир неча мамлакат билан шартнома тузиш режаси мавжуд. Чет элдаги манбалардан даромад олган солиқ туловчи узининг хорижда тулаган солиқлари туғрисидаги маълумотномани илова қилиб, хорижда туланган солиқларни чегириб, Миср қонунлари буйича хисобланган солиқ суммаси уртасидаги фарқни тулаши мумкин. | |
Просмотров: 1392 | |
Всего комментариев: 0 | |