Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади: 1) уй-жой-коммунал хўжалиги объектларининг. Уй-жой-коммунал хўжалиги объектларига қуйидагилар киради: уй-жой фонди, водопровод тармоқлари (сув чиқариш иншоотлари билан), канализация тармоқлари (тозалаш иншоотлари билан), газ ва иссиқликни тақсимлаш тармоқлари (улардаги иншоотлар билан), коммунал-маиший эҳтиёжлар учун қозонхоналар (шу жумладан асбоб-ускуналар); 2) маданият ва санъат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектларининг; 3) юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкининг; 4) қишлоқ хўжалиги (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг; 5) суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектларининг; 6) алоқа йўлдошларининг; 7) кредит ҳисобидан олинган асбоб-ускунанинг, уни фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб беш йилга, лекин кредитни узиш учун белгиланганидан кўп бўлмаган муддатга; 8) табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг. Объектларни табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари учун фойдаланиладиган объектларга киритиш табиатни муҳофаза қилиш органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади; 9) умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг; 10) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган асосий ишлаб чиқариш фондларининг; 11) лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга; 12) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг; 13) шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташийдиган шаҳар йўловчилар транспорти ташкилотлари транспорт воситаларининг (автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен поездлари); 14) тузилган шартномаларга мувофиқ юридик шахснинг буюртмаси бўйича ишлар бажариш учун касаначиларга бепул фойдаланишга берилган асбоб-ускуналарнинг (фойдаланиш даврига); 15) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг; 16) ишлаб чиқаришга янги жорий этилган янги технологик жиҳозларнинг, беш йиллик муддатга. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши мол-мулк солиғини тўлаш мажбуриятлари имтиёз қўлланиладиган бутун давр учун тикланган ҳолда, бекор қилинади.
Мол-мулк солиғини бўйича белгиланган солиқ имтиёзлари. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан қуйидагилар озод қилинади: 1) соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, халқ таълими, маданият ва санъат ташкилотлари; 2) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари. Уй-жой-коммунал ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжаликлари жумласига уй-жой фондини бевосита бошқариш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотлар, санитария тозалаш ва йиғиштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларни ташқи ёритиш, водопровод сув олиш иншоотларидан, тақсимланадиган тармоқлардан (тозаловчи иншоотлари билан) фойдаланиш ва сувни тақсимлаш, канализация тармоқларидан фойдаланиш (тозалаш иншоотлари билан), газ тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ҳамда газни тақсимлаш, қозонхона, иссиқлик тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ва коммунал-маиший эҳтиёжларга ҳамда аҳолига иссиқликни тақсимлашни бевосита амалга оширувчи ташкилотлар, хизмат биноларининг хўжалик бошқармалари, ўт ўчириш командалари, уй-жой-коммунал хўжалигининг хўжалик бошқармалари, уй-жой-коммунал хўжалиги ва шаҳар хўжалигининг умумфуқаровий аҳамиятга молик бошқа корхоналари киради; 3) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқи белгиланаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади; 4) янги ташкил этилган корхоналар – давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналарнинг уларга қарашли алоҳида ва таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда асосий фондлари негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек корхоналар ҳузурида ташкил этилган юридик шахсларга нисбатан, агар мазкур юридик шахслар ушбу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлса, қўлланилмайди; 5) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларини – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, ушбу имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади. Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди: 1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади; 2) 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга – Ногироннинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; 3) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг. Мазкур имтиёзни бериш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асос бўлади; 4) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқароларнинг (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахсларнинг). Мазкур имтиёз тегишинча тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, ваколатли давлат органлари томонидан берилган, имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади; 5) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида пенсионерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади; 6) 1 ва 2 гуруҳ ногиронларининг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади; 7) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ёхуд фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бошқа турмуш қурмаган рафиқаларининг (эрларининг); 8) муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг (хизматни ўташ даврида). Белгиланган имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади. Назарда тутилган имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш объектларига нисбатан қўлланилмайди.
| |
Просмотров: 2990 | |
Всего комментариев: 0 | |