Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Мустақил Давлатлар Хамдустлиги мамлакатларидаги солиқ тизимининг узига хос хусусиятлари

 

 

 

 

 

 

Собиқ совет иттифоқининг ягона халқ хужалик мажмуаси инқирозига учрагандан сунг, иттифоқдош республикалар мустақилликка эришдилар ва сифат жихатидан янги давлатлараро ташкилот-МДХ барпо этилди. Инқирознинг асосий иқтисодий асоратларидан бири МДХ мамлакатлари орасида товарайрбошлашнинг қисқариши булди. Бу уз навбатида хамдустлик давлатлари чегараларидаги иқтисодий алоқаларнинг бушашишига олиб келди. Аммо ушбу салбий оқибатларга қарамасдан, МДХ аъзо давлатларининг иқтисодий даражадаги узаро боғлиқлиги сақланиб қолинди.

        МДХ ичидаги ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ушбу мамлакатлардаги иқтисодий инқироздан чиқиш, иқтисодни кутариш ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг шартларидан биридир. Интеграллашган хамкорликнинг мухим вазифаси-узаро фойдали савдо-иқтисодий алоқаларни бошқариш механизмини яратишдир. Солиқ муносабатларини уйғунлаштириш муаммолари хам хозирги кундаги долзарб масалалардан биридир.

МДХ давлатларидаги солиқ муносабатларини уйғунлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишни кузда тутади:

  • МДХ ички бозорини бирлаштириш , унификациялаш ва интеграцион жараённи кучайтириш;
  • солиқ чегараларини йуқотиш ва товарларнинг эркин кучишини таъминлайдиган шароитни яратиш;
  • солиқ тизимлари структурасини рационализация қилиш ва солиқ туловларини хисоблаш хамда ундириш тартибини яқинлаштириш.

Шуни таъкидлаш лозимки, хозирги кунда ташқи иқтисодий алоқаларни бошқариш доирасида бир қатор хужжатлар қабул қилинган. Жумладан, ягона «Мустақил Давлатлар Хамдустлиги ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатураси», узаро савдо сотиқда эгри солиқларни ундириш тамойиллари хакида Битим; даромад ва мол-мулкни икки марта солиққа тортишга йул қуймаслик мақсадида МДХга аъзо давлатлар уртасидаги иккиёқлама битими; солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари буйича хамкорлик ва узаро ёрдам ; хужалик юритишда чеклашларни бекор қилиш ва бошқалар.

Миллий қонунчиликдаги мавжуд фарқлар ягона бозор кенглигини яратишга тусқинлик қилади. Шунинг учун МДХ аъзо давлатларининг ягона солиқ кодексини ишлаб чиқишда ушбу мамлакатларда солиққа тортишнинг узига хос  хусусиятларини  билиш алохида ахамият касб этади. Солиқ тушумлари МДХ давлатлари бюджети умумий даромадининг 75 - 87 фоизга яқини ташкил қилади. Шу билан бирга МДХ аъзо давлатларида ундириладиган солиқларнинг асосий турлари жахон амалиётида кенг тарқалган солиқ туловларига мос келади. Хусусан, ушбу давлатлар солиқ тизимида фойда (даромад) солиғи, қушилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, кучмас мулк солиғи, ер солиғи кабилар маълум куринишларда мавжуддир ва у хар бир мамлакатнинг солиқ тизими, иқтисодий ахволи, миллий удумларидан келиб чиққан холда, узига хос хусусиятларга эга.

         Солиқ манбаларининг параллел равишда қисқариши ва корхонага қуйилган катта солиқ юки оқибатида солиқ тулашдан оммавий бош тортиш барча МДХга аьзо булган давлатларидаги давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантиришдаги жиддий муаммолардир. Айтиб утилган омиллар бозор муносабатларига утиш давридаги бюджет дефицитининг асосий сабабларидандир. Дефицитни йуқотиш мақсадида барча мамлакатларда турли даражадаги самарадорлик билан солиқ тизимлари ислохотлари олиб борилмоқда.

Хамдустлик давлатларининг солиқ тизимидаги ухшашлик ва бир-биридан фарқлар.

МДХнинг купчилик мамлакатларининг бюджет даромадидаги катта улуш айнан эгри солиқларга туғри келади. Шу сабабли эгри солиқларни ундиришда солиқ қонунчиликларининг уйғунлашуви мухим ахамият касб этади. Асосий эгри солиқлардан бири бу қушилган қиймат солиғи. ққС хисоблашнинг умумий тартиби /арбий Европа мамлакатларининг тажрибасидан узлаштирилган, аммо МДХнинг хар бир мамалактида уни туловчилари руйхатини, солиқ базасини , солиқ чегирмалари бериш қоидаларини ва тулов муддатларини аниқлашда айрим узига хос хусусиятлар мавжуд. МДХ доирасида ққС ставкаларини унификациялашга (бирхиллаштириш) эришилган эди. Асосий ставка 20 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга 10 фоиз ставка ва нолинчи ставка буйича солиққа тортиладиган товарлар руйхатида фарқ мавжуд.

Маълумки ташқи савдо сотиқ жараёнларида ққС буйича солиққа тортишнинг икки тамойили мавжуд:

  • ишлаб чиқарилган жойи асосида, яьни «товарнинг келиб чиқиш мамлакати» тамойили;
  • истеьмол қилиш жойи асосида, ёки «товар белгиланган мамлакатлар учун» тамойили.

МДХ доирасида хужалик юритувчи субьектлар савдо-сотиғини амалга ошириш учун, Россия ва Белоруссия итифоқи давлатлар доирасидаги савдо-сотиқдан ташқари, 2001 йил июл ойидан бошлаб, ққС «товар белгиланган мамлакатлар учун» тамойили асосида ундирилади. Бу импорт товарлар солиққа тортилишини, экспорт товарлар эса солиққа тортилмаслигини билдиради. Акцизлар – эгри солиқларнинг турли куринишидир. МДХ мамлакатларида акциз ости товарларининг ставка руйхатида сезиларли фарқлар бор. Масалан, Козогистонда нафақат товарлар, балки қимор бизнеси хам акциз солиғига тортилади. Хар бир алохида олинган мамлакатларда купчилик товарларга узига хос акциз ставкалари  миллий валютада урнатилган. Шунинг учун бу ставкаларни тенглаштириш алохида қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Фойда солиғи ёки юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи–хар қандай мамлакат солиқ тизимининг асосий қисмидир.  қирғизистондан ташқари, Божхона Иттифоқига кирувчи барча мамлакатларда солиқ туловчилар булиб барча юридик шахслар ва шу билан бирга чет эл корхоналари хисобланадилар. қиргизистонда  фақат юридик шахслар–резидентлар солиқ тулайдилар; Белоруссияда улар билан бир қаторда қушма фаолият шартномаси аъзолари хам солиқ тулайдилар. Россияда қушма фаолиятдан олинган фойда сотилмаган товарлар хар бир шартнома аъзоси учун инобатга олинади ва умумий ставка буйича солиққа тортилади. МДХ мамлакатларида хужалик юритувчи субьектларнинг хақиқий фойдасини яширин холдан чиқиб қонунийлаштирилиши мақсадида ташкилот фойдасидан олинадиган солиқ ставкасини пасайтириш тенденцияси кузатилмоқда. Масалан, 2002 йил январдан бошлаб қирғизистонда 10 фоиз, Россияда 24 фоиз, қозоғистон, Тожикистон, Белоруссияда юридик шахслар фойдаси 30%, Узбекистонда 2003 йилдан бохлаб 20 фоиз ставка буйича солиққа тортилади. Шундай қилиб, солиқ ставкаларида хам сезиларли фарқлар сақланади. Шуни инобатга олиш керакки, айрим фаолият турлари буйича олинган даромаддан, солиқ асосий ставкадан фарқ қиладиган ставка буйича олинади. Масалан, Тожикистонда доимий муасасаси булмаган норезидент-юридик шахслар қуйидаги ставкалар буйича солиқ тулайдилар: роялтидан-20 фоиз, процент ва дивидент куринишидаги даромадлардан-12 фоиз, фрахтадан (кемада юк ташиш хақи, кира пули)–6 фоиз, халқаро алоқалар ва юк ташишни амалга оширишда курсатилган алоқа ва транспорт хизмати суғурта тулови даромадидан-4 фоиз.

Ставкалар миқдори солиқ туловчилар категориясига хам боғлиқ булиши мумкин. Масалан, Белоруссияда қуйидагилар учун асосий ставка урнига пасайтирилган ставкалар кузда тутилган:

  • йиллик баланс фойдаси 5000 минимал иш хақидан ошмайдиган, ишчиларнинг уртача йилик сони ишлаб чиқаришда – 200 кишигача, фанда 100 кишигача қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш сохаси тармоқларида – 50 кишигача ишлаб чиқариш билан боғлиқ булмаган сохаларда-25 кишигача булган корхоналар учун (чакана савдо билан шуғулланадиганлардан ташқари)-15 фоиз;
  • агросаноат ишлаб чиқариш   комплексларини ишлаб чиқариш-техник хизмат курсатиш буйича олинган фойдасидан –10 фоиз;
  • агросаноат ишлаб чиқариш   комплекслари обьектларини қуриш ва таъмирлашдан олинган фойдаси –7 фоиз.

Махаллий хукумат органлари майда чакана савдо корхоналари учун товар айирбошлашга, товар ассортименти ва савдо нуқтаси турига кура фойда солиғининг белгиланган суммасини урнатадилар.

Фойда солиғининг узига хос хусусиятлар билан белгиланадиган элементи солиққа тортиш обьектидир. Белорусияда  солиққа тортиш обьекти–баланс фойдаси, қозоғистон ва қирғизистонда–умумий солиққа тортиладиган даромад, яьни умумий йиллик даромад ва ундан олинган чегирмалар фарқи;

Тожикистонда- ялпи даромад ва чегирмалар фарқидан фойда солиғи олинади. Ушбу солиқ буйича солиққа тортиш манбасини аниқлаш тартибидаги ухшашлик билан бир қаторда қозоғистон, қирғизистон, ва  Тожикистонда чегириб ташлаш лозим булган харажатлар таркибида айрим фарқлар бор. Бундан ташқари, Тожикистонда доимий муассаса билан боғлиқ булмаган норезидентлар корхоналари фойдасини солиққа тортиш обьекти булиб, тулов манбасидаги чегирмасиз барча даромадлар хисобланади.

         Божхона иттифоқи доирасидаги анча унификациялашган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидир. У қиргизистондан ташқари барча МДХ мамлакатларида ундирилади. Солиқ туловчилар булиб барча корхона ва ташкилотлар хисобланади. Солиқ ставкаси анча паст булиб, қозоғистон-1 фоизни, Тожикистон-0,5 фоизни, Белоруссияда-1 фоизни, Россияда-2 фоизни ташкил қилади. Махаллий хукумат ташкилотлари шу ставка атрофида аниқ ставка миқдорини белгилайдилар. Солиқ манбасини аниқлашда, имтиёзлар ва тулов муддатларини аниқлаш тартибида хам айрим фарқлар бор.

         Ягона солиқ Кодексининг қабул қилиниши МДХ мамлакатларидаги солиқ муносабатларини уйғунлаштириш йулидаги яна бир жиддий қадам хисобланади. Махсус солиқ тартибларини (режимларини) қуллаш мумкинлиги кузда тутилмокда.

         Ушбу кодексда:

  • хамдустлик давлатлари солиқ тизими тузилиши ва иш юритишини, умумдавлат солиқларининг киритилиш тартиби, уларни узгартириш ва бекор қилишни махаллий (худудий ва муниципал) солиқларни урнатиш тамойилларини қатьий белгилаши;
  • солиқ туловчиларнинг, солиқ йиғадиган ва бошқа солиқ назоратини амалга оширадиган ташкилотларнинг солиқ вакиллари ва солиққа оид қонун муносабатлари иштирокчиларининг хуқуқий ахволини аниқлаши;
  • солиққа тортиш обьектларини аниқлаш, солиқ мажбуриятларини бажариш, солиқ қонунбузарликлари учун жавобгарликка тортиш ва солиқ хамда бошқа назорат ташкилотлари мансабдор шахслари фаолиятларидан (фаолиятсизлигидан) шикоятлари буйича асосий қоидаларини урнатиш мулжалланмоқда. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1637 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar