Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Нақд пул айланмаси ва унинг хусусиятлари

   Нақд пуллик айланма бу – нақд пул ёрдамида амалга ошири-ладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу айланма пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.

    Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан ўзаро ёки корхона, ташкилотлар ўртасида, товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.

    Пул тўлов воситаси сифатида иш ҳақи, нафақалар, мукофотлар, якка тартибдаги қурилиш учун бериладиган кредитлар, суғурта тўловларни тўлашда намоён бўлади.

Бундан ташқари, нақд пуллик айланмага:

– коммунал хизматлар учун тўловлар;

– маиший хизматлар учун тўловлар;

– суғурта ташкилотларига пайларни тўлаш;

– солиқнинг баъзи турларини тўлаш;

– банк кредитини тўлаш;

– акционерлик жамиятлари билан аъзолари ўртасидаги тўловлар ва бошқа тўловлар киради.

Баъзи иқтисодчилар пул айланмасини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишга зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар.

    Биз чет эл иқтисодчиларининг тадқиқотларини олиб қарайдиган бўлсак, албатта, юқоридагидек пул айланмасини иккига бўлиб ўрга-ниш йўқ. Бунинг асосий сабаби, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳисоб-китоблар, асосан, нақд пулсиз олиб борилади. Ҳисоб-китобларни бу турларда олиб бориш қулай ва шароитга мос келади. Лекин ҳали ривожланган иқтисодиётга эга бўлмасдан туриб, биз хорижий давлатларнинг ҳозирги ҳисоб-китоблари мавқеи билан ўз ҳисоб-китоб тизимимизни тенглаштира олмаймиз. Бундан ташқа-ри, бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш, миллий пул бирлигини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини ва пул эмиссиясини камайтириш масалалари долзарб турган бир шароитда биз пул айлан-масини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишимиз, уларнинг таркибини такомиллаштиришимиз, самарали йўлларни қўл-лаб жамиятимизда тўлақонли пул айланмасини яратишимиз ва уни жамият ривожланиши учун хизмат қилдиришимиз зарур. Мана шу шароитдагина ривожланган хорижий мамлакатларга ўхшаб пул ай-ланмасини таркибий қисмларга бўлмасдан таҳлил қилишимиз мум-кин. Шуни таъкидлаш керакки, пул айланмасининг икки қисми бир - бири билан узвий боғлиқ, чунки пул нақд пул айланмасидан нақд пулсиз айланмага ўтади ва аксинча айланиб доимий ҳаракатда бўлиб, умумий пул айланмасини юзага келтиради.

    Корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маб-лағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:

– ишчи, хизматчиларга иш ҳақи бериш;

– кўрсатилган хизматлар, меҳнат учун тўловлар;

– нафақалар тўлаш;

– ҳар хил мукофотлар;

– аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар сотиб олишда;

– давлат заёмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар;

– аҳоли банклардан жамғармаларини олганда;

– аҳолига суғурта тўловларини тўлаганда ва ҳоказо;

Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади. Нақд пул-ларнинг муомалага чиқарилиши устидан банк назорат олиб боради.

    Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз айланмага тушади.

– уй-жой ва коммунал хизматлар учун тўлаганда;

– алоқа ташкилотларига тўлаганда;

– ҳар хил солиқлар ва пайлар тўланганда;

– давлат заёмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар орқали;

– якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;

– ҳар хил божлар ва жарималарни тўлаганда;

– болалар боғчалари ва бошқа муассасалар учун тўланганда;

– дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муассасаларининг йўлланмалари учун тўланганда ва бошқа ҳолларда.

    Пулнинг нақд пулсиз айланмага ўтганидан нақд пуллик айлан-мага кўпроқ ўтиши пул муомаласи учун хатарлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, пулнинг нақд пуллик айланмага ўтиш жараёни давлатнинг Марказий банки томонидан назорат қилиб борилиши керак.

    Пул айланмаси бўлимлари ўртасида юзага келадиган номута-носиблик иқтисодий чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан йўқотилиши керак.

    Бунинг учун муомалага халқ эҳтиёжи учун зарур бўлган товар-ларни ишлаб чиқариш ва сотиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар сонини ва хизмат турларини яхшилаш нақд пул-ларнинг нақд пулсиз айланмага ўтиш жараёнини тезлаштиради. Ўз навбатида бу маблағлар ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга имкон беради.

    Баъзи адабиётларда, нақд пул айланмаси ва пул муомаласи ту-шунчалари бир хил моҳиятга эга, деган хато фикрларни ҳам учратиш мумкин. Пул муомаласининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир пул белгиси бир неча марта тўловларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин. Муомалада бўлган нақд пул массаси маълум бир давр (ой, квартал, йил)да ўзгармас бўлиб турган ҳолда, нақд пул айланмаси пул бирлигининг айланиш тезлигига қараб муомаладаги нақд пул миқ-доридан бир неча марта кўп бўлиши мумкин ёки аксинча.

    Ўзбекистонда пул Марказий банк томонидан муомалага чиқа-рилади. Аҳоли томонидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар шаклида олин-ган пулларнинг бир қисми бозордан товарлар сотиб олишга сарф-ланади. Аҳоли бу пулларга савдо ташкилотларидан товарлар сотиб олади. Савдога тушган пуллар савдо тушуми сифатида банкларга топширилади. Кўриниб турибдики, банкдан чиққан пуллар бир неча тўловларга ишлатилади, нақд пул айланмасининг ҳажми тўловларни амалга ошириши учун муомалага чиқарилган пуллар миқдоридан бир неча марта кўпдир. Нақд пул айланмаси нақд пуллар билан амалга ошириладиган тўловлар йиғиндиси бўлиб, у сонларда ифодаланади.

    Пул муомаласи муомаладаги пул массасини, банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга қайтиб келиш тезлигини ифодалайди. 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1330 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar