Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
1995 йилда Озарбайжон республикаси хукумати иқтисодий ислохотлар дастурини қабул қилди. Унга асосан 2-3 йил ичида бюджет дифицитини кескин қисқаришини кузда тутган чегараланган монетар сиёсатни амалга ошириш, солиққа тортишнинг юқори ставкалари, давлат харажатларининг қисқартириш, пул эмиссиясини қисқартириш, қарзлар буйича фоиз ставкаларининг купайиши режалаштирилди. Ушбу чораларнинг амалга ошиши инфляция даражасини пасайишига олиб келди. Иқтисодий узгаришлар доирасида солиқ тизимига алохида эътибор қаратилди. 2001 йил 1 январдан бошлаб, Озарбайжон республикаси солиқ кодекси кучга кирди. У республикада солиқ тизимини қарор топтириш билан, солиққа тортишнинг умумий тамойилларини, солиқларнинг тулаш тартибини, солиқ туловчилар, давлат солиқ хизмати идораларининг хамда солиқ муносабатларининг бошқа аъзоларининг хуқуқ ва бурчларини, солиқ назоратининг шакли ва услубларини, солиқ қонунчилигини бузганда жавобгарликни, давлат солиқ хизмати идоралари ва мансабдор шахс устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди. Шу билан бирга Нахчиван автоном республикаси ва махаллий хокимиятлардаги солиққа тортишнинг умумий тамойиллари ва солиқ турлари хам аниқланади. Республикада урнатилган ва туланадиган солиқ турлари: давлат солиқлари, автоном республика солиқлари, махаллий солиқлар. Озарбайжон республикаси солиқ кодексига асосан қуйидагилар белгиланади ва туланади: давлат солиқлари; автоном республика солиқлари; махаллий солиқлар. Давлат солиқларига солиқ кодекси томонидан белгиланган ва Озарбайжон республикасининг барча худудларида туланиши мажбурий булган солиқлар киради. Автоном республика солиқларига эса Озарбайжон республикаси солиқ кодекси, Нахчиван автоном республикаси қонунларига асосан белгиланган ва фақат Нахчиван автоном республикасида туланадиган солиқлар киради. Махаллий солиқлар солиқ кодексига асосан ва махаллий хокимият қарорлари буйича белгиланадиган махаллий хокимиятлар худудларида туланадиган солиқлардир. Давлат солиқларига қуйидагилар киради:
Автоном республика солиқларига йул солиғидан ташқари юқорида санаб утилган барча солиқлар киради. Махаллий солиқларга қуйидагилар киради:
Давлат солиқларининг қатъий ставкаларини Озарбайжон республикаси солиқ кодекси белгилайди. Хар бир алохида йилда қулланиладиган давлат солиқлари ставкалари, «Озарбайжон республикаси давлат бюджети хақида»ги қонун қабул қилинганда қайта куриб чиқилиши мумкин, аммо солиқ кодекси белгилаган чегарага амал қилинади. Озарбайжон республикасида алохида солиқ тартиблари қулланилиши мавжуд булиб, бу маънода махсус солиқларни хисобланиши ва туланиши тушунилади, бунда солиқ кодексида курсатилмаган солиқларнинг белгиланилишига йул қуйилмайди. Фойда солиғи, қушилган қиймат солиғи, акцизлар туғрисида тушунча. Бюджетнинг даромад базасининг шаклланилишида фойда солиғи, ққС, акцизлар, жисмоний шахслар даромад солиғи ва бошқа солиқлар алохида ахамият касб этади. Озарбайжон Республикасида фойда солиғини туловчилар- резидентлар ва норезидент-корхоналар хисобланадилар. Резидент – корхона учун солиққа тортиш объекти булиб унинг фойдаси хисобланади. Узининг доимий вакиллиги орқали Озарбайжон Республикасида уз фаолиятини амалга ошираётган норезидент-корхона , Озарбайжон республикаси худудидаги манбадан олаётган ялпи даромади суммасига тенг булган фойдасидан солиқ тулайди. Бунда даромад олиш учун қилинган харажатлар олиб ташланади. Фойда солиғидан (тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаддан ташқари) қуйидагилар озод этилади:
Агар ишлаб чиқариш корхоналари жамоат ташкилотларига тегишли булса ва жами ишчиларининг 50 фоизини ногиронлар ташкил қилса, ундан олинадиган фойда солиғининг ставкаси 50 фоизга камаяди. Юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар чорак тугагандан сунг 15 кун ичида бюджетга жорий туловларни тулашлари шарт. Махаллий хокимиятлар ихтиёрида булган корхона ва ташкилотлар даромад солиғини махаллий бюджет хисобига утказадилар. 1997 йилгача амалдаги фойда солиғи ставкаси 35 фоиз миқдорида эди. 1997 йилдан бошлаб, фойда солиғи хакидаги янги қонун қабул қилингач, 32 фоиз миқдорда янги ставка белгиланди. 1999 йилда бу ставка 30 фоизга қадар пасайтирилди. 2000 йилда эса 27 фоиз миқдорида ставка қабул қилинди. ққС Озарбайжон республикаси худудида ишлаб чиқариш жараёнида, товар айланмасида, бажарилган ишлар ёки хизмат курсатишда қушилган қийматнинг усиш қисмининг бюджетда сақлаб қолиш шакли, хамда Озарбайжон республикаси худудига киритилган барча солиққа тортиладиган товарлар қийматининг бир қисмидир. ққС туловчиси руйхатдан утган ёки ушбу солиқни туловчиси сифатида руйхатдан утиши лозим булган шахс хисобланади. Руйхатга олиш кучга кирган пайтдан бошлаб, руйхатга олинган шахс солиқ туловчига айланади. Бундан ташқари Озарбайжон республикасида солиққа тортиладиган импортни амалга оширадиган барча шахслар, ушбу товарлар импорти буйича ққС туловчилари хисобланадилар. Солиққа тортиш объекти булиб, солиққа тортиш жараёнларининг ва солиққа тортиладиган импортнинг қушилган қиймати хисобланади. Товарларни етказиб бериш, Озарбайжон Республикаси худудида солиқ кодексига асосан амалга оширилаётган, юридик шахс мақомига эга булмаган мустақил ёки қушма тадбиркорлик фаолияти орқали ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш солиққа тортиладиган жараёнлар хам солиқ обьекти хисобланади (соликдан озод булган фаолиятлардан ташқари). Озарбайжон республикасидан ташқарида бажарилган фаолиятлар солиққа тортиладиган жараёнлар хисобланмайди. Товарларни етказиб бериш, иш ва хизматларнинг қуйидаги турлари ққС дан озод этилади:
қуйидаги холларда ққС нол ставка буйича ундирилади:
ққСнинг бирламчи ставкаси 28 фоизни ташкил қилган булса, 1997 йилда у 20 фоизга қадар камайтирилди, 2001 йил бошидан эса 18 фоиз деб белгиланди. Акциз ости товарларига озиқ овқат спирти, хамиртуруш, пиво ва барча спиртли ичимликлар, тамаки махсулотлари ва нефть махсулотлари киради. Акциз ставкалари Озарбайжон республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Озарбайжон республикасида акциз ости товарларни ишлаб чиқувчи ёки импортни амалга оширувчи барча корхоналар ва жисмоний шахслар хамда бевосита ёки пудратчилар оркали Озарбайжон республикасидан ташкарида акциз ости товарларини ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқариш жойида солиқ туловчи сифатида хисобда булмаган Озарбайжон Республикаси резидентлари акциз солиғи туловчилари хисобланадилар. Озарбайжон Республикаси худудида буюртма берувчи томонидан берилган хом ашёдан товарлар ишлаб чиқилса, товар ишлаб чиқарувчилар акциз туловчи хисобланади. Бунда товар ишлаб чиқарувчилар буюртмачидан акциз суммасини талаб қилиши керак. қуйидаги жараёнлар солиққа тортиш объекти хисобланади: Озарбайжон республикаси худудида ишлаб чиқариладиган акциз ости товарларини ишлаб чиқариш корхоналари омборхоналаридан ташқарига чиқариш; товарлар импорти-Озарбайжон республикаси Божхона кодексига асосан акциз ости товарлар хисобланган товарларнинг божхона хизмати назорати остидан чиқариш. Акциз ости товарлар экспорти нолинчи ставка буйича солиққа тортилади. Шахсий истеъмол учун жисмоний шахс томонидан 3 литр алкоголли ичимлик ва 3 блок сигарет олиб кириш хамда Озарбайжон республикасига автомобилда кираётган шахсларниг техпаспортида кузда тутилган миқдорда ёқилғи бакидаги ёкилғи; Озарбайжон республикаси худудидан транзит орқали ташиладиган товарлар; Озарбайжон республикаси худудига товарларнинг вақтинчалик импорти (қайта импорт қилиниши лозим булган товарлардан ташқари); Озарбайжон республикаси худудидан транзит орқали утадиган товарлар буйича жараёнлар акциз солиғи туловидан озод этилади.
4.Жисмоний шахслар даромад солиғи, мол-мулк солиғини хисоблаш механизми. Жисмоний шахслар даромад солиғини туловчилар: резидент ва норезидент жисмоний шахслардир. Резидентларнинг даромади буйича солиққа тортиладиган обьект солиқ йилидаги жами даромадлар билан ушбу даврдаги солиқ кодексида белгиланган чегирмалар уртасидаги фарқ билан аниқланади. Узининг доимий вакиллиги орқали Озарбайжон республикасида фаолият юритаётган норезидент-солиқ туловчи, доимий вакиллиги билан булган солиққа тортиладиган даромадлардан даромад солиғи туловчилари хисобланадилар. Солиққа тортиладиган даромад, маьлум бир иш давомида доимий вакиллик билан боғлиқ равишда Озарбайжон республикаси худудидаги манбаалрдан олинган жами даромад билан ушбу давр ичидаги харажатлар фарқи тушунилади. Уз фаолияти, махсулот сотиши, мулкини ижарага бериш натижасида даромад оладиган норезидент- жисмоний шахс жорий йил давомида Озарбайжон республикаси худудидаги манбаалардан олинган ва солиқ кодексида кузда тутилган чегирмалар суммасига камайтирилган даромад солиғи туловчиси хисобланади. 13-жадвал Жисмоний шахсларнинг ойлик даромад солиғи ставкалари:
14-жадвал Йиллик даромадлар солиқ ставкалари:
Мол-мулк солиғини туловчилари қуйидагилар: жорий йилнинг биринчи январида солиққа тортиладиган обьекти булган жисмоний шахслар, резидентлар ва норезидентлар, хамда корхоналар, резидентлар, Озарбайжон республикаси худудида узининг доимий вакиллиги орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган норезидент корхоналар. Солиққа тортиш обьектига қуйидагилар киради: Озарбайжон республикаси худудида жойлашган ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки хисобланган бинолар, хамда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар, қаерда жойлашганлиги ва ундан фойдаланиладими, йуқми, бундан қатьий назар сув ва хаво транспорти қиймати, корхона балансида булган автотранспорт воситалари қиймати. Жисмоний шахслар мол-мулк солиғини белгиланган ставкалар буйича қуйидаги тартибда тулайдилар: уларнинг хусусий мулки булган биноларнинг инвентаризация қийматидан-бу қиймат ойлик даромаднинг солиққа тортилмайдиган қисмидан 300 баробардаги миқдоридан ошмаса, солиқдан озод этилади, акс холда 0,1 фоиз миқдордаги ставка буйича солиққа тортилади; хаво ва сув воситалари транспорти учун: сув ва хаво транспорти двигатели хажмининг хар бир см.куб. учун–солиққа тортилмайдиган ойлик даромаднинг 0,2 фоиз миқдорида; двигатели булмаган сув ва хаво транспорти учун-уларнинг бозор қийматининг 1 фоиз микдорида. Корхоналар мол-мулк солиғини асосий воситалар қийматидан 1 фоиз ставка буйича тулайдилар. 15-жадвал Жисмоний шахслар ва корхоналарнинг автотранспорт воситалари двигателлари хажмига боғлиқ холда (хар бир см.куб.учун) йиллик мол-мулк солиғи ставкалари:
Курсатилган солиқ ставкалари мол-мулкнинг уртача йиллик қолдиқ қийматига қулланилади. Мол-мулк солиғидан давлат хукумати ташкилотлари, бюджет ва махаллий уз-узини бошқариш ташкилотлари, Озарбайжон республикаси Миллий банки ва унинг тузилмалари, давлат фондлари ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари озод этилади. Юридик шахс мақомига эга булмаган холда мисгарлик, кулолчилик каби қатор бошқа хунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахсларнинг устахоналари жойлашган ижодий хоналари ёки бино қисмлари хам солиққа тортилмайди. Солиққа тортиш мақсадида хисобланган корхона мулки қиймати, экология хизмати, ёнғин хавфсизлиги ёки фуқаролар мудофааси мақсадларида фойдаланиладиган обьектлар қиймати суммасига камаяди. Шахарларда йуловчи ташиш учун мулжаланган тролейбус ва трамвайлар мол-мулк солиғидан озод этилади. Биноларга солинадиган солиқ Озарбайжон республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланадиган уларнинг инвентар қиймати буйича маьлумотларга асосан хар йили 1 январ холати буйича хисобланади. Жорий йил учун солиқ суммаси тенг улушларда 15 августда ва 15 ноябрда туланади. Ер солиғи, йул солиғи, қазилма бойликларидан фойдаланганлик учун солиқларининг хисоблаш ва туланиши. Ер солиғи, ер эгалари ва фойдаланувчиларнинг хужалик фаолияти натижасидан қатьий назар, ер жойларининг катталиги учун доимий хар йили туланадиган тулов сифатида қаралади. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар хамда корхоналар ер жойларига эгалик хуқуқига эга булган, махаллий хокимиятларнинг жимоний шахслари бир ой ичида солиқ ташкилотларидан руйхатдан утиши шарт. Озарбайжон республикаси худудида ер жойларига эга булган ёки фойдаланадиган қуйидаги резидент ва норезидент шахслар ер солиғи туловчилари хисобланадилар; резидент ва норезидент жисмоний шахслар; резидент – корхоналар; шуьба корхоналар ва булинмалари; Озарбайжон Республикаси худудида узининг доимий вакиллиги орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган норезидент корхоналар. Солиққа тортиладиган обьект булиб, Озарбайжон республикаси худудида жисмоний шахслар ва корхоналарга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер жойлари хисобланади. Ер солиғи ставкаси қишлоқ хужалиги ерлари буйича биринчи шартли бал учун солиққа тортилмайдиган ойлик даромаднинг 0,3 фоизи миқдорини ташкил қилади. Шартли баллар тегишли хокимият ташкилотлари томонидан аниқланади. қуйидаги ерлар ер солиғига тортилмайди: ахоли яшаш жойларининг жамоат фойдаланадиган ерлари; давлат бюджет ташкилотлари; бюджет ташкилотлари ва махаллий уз-узини бошқариш ташкилотлари, Озарбайжон республикаси Миллий банки ва унинг тузилмалари ихтиёрида ёки фойдаланиши учун ажратилган ерлар; Озарбайжон республикасига тегишли булган, Каспий денгизи остида жойлашган ерлар, ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ булмаган давлат урмон ва сув фонди ерлари; давлат чегара худудлари ва мудофаа учун мулжалланган ерлар. Ер солиғи ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш хуқуқини тасдиқлайдиган хужжатлар асосида белгиланади. Корхона хар йили, ер жойлари катталиги ва солиқ ставкасидан келиб чиққан холда ер солиғини хисоблайдилар ва 15-майга қадар бу хисоботларни солиқ ташкилотларига тақдим этади. Жисмоний шахслар ер солиғини хисоблаш тегишли ташкилотлар томонидан хар йили 1-июлга қадар хисоб-китоб қилиниб, солиқ туловчиларга бу хақда хабарнома биринчи августга қадар тақдим этилади. Ер солиғи тенг улушларга бюжетга 15-август ва 15-ноябрга қадар туланади. Озарбайжон республикаси автомобил йулларидан фойдаланганлиги учун йул солиги туловчилар республика худудига кирадиган автотранспорт воситалари эгалар булган норезидент корхона ёки жисмоний шахслар хисобланадилар. Озарбайжон республикаси худудига кирадиган чет эл давлатларининг автомашиналари хам солиққа тортиш обьекти булади. Солиқ ушбу автомашиналарнинг турига, уриндиқ сонига, юк кутариш қобилияти, юк билан биргаликдаги автомашина оғирлигига, республика худудида босиб утган масофасига боғлиқ холда хисобланади. Бундан ташқари, хавфли юкларни ташиш буйича, қуйидаги ставкалар белгиланган:
Юк автомобиллари, прицепли автомашина воситалари учун юк кутариш қобилияти боғлиқ холда 1 кун учун: - юк кутариш қобилияти 1 тоннадан 10 тоннагача-100 $;
Хорижий давлатлар автомашиналари Озарбайжон республикаси божхона худудига кирганда божхона йул солиғини ушлаб қолади ва бир иш куни ичида бюджетга утказади. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ Озарбайжон республикаси худудида ва Озарбайжон республикасига тегишли Каспий денгизи остида жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб олган учун ундирилади. Ушбу солиқни фойдали қазилмаларни қазиб оладиган қуйидаги шахслар тулайдилар: резидент ва норезидент жисмоний шахслар; резидент- корхоналар; курсатилган корхоналарнинг мустақил баланс ва хисоб рақамига эга булган филиаллари; Озарбайжон республикаси худудида доимий вакиллиги орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган норезидент корхоналар. Солиққа тортиш обьекти Озарбайжон республикаси худудидаги ерлардан қазиб олинадиган фойдали қазилмалар хисобланади. Ер остидан қазиб олинадиган фойдали қазилмалар турига боғлиқ холда, солиқ ставкаси қуйидаги миқдоларда белгиланган:
Недра солиғи юқорида санаб утилган солиқ ставкаларини ер остидан қазиб олинган алохида турдаги фойдали қазилмаларнинг улгуржи бахосига қуллаган холда хисобланади. Солиқ суммаси фойдали қазилмалар қазиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-кунигача туланади. Недра солиғи республика бюджетига ундирилади. қурилиш материаллар буйича недра солиғи эса махаллий бюджетга туланади. Республика солиқ кодексига асосан, ққС туловчи сифатида руйхатдан утмаган корхоналар (акциз ости товарлар ишлаб чиқарган корхоналар, кредит ва суғурта ташкилотлари, инвестицион жамғармалар ва қимматли коғозлар бозори иштирокчилардан ташқари) солиқ солишнинг соддалашган тизими асосида солиқ туловчиси хисобланади. Солиққа тортиш объекти булиб, хисобот даврида солиқ туловчи томонидан товарлар ва мол- мулкларни етказиб бериш хамда сотиш билан боғлиқ булмаган жараёнлардан олинган умумий даромад хажми хисобланади. Ягона солиқ туловчилар ққС, даромад солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи туламайдилар. Ягона солиқ ставкаси жами тушум хажмидан икки фоизни ташкил этади. Хисобот даврида хисобланган солиқ хар чоракда бюджетга утказилади. Давлат божлари қуйидаги холларда ундирилади: судга даъво аризаси берилган, нотариал жараёнлар утказилганда, фуқаролик холати буйича руйхатдан утишда, чет элга чиқишни расмийлаштиришда хамда таклифномалар, шахсни тасдиқловчи гувохномалар олишда, фуқароликни қабул қилиш ва ундан чиқишда, патентлар берилганда, ов қилишга рухсат берилганда, юридик шахсларни руйхатдан утказганда ва қайта руйхатдан утказганда, якка тартибда мехнат фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берилганда хамда қимматли коғозлар эмиссияси проспектини руйхатдан утказишда. Бож ставкалари Озарбайжон республикаси хукуматининг махсус қарорлари билан аниқланади. Алохида бож турлари учун айрим имтиёзлар курсатилган. Жумладан, иш хақи ва ишга жойлашиш буйича даъво аризалари берилганда, моддий зарарни қоплашда ва бошқа холатларда. Курсатилган божлардан ташқари республика худудида қишлоқ хужалик махсулотлари хамда бошқа махсулотларни бозорлар, ярмаркалар ва бошқа жойларда сотувини амалга оширадиган жисмоний шахслардан бир марталик бож туловлари ундирилади. Бир марталик божлар солиқ туловчига тегишли патта берилганда нақд пулда ундирилади. Барча божлар миқдори даромад солиғига тортилмайдиган минимал ойлик иш хақи хажмидан келиб чиққан холда аниқланади. Озарбайжонда давлат пенсия жамғармаси фаолият курсатиб, унинг маблағлари пенсия ва бошқа давлат нафақаларини тулаш учун йуналтирилган. Бундан ташқари пенсия фондидан ахолининг алохида гурухлари учун турли нафақалар ва компенсациялар туланади. Фонд маблағлари ижтимоий суғурта солиғи ва давлат бюджети маблағлари хисобидан ташкил топади. 1993 йилгача ижтимоий суғурта солиғи ставкаси иш хақи фондининг–40 фоизни ташкил қилган булса, 1993 йилдан бошлаб–35 фоиз, 2000 йилда – 33 фоиз, 2001 йилдан бошлаб эса– 30 фоизни ташкил қилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 1274 | |
Всего комментариев: 0 | |