Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

қозоғистон Республикаси солиқ тизими

 

 

 

 

 

 

 

қозоғистонда давлат бюджетини тартибга солувчи манбаалар хисобланган умумдавлат солиқлари ва махаллий бюджетларнинг даромад манбаи булган махаллий солиқлар мавжуд.

қозоғистон Республикаси солиқ тизимининг асосий солиқларидан бири ққС хисобланади. ққСнинг хисоб-китоб қилишнинг умумий тартиби илғор /арбий Европа мамлакатларининг тажрибасидан узлаштирилган. Солиққа тортиш ва солиқ манбаи Россиядаги каби аниқланади. ққСни туловчилар барча юридик шахслар ва доимий ташкилотлар орқали фаолият юритадиган қозоғистон Республикаси норезидентлари; юридик шахс мақомига эга булмаган холда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар хисобланадилар. Юридик шахс булинмалари қозоғистон Республикаси давлат даромадлари вазирлигининг рухсатига асосан ққСни мустақил тулашлари мумкин. Солиқ туловчилар учун солиқ тулаш тартиби катта ахамиятга эга. қозоғистонда сотиб олинган моддий бойликлар, бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар буйича ққС харидорлар томонидан туланадиган туловга боғлиқ булмаган холда чегирилади. Солиқ манбаини аниқлашдаги хусусиятларни хам айтиб утиш лозим, жумладан, акциз ости товарлар буйича акциз суммаси солиқ манбаасига киритилмайди. Бундан ташқари импорт қилинадиган товарлар солиқ манбаси булиб, фақат товарлар ва транспорт воситаларининг божхона қиймати киради. Бу эса бир марта солиққа тортиш тамойилига мос келади.

ққСнинг асосий ставкаси солиққа тортиладиган оборотдан 20 фоиз миқдорида белгиланган, 10 фоиз миқдоридаги пасайтирилган ставка эса, асосий озиқ-овқат махсулотлар, жонли оғирликдаги чорва ва қушлар, болалар ва диабетли озиқланиш махсулотлари, махсус руйхат буйича омухта ем учун қулланилади. Бундан ташқари, экспорт қилинадиган товарлар, пасажирлар, товарлар, хайвонлар, багаж ва почтани халқаро ташиш нолинчи ставка буйича солиққа тортилади. Республика худуддида резидентлар томонидан туқимачилик, тикув, тери-пойафзал саноати сохалари буйича хусусий ишлаб чиқарилган махсулотларни сотишда хам нолинчи ставка қулланилади. Бу эса ички ишлаб чиқарувчиларни қуллаб қувватлаш чораларидан биридир. Нолинчи ставкани қулланилилиши икки ёқлама имтиёз хисобланади: бир томондан сотиладиган товарлар солиқдан озод булади; иккинчи томондан бундай товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган моддий ресурслар, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар буйича қушилган қиймат солиғи суммаси чегирилади.

Юридик ва жисмоний шахслар даромад солиқлари, солиқ имтиёзлари буйича тушунчалар.

Юридик ва жисмоний шахслар даромад солиғи туловчилари қозоғистон Республикаси Миллий банкидан ташқари барча юридик шахслар, жисмоний шахслар, шу билан бирга юридик шахслар- норезидентлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги булмаган шахслар хисобланадилар. Солиққа тортиш объекти булиб, умумий йиллик даромад ва тегишли чегирмалар орасида булган фарқ солиққа тортиладиган даромад хисобланади. Солиқ туловчи- резидентнинг умумий даромади қозоғистонда ва ундан ташқарида олинган даромадлардан ташкил топади, норезидентларнинг умумий даромадига эса фақат қозоғистон худудида олинган даромадлар киради.

Умумий даромадга қуйидаги фаолиятдан олинган даромадлар киради:

  • тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
  • иш хақи ва пенсия туловлари куринишида олинадиган даромадлар;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкдан олган даромади.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:

  • махсулот, иш, хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шу жумладан юклаб жунатилган махсулот учун, бажарилган ишлар курсатилган хизматлар учун  барча пул ва бошқа маблағлар, барча бошқа операциялар учун олинган ёки олинадиган даромадлар, шу жумладан узаро хисоб-китоблар тартибида учинчи шахсларга йуналтирилган ёки туғри ва эгри харажатларни қоплаш учун;
  • бинолар ва қурилмаларни сотишдан олинган қушимча даромадлар хамда инфляцияга қараб, амортизация қилинмайдиган активларни сотишдан олинган даромадлар;
  • сотувдан ташқари олинган даромадлар-дивидентлар, фоизлар буйича даромадлар, қайтармаслик шарти билан олинган пул маблағлари ва мол-мулк, юридик шахсларга берилган субсидиялар (давлат бюджетидан берилган субсидиялар бундан мустасно), мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қуйиш ёки тугатиш учун берилган роизиликдан олинган даромадлар, қарзларни кечишдан олинган даромадлар, қопланадиган чегирмалар ва айрим бошқа даромадлар.

Иш хақи куринишидаги олинадиган даромадларга жисмоний шахснинг ёлланиб ишлагандаги барча даромадлари; корхона ишчиларига сотиладиган хизматлар ёки товарлар қийматининг, ушбу товар ёки хизматнинг хақиқий бахоси ёки таннархи орасидаги манфий мусбатдан пайдо булган фарқ ёки даромад; иш берувчи томонидан ишчи фойдасига қарзларни кечишдан олинган даромад; иш берувчи томонидан уз ишчисини суғурта қилиниши; иш берувчи томонидан уз ишчисини харажатлари қопланиши, қайсики ишчи учун бу  туғри ёки эгри даромад хисобланади.

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига қуйидаги активлар турларини сотишдан олинган қушимча даромадлар (инфляцияни хисобга олган холда) киради: солиқ туловчининг яшаш жойи булмаган кучмас мулки; қимматли қоғозлар ва бошқа номоддий активлар; хорижий давлатлар валюталари; заргарлик буюмлари, саньат асарлари ва антиквариатлар. Солиққа тортиш мақсадида умумий йиллик даромад турлари буйича, асосий ставкадан фарқли улароқ, тузатиш киритилиб, солиққа тортилади. Хусусан, қимматли қоғозларни сотишдан олинган қушимча қиймат ва юридик шахс –резидентнинг фаолиятига иштирок этишдан олинган даромадлар, инфляцияни хисобга олган холда, жисмоний шахслар томонидан олинган ушбу даромадлар 15 фоиз ставка билан солиққа тортилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ булган юридик ва жисмоний шахслар томонидан курслар фарқининг ижобий суммаси чегирилади.

 Юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадидан уни олиш билан боғлиқ булган барча иш хақи харажатлари, шу билан бирга иш хақини тулаш буйича харажатлар, хамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси, бандликка кумаклашиши давлат жамғармаси, мажбурий тиббий суғурта жамғармаси, пенсияларни тулаш давлат маркази, йул фондига ажратмалар олиб ташланади. Жарималар, пенялар, хужалик шартномаларини бузганлик учун жарималар, тадбиркорлик фаолиятида уч йилдан ортиқ фойдаланилаётган бино (иморатларни) сотишдан олинган зарарлар; юридик шахс томонидан харажатларнинг белгиланган меъёрларига мувофиқ ижтимоий тармоқ обьектларини сақлаш учун қилинган харажатлар хам умумий йиллик даромаддан чегирилади. Тадбиркорлик фаолиятидан курилган зарарлар кейинги даврга утказилиб, умумий йиллик даромадлар хисобидан 5 йилгача булган муддатда қопланади. Бундан ташқари жисмоний шахсларга унинг қарамоғида булган оила аъзолари ва узи учун умумий даромаддан бир минимал ойлик иш хақи миқдорида хар бир ой учун чегириб ташлаш хуқуқи берилади. Бунда солиқ чегирмасидан оила аъзоларидан фақат бир киши фойдаланиши мумкин.

Даромад солиғи буйича ижтимоий хусусиятга эга булган бир қатор имтиёзлар кузда тутилган. Жумладан қуйидаги юридик шахсларнинг даромади солиққа тортишдан озод этилади:

  • қозоғистон Республикаси ногиронлар жамияти;
  • қозоғистон Республикаси курлар жамияти;
  • ақлий ва жисмоний заиф болаларни реабилитация қилиш ижтимоий маркази;
  • ДОСААФ марказий қумитаси;
  • хамда юқорида курсатилган ташкилотларнинг мулки булган ишлаб чиқариш корхоналари;
  • Афғонистондаги уруш ветеранлари қозоқ ташкилоти.

Умумий ишчилар сонининг 30 фоиздан кам булмаган миқдорини ногиронлар ташкил килган ишлаб чикариш корхоналарининг умумий йиллик даромади,  солиққа тортиш мақсадида икки баробарга камаяди.

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари даромад солиғига тортилмайди: давлат пенсиялари, стипендия ва нафақалар, касаллик варақаси буйича туловлар, болалар ва боқимондаларга алиментлар, бир жисмоний шахсдан иккинчи жисмоний шахсга совға ёки мерос хамда гуманитар ёрдам сифатида олинган мулк қиймати, бюджетдан берилган моддий ёрдам.

Юридик шахснинг солиққа тортиладиган даромади 30 фоиз ставка билан солиққа тортилади. Ер асосий ишлаб чиқариш воситаси булган юридик шахслар бундан мустаснодир. Улар бевосита ердан фойдаланган холда топган даромадларидан 10 фоиз ставка буйича солиқ тулайдилар. Юридик ва жисмоний шахсларга туланадиган процентлар, дивидентлар, тулов манбаининг узида 15 фоиз ставка буйича солиққа тортилади ва қайтиб солиққа тортилмайди. Доимий ташкилотлар билан боғлиқ булмаган норезидентларнинг қозоғистондаги манбалардан олинган даромади, тулов манбаида қуйидаги ставкалар буйича солиққа тортилади;

  • дивидентлар ва фоизлар-15 фоиз;
  • суғурта  шартномалари буйича туланадиган суғурта туловлари;
  • қозоғистон ва бошқа давлат орасидаги халқаро алоқа ёки юк ташишнинг телекоммуникацион ва транспорт хизматлари – 5 фоиз;
  • роялти, бошқарув хизматлар курсатишдан олинган даромадлар, консультация хизматлари, ижарадан олинадиган даромадлар ва бошқа даромадлар-20 фоиз.

 Жисмоний шахсларнинг умумий солиққа тортиладиган даромади махсус жадвал буйича даромад миқдорига боғлиқ холда табақалаштирилган ставкалар буйича солиққа тортилади.

 Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарларига акциз солиғини қуллаш тартиби туғрисида.

Акциз солиғига нафақат қозоғистон Республикаси худудида ишлаб чиқарилган товарлар балки, импорт товарлар ва қимор уйинлари хам тортилади. Акциз ости товарлар руйхати ички ишлаб чиқариш учун хам, импорт товарлар учун хам бир хил аммо Россиядан фарқли анча товарлар доирасини уз ичига олади. Аниқ ставкалар Республика хукумати томонидан белгиланади. Бунда қатьий ва фоизли ставкалар  бир-биридан фарқ қилади.

Солиққа тортиш обьекти булиб қуйидагилар хисобланади:

-махсулотлар буйича- акцизларни хисобга олмаган холда товарнинг нархига асосан аниқланадиган  махсулотнинг қиймати.

- товар ишлаб чиқарувчи томонидан акциз ости товарларни натура сифатида бериши хамда қайтармаслик ва товарайирбошлаш жараёнларида-акциз солиғисиз ёки натура куринишидаги махсулот хажми буйича узи ишлаб чиқарилган махсулот қиймати.

- импорт қилинадиган акциз ости товарлар буйича-божхона қонунчилигига асосан аниқланадиган товарларнинг божхона қиймати ёки натурал куринишидаги махсулот хажми.

- қимор уйини буйича–қимор уйинларидан тушган тушум.

Агар акциз ости махсулот, қозоғистон худуддида акциз солиғига тортилган хом-ашёдан ишлаб чикарилса, сотиладиган махсулотга белгиланган акциз солиғи миқдори хом-ашёдан олинган акциз суммасига камаяди. Тулов муддатлари акциз ости товарлар турига боғлиқ. Бунда солиқ туловчи хисоблаш услуби ёки хазина услуби буйича сотиш вақтини мустақил аниқлайди. Этил спирти, ароқ, спиртли ичимликлар, сок ва бальзамлар, вино, коньяк, шампон виноси, пиво учун акциз солиғи ушбу товарлар сотилган кундан кейинги уч кун орасида бюджетга туланиши шарт. Тамаки махсулотлари, балиқ икралари, заргарлик буюмлари, муйна терилар, табиий муйнадан қилинган буюмлар, табиий теридан тикилган кийимлар, хрусталь буюмлар, бензин, енгил автомобиллар, уқ отадиган ва газли қуроллар хамда қимор уйинларидан тушган тушумлардан акцизлар қуйидаги муддатларда бюджетга утказилади:

  • ойнинг биринчи ун кунлиги ичида сотилган товарлар буйича хисобот ойининг ун учинчи кунигача;
  • ойнинг иккинчи ун кунлиги ичида сотилган товарлар буйича хисобот ойининг йигирма учинчи кунигача;
  • ойнинг қолган кунларида  сотилган товарлар буйича хисобот ойидан кейинги ойнинг учинчи кунигача.

Бу солиқ буйича қатор имтиёзлар кузда тутилган. Жумладан, қуйидаги товарлар акциз солиғига тортилмайди: мусодара қилинган акциз ости импорт товарлари, давлат ихтиёрига утган эгасиз мулклар, мухтожларга ёрдам бериш мақсадида гуманитар ёрдам сифатидаги товарлар. Экспорт қилиниши лозим булган акциз ости товарлар хақиқатда экспорт қилинганлиги шарти тасдиқлангач, акциз солиғидан озод қилинади. Шуни инобатга олиш керакки, халқаро шартномаларга асосан, нархларда акцизлар мавжудлигини инобатга олган холда товарларни етказиш учун узаро хисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Табиий бойликлардан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг тартиби.

Ер ости бойликлардан фойдаланганликлари учун солиққа тортиш шартномаларнинг асосий турларидан келиб чиққан холда икки турга булинади. Биринчи тур ер ости бойликлардан фойдаланувчиларнинг қозоғистон қонунчилиги хужжатларида белгиланган барча турдаги солиқлар  ва бошқа мажбурий туловларни тулаши кузда тутади. Икинчи тур ер ости бойликлардан фойдаланувчиларнинг махсулот тақсимланиши буйича қозоғистон Республикаси улушини хамда қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий туловларни тулашни кузда тутади: юридик шахсларнинг даромад солиғи, чет эл юридик шахси хисобланган доимий муассасининг даромади, ққС, роялти, юридик шахсларни давлат руйхатидан утказиш учун йиғим, алохида фаолият тури билан шуғулланиши учун бериладиган хуқуқлари учун йиғим ва бошқа мажбурий туловлар.

 Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг махсус тулов ва солиқларига қуйидагилар киради: роялти, қушимча фойдадан олинадиган солиқ. Роялтининг барча турлари даромад солиғи ва қушимча фойдадан олинадиган солиқ учун солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда чегирмалар булиб хисобланади.

Солиқ қонунчилигининг такомиллашуви–қозоғистон иқтисодини ислох қилишнинг долзарб йуналишларидан биридир. Фискал ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастурига асосан қозоғистон Республикаси  давлат даромадлари вазирлигининг 2001-2003 йилларида солиқ ва божхона бошқарув сифатини ошириш, солиқ солиш сохаси буйича қуйидаги вазифаларни амалга ошириши белгиланган:

  • солиқ кодексини амалга жорий этиш;
  • бюджетга даромадлар тушуми хисоби ва истиқболни белгилаш услубиётини ривожлантириш;
  • кичик бизнес ва қишлоқ хужалик ишлаб чиқарувчиларини ривожи  учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида махсус солиқ режимлари услубиётини такомиллаштириш;
  • солиқ аудити самарадорлигини ошириш;
  • солиқ бошқаруви жарёнларини автоматлаштириш.  
Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1268 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar