Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Pul aylanmasiga tavsifnoma va uning tuzilishi

 

Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга оширила-диган тўловларнинг йиғиндиси пул айланмасини ташкил қилади.

Халқ хўжалиги тармоқларида яратилган товарларнинг бариси пул ёрдамида айирбош қилинади. Пул айланмасига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши, деб қараб бўлмайди. Чунки пул айланмаси товар айланмасидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараё-нини ҳам ўз ичига олади.

         Пул айланмасининг содда схемасини қуйидагича ифода қилиш мумкин, яъни пул ҳаракати фақат аҳоли ва корхона, ташкилотлар ўртасида бўлади, деб қараймиз. Бу схемада пул айланмасининг асосий икки омили: бир томондан товар ва ресурслар ҳаракати билан; - иккинчи томондан пул ҳаракати кўрсатилган. Бу схемада, давлат ташкилотлари, молиявий бозор, пул бозорлари, экспорт ва импорт ҳамда бошқа иқтисодий муносабатлар йўқ деб қаралган. Аҳоли ва корхоналар ҳеч қандай воситачиларсиз, тўғридан-тўғри иқтисодий муносабатда бўладилар.

пул айланмасининг қуйидаги гуруҳларини ифодалаб бериш мумкин.

– ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган тўловлар (ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, иш ҳақи тўлаш ва бошқалар);

– харажатларни қоплаш учун келиб тушадиган тушумлар ва жамғармаларни ташкил қилиш;

– турли хил молиявий мажбурият ва даромадлардан тўловларни амалга ошириш ва бошқа тўловлар. Корхоналар оладиган даромад-лардан бюджетга тўловлар, яъни солиқлар ва бошқа тўловларнинг амал-га оширилиши ҳам пул айланмасининг бир қисмини ташкил қилади.

Товар бозори ва ресурслар бозорининг юзага келиши, маҳсулот ва миллий даромаднинг юза келишига олиб келади. Миллий даромад-нинг бир қисми аҳоли томонидан жамғарилиб молиявий бозорлар орқали инвестиция шаклида корхона, ташкилотлар ихтиёрига келиб тушади, бир қисми эса давлат заёмлари орқали бюджет дефицитини қоплашга йўналтирилади. Натижада пул оқими ўзининг асосий каналлари орқали корхона, ташкилот, аҳоли, товарлар бозори ва ресурслар бозоридан ўтиб молия бозори ва давлатгача етиб келади, яъни, аҳолига келиб тушадиган даромаднинг бир қисми солиқлар сифатида давлат ихтиёрига келиб тушади. Шунинг учун ҳам, пул айланмасининг салмоқли қисмини миллий даромадни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ташкил қилади. Миллий даромадни яратишда пул айланмаси жамият аъзолари билан корхоналар ўртасидаги тўловда намоён бўлади.

Пул айланмаси молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнини ҳам ўз ичига олади. Капитал маблағлардан фойдаланиш ва баъзи соҳаларда харажатларни молиялаштириш, банклар томонидан кре-дитлаш жараёнларининг амалга оширилиши ҳам пул айланмасининг юзага келиши учун зарур шароитдир. Кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари пулнинг узлуксиз айланиши натижасида вужудга келади. Корхона, ташкилотлар томонидан моддий бойликлар, мате-риаллар, ёқилғи ва бошқаларни сотиб олиш учун мўлжалланган пул маблағлари олдиндан аванслаштирилади. Қиймат пул шаклидан товар шаклига ўтади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сотилади ва мол етказиб берувчининг ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушади. Шу тариқа, корхоналарнинг пули узлуксиз айланиб туради. Товарлар учун тўловлар нақд пулсиз амалга оширилгани учун корхона ҳисоб-варағига келиб тушган пул, уни ишлатишга зарурат пайдо бўлгунча банкларда сақланади.

    Корхона, ташкилотларнинг вақтинча бўш турган пуллари улар-нинг розилигига асосан банк томонидан кредит ресурс сифатида иш-латилиши мумкин. Корхона ташкилотларининг бўш пул маблағ-ларидан ташқари, банклар жамоат ташкилотларининг, бюджет, суғур-та ташкилотларининг, аҳолининг банклардаги пул маблағларидан ўз ресурслари сифатида фойдаланиб, халқ хўжалиги тармоқларига кре-дитлар бериши мумкин. Шундай қилиб, банклар томонидан пул маб-лағларининг йиғилиш жараёни пул айланмасида намоён бўлади.

    Корхона ва ташкилотларни кредитлашда пул маблағлари вақ-тинча фойдаланишга берилади. Кредит бериш ва кредит ҳисобидан товар моддий бойликларни сотиб олиш ва уни бошқа ишлаб чиқариш харажатлари учун сарфлаш ва кейинчалик кредитни тўлаш ссуда ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш жараёни пул айланмасининг эле-ментларидан бири ҳисобланади.

    Пул айланмаси инвестиция билан боғлиқ харажатларни, суғурта жараёнларини амалга оширилишини, мулкни, ҳаётни, транспорт воситаларини, экин боғларни, бошқа буюмларни суғурта қилиш ва уни тўлашни ўз ичига олади.

    Пул айланмаси аҳоли томонидан уй-жой, коммунал хизматлар, газ, электр энергияси, алоқа хизматлар учун тўловлар, маданий- маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига тўловлар, транспорт учун тўловларни, аъзолик бадалларини ва пайларни тўлашни ўз ичига олади. Шундай қилиб, пулнинг айрим каналларида ҳаракатини кўриб чиқа туриб, пул айланмасининг моҳиятини қуйидагича таърифлаш мумкин. Пул айланмаси – бу нақд пуллик ва пул ўтказиш йўли билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг йиғиндисидир. Пул айлан-масини икки асосий белгига қараб - биринчидан, жами ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш; иккинчидан, пулнинг функцияларига қараб таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Жами ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда пул айланмаси товар-ларни ишлаб чиқариш ва сотиш, капитал қурилиш билан боғлиқ айланмага ҳамда товар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган айланмага бўлинади.

    Пул айланмасининг биринчи турига 2 чизмада келтирилганидек, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур жами ресурслар – меҳнат қурол-лари, меҳнат воситалари, иш кучи сотиб олиш ва аксинча аҳоли томо-нидан давлат, коопертив-савдо ташкилотлардан, колхоз бозорлари-дан, фуқаролардан истеъмол учун зарур товарларни сотиб олиш ҳам-да аҳоли томонидан юқоридаги субъектларга товарлар сотиш, капи-тал қурилиш ва таъминлаш соҳасидаги ҳисоб-китоблар ва бошқалар киради.

    Пул айланмасининг иккинчи турига ишчи, хизматчиларга иш ҳақи тўлаш, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ тўловлар, кредитлаш жараёни билан боғлиқ тўловлар ва бош-қа товар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган тўловлар киради.

 Пул функцияларига ва тўлов турига кўра пул айланмаси нақд пуллик ва нақд пулсиз айланмага бўлинади.

    Пул айланмаиснинг асосий қисмини нақд пулсиз айланма, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланмаси ташкил қилади.

    Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз айланма салмоғининг юқори бўлишининг сабаби, авваламбор, корхона, ташкилотлар ўрта-сида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ишлаб чиқаришни юксалтириш зарурати, баъзи бир тармоқларнинг ихтисослашуви, кре-дит тизимининг такомиллашуви ва бошқалар билан боғлиқ.

    Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар, асосан, корхона ва ташкилотлар ўртасида олиб борилади.

    Нотовар характердаги ҳисоб-китобларга миллий даромадни тақ-симлаш, қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган тўловлар, даромаддан тўловлар, ҳар хил солиқлар, кредитларни тўлаш, уй-жой, ҳар хил хиз-матлар учун тўлов ва бошқалар киради.

    Товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ўтказилиши, моддий бойликларни етказиш ва кўрсатил-ган хизматлар учун тўлов муддатини яқинлаштиришга ёрдам беради. Товар моддий бойликлар ва хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаслиги, корхоналар маблағларининг хўжалик айланмасидан чиқиб кетишига, кўзланган режаларни бажариш учун маблағларнинг етишмаслигига олиб келади. Тўловнинг товарларни олишдан олдин амалга оширилиши мол сотиб олувчи корхона маблағларининг хўжа-лик айланмасидан чиқиб кетишига олиб келади. Шунинг учун товарлар ҳаракати ва тўловлар бир-бирига мос келиши катта аҳамиятга эга.

    Пул айланмасини кўриб чиқишда биз тўлов айланмаси билан нақд пулсиз айланмалар ўртасида фарқ мавжудлигини таъқидламоқ-чимиз. Тўлов айланмаси деб пулнинг тўлов воситаси сифатидаги ҳаракати туфайли вужудга келган пул айланмага айтилади. Тўлов айланмасининг таркибий қисми бўлиб, тўлиқ нақд пулсиз айланма ва нақд пул айланмасининг пулнинг тўлов воситаси функцияси туфайли юзага келувчи қисми ҳисобланади. 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1871 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar