Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. Маркс пул муомаласининг қо-нунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади. Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори стихияли тарзда, пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб турилган. Агар пулга эҳтиёж камайса, ортиқча пуллар (олтин танга) муомаладан хазинага оқиб ўтиши кузатилган ёки аксинча. Шундай қилиб, муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган. Кейинчалик, муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг метал-лар (олтин ёки кумуш)га эркин алмашиниши ҳам муомалада пулнинг ортиқча миқдори бўлишини инкор этади. Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар (хазина билетлари) амал қилса, у ҳолда нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига асосан амалга ошади. Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пул-ларнинг назарий миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий жараёнлар юз бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларда ўз кучига эга. Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқа-дорликни акс эттиради. муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб чиқариш ривожи ва шарт-шароитларига боғлиқ бўлган турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқ-дорига таъсир кўрсатувчи асосий омил – бу товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Пул миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига тўғри пропорционал, яъни товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи омил – бу пулнинг айланиш тезлиги ҳисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади. Одатда, пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам талаб қилинади ва аксинча. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш муҳимдир. Булар:–истеъмол кре-дитни ривожлантириш; кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда пул муомалада керак бўлади; – нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг ривожланиши; – пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бош-қалар. Ҳар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини ҳисобга ол-ган ҳолда иш юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул барқарорлигига путур етказади. Бу ҳолда муомалага чиқарилган пул миқдори муомаладаги товарлар баҳосидан ошиб ке-тиши, яъни инфляция бўлишига ёки пул танқислигига (етишмов-чилигига) олиб келиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини ушлаб туриш шарт-шароитлари ва қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни хўжаликнинг пулга бўлган эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага бориб тушиши билан белгиланади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу айланмада хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ пулнинг бўлишидир. Бу, албатта, пулнинг қадрсизланишига – пул бирлиги харид қобилиятининг тушишига олиб келади | |
Просмотров: 2128 | |
Всего комментариев: 0 | |