Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Пул назариялари тўғрисида умумий тушунчаПул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди. Пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Хул-лас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди. Илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. Капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назариянинг пайдо бўли-шига асос бўлди. Ҳозирги кунда монетаризм ва иқтисодиётни пул-кредит муноса-батлари орқали тартиблаштириш назариялари ҳам мавжуд. Аммо энг асосий пул назариялари сифатида металл, номинал ва миқдорий пул назариялари тадқиқот қилиб келинмоқда. Пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқа-ришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маъ-лум даражада оқсашини олдини олиш ва уни ривожлантириш маса-ласи ҳисобланади. Қўл меҳнатидан манифактурага, манифактурадан саноат ишлаб чиқаришига ўтилиши билан халқ хўжалигида меҳнатнинг интегра-циялашуви ҳам кучайди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги пуллик муносабатлар ҳам мураккаблаша бошлади. Феодализмгача бўлган нақд пуллик муносабатлар бу давр талабларига жавоб бера олмай қолди. Буни биз Европадаги ХV аср-даги «пул танқислигидан» дан кўришимиз мумкин. Худди шу даврдан бошлаб пул назариялари тўғрисидаги илк фикрлар юзага келди. Бу назарияларнинг ўша даврдаги муаммоларни ечишда ўрни беқиёс бўлди. Илк бор вужудга келган пул назариялари бу металлик ва номиналлик пул назариялари ҳисобланади. Қуйида биз пул назарияларининг баъзи бирларига қисқача таъриф бериб ўтамиз. Пулнинг металлик назарияси Пулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида тараққий этди. Монета таркибини бузиш (монетанинг оғир-лик миқдорини камайтириш)га қарши курашда прогрессив роль ўйнади. Бу назариялар ўша давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. Бу назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган давлати Англияда майдонга келди. Металлик назариянинг асосчиларидан бири У. Стеффорд (1554-1612 й.) эди. У ўз қарашларини ўзининг Лондонда 1581 йилда чоп этилган «Ватан-дошларимизнинг баъзи одатий аризаларининг қисқартмаси» асарида баён этди. Бу оқим тарафдорлари Англияда Т. Мен (1571-1641й.), Д. Норс (1641-1691й.), Францияда бу таълимотни А. Монкретьен (1575-1621й.), Италияда Ф. Тамани (1728-1787й.) ва бошқалар ривож-лантирди. Уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамият аъзоларининг жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини ўрганишларига сабаб бўлади. Улар бу манбани савдодан изладилар. Уларнинг эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг келишини таъминлайди. Шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини қимматбаҳо металлар билан алмаштириб, улар пулнинг ҳамма функцияларини бажаради, деб ҳисоблар эдилар. Илк металл назария тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди: – илк металлчилар ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб етма-дилар; – илк металлчилар пулнинг жамият тараққиётида товар муо-маласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушун-мадилар; – улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамға-ришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган но-ўрин фикрга келдилар. Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олма-дилар. Илк металлик назария тарғиботчилари савдо буржуазияси манфаатларини ҳимоя қилиб чиққан эдилар. ХVIII аср охири ва ХIХ асрнинг биринчи ярмига келиб саноат буржуазияси манфаатларини қондира олмаган металлик назария ўз мавқеини йўқотди. Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб немис иқтисодчиси, тарихий мактаб вакили К. Книс (1821-1898 й.) бу наза-рияни ҳимоя қилиб чиқди. Бу ғоянинг қайта тикланишига 1871-1873 йиллар. да Германияга киритилган олтин танга стандарти сабаб бўл-ди. К. Книс тарғиботи металлчилар назарияларини янги шароитга мослаштирди. Книс пул сифатида фақатгина металлни эмас, балки Марказий банк банкноталарини ҳам эътироф этди. Бу пайтга келиб хўжаликда кредит асосий мавқега эга бўла бошлади ва бу олтин монеталар билан бирга муомалада бўлиб, уларга алмаштири-ладиган банкнота эмиссиясининг асосини ташкил этди. К. Книс банкнота-ларни тан олган ҳолда, ҳеч нима билан таъминланмаган қоғоз пулларга қарши чиқди. Унинг фикрича, пул муомаласи металл билан таъминланган банкноталар ва металл монеталарга асосланиши шарт. Қоғоз пуллар худди «қоғоз булка» каби маъносиз нарсадир. К. Книс таъкидлашича, олтин ўз табиатига кўра пулдир. II Жаҳон урушидан сўнг металлизм тарафдорлари олтин монета стандартини қайта тиклаш мумкин эмаслигини тан олиб, ўз наза-рияларини ҳимоя қилиш мақсадида олтин қуйма стандарт ва олтин девиз стандартга асосланган банкнота ишлаб чиқаришни ёқлаб чиқдилар. 1. Олтин танга стандарти Олтин стандарти биринчи марта ХВIII асрда Англияда ва XIX асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин монометализми деб ҳам аталди. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт I Жаҳон уруши бош-ланишига қадар ҳукм сурди. Олтин танга стандартига хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат бўлган: товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчаниши; олтин танганинг муомалада бўлиши; давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши; кредит пулларни уларнинг номинали бўйича олтинга эркин алмаштирилиши; олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги; ички бозорда олтин монета ва банкноталар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши. Бу тизим мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфляцияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазина кўринишига қайтар эди. Аммо капитализмнинг кризиси даврида бу мувозанат издан чиқди. II Жаҳон уруши даврида АҚШдан бошқа урушаётган давлатлар банкноталарни олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилишди. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб хазинага айлантирилди. АҚШда эса олтин монета-лар 1934 йилга қадар муомалада бўлди. 2. Олтин қуйма стандарти И Жаҳон урушидан кейин, 20-йилларда баъзи мамлакат-ларда олтин қуйма стандарти жорий қилинди. Бу стандартнинг олтин танга стандартдан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкно-талар 12-12,5 кг. атрофидаги олтин қуймаларга алмаштириларди. 12,5 кг. лик қуймага банкнотани алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Францияда 215 минг фр. талаб қилинар эди. Бу билан олтин муомала-дан халқаро айланмага чиқарилди. Ички айланмада эса бундай имко-ниятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос. 3. Олтин девиз стандарти Олтин қуйма стандартга кирмаган мамлакатларда банкнота-ларни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини олтин қуйма стандартга кирувчи мамлакатларнинг девиз-ларига (яъни валюталарига) алмаштиришни мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқ-лигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди. 1929-33 йиллардаги жаҳон кризисидан кейин барча мамлакат-ларда олтин девиз стандартнинг баъзи элементларини олтин доллар стандарт ўзида олиб қолди. Бу стандартнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, биринчидан, бу стандартдан фойдаланиш ҳуқуқи фа-қатгина чет эл эмиссион банклари учунгина сақлаб қолинган эди, иккинчидан, бу стандартда фақатгина АҚШ долларигина олтин билан алоқасини сақлаб қолган эди, холос. 1971 йил декабрь ойидан бошлаб долларнинг олтин паритети бекор қилиниши билан олтин стан-дартнинг барча кўринишлари ўз кучини йўқотди. Олтин стандарти барбод бўлиши ва иқтисодиётни давлат иш-тирокида бошқарилишига ўтилиши билан металл пул назарияси бошқа назария билан алмаштирилади. Неометализмоимининг асосий камчилиги шундаки, улар иқтисодиётни давлат томонидан бош-қарилиши билан олтинга алмаштирилмайдиган кредит пуллар ора-сида ички боғлиқликни эътиборга олмадилар.
| |
Просмотров: 3394 | |
Всего комментариев: 0 | |