Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассель ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди. Америкалик иқтисодчи, статистик ва математик И.Фишер (1867-1942йй) пулнинг миқдорий назариясига янги сифат киритди. У пул-нинг меҳнат қийматини рад этди ва пулнинг «сотиб олиш қуввати»га асосланди. Миқдорий назарияни математик йўл билан исботламоқчи бўлган И. Фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омил-ни кўрсатди: М–муомаладаги нақд пул массаси; В–пулнинг айланиш тезлиги; Р–ўрта (тортилган) баҳо; Қ–товарлар миқдори; МИ–банк депозитлари йиғиндиси; ВИ–депозит-чек муомаласи тезлиги. Товарлар учун тўланган пул йиғиндиси, товарлар йиғиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг:
МВ = РҚ
Бу тенгламани Фишер «алмашинув тенгламаси» деб атади. Юқо-ридаги формула асосида муомаладаги пул массасини топиш мумкин. М=РҚ/В
Энди, Фишер назариясининг баъзи камчиликларини кўриб чиқ-сак. Биринчидан, у товарлар баҳолари йиғиндиси ўрнига, барча товарлар миқдорининг ўртача тортилган баҳоларини олади. (РҚ). Унинг фикрича, товарлар бозорга баҳога эга бўлмаган ҳолда кириб келади. Қиймат назариясига кўра эса, товар бозорга баҳо билан кира-ди. Демак, баҳони товардан ажратиш мумкин эмас. Иккинчидан, Фишер узоқ вақт оралиғидаги В ва Қ ўзгарувчиларни ўзгармас (бир маромли) деб олди. Бунинг натижасида эса иккита эрксиз ўзгарувчи – пул миқдори ва баҳо қолади. Учинчидан, бу икки ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигидан ке-либ чиқиб, Фишер баҳолар кўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб бўла олмайди, деган бир томонлама хулоса чиқа-ради. Пулнинг миқдорий назарияларидан бири Кембриж ёки касса қолдиқлари назариясидир. Бу назарияни А. Маршалл, А. Пигу кейин-чалик Ж. Кейнс тарғиб қилган. Бу ғоя бўйича пул ҳаракатининг боши бўлиб жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг хўжалик айланмада бўлган пуллар (касса қолдиқ пуллари) ҳисобланади. Касса қолдиқларидан А. Пигу фикри бўйича истеъмол фондларидан ташқари суғурта фонди, инвестиция бўйича жамғарма фонди ташкил қилиниши керак. Пигу тенгламаси «алмашув тенгламаси»дан фарқ қилади. Яъни унда янги кўрсаткич «жамғарма коэффициенти» қўлланилган бўлиб қуйидаги кўринишда ифодаланади.
М= К х Р х П бир қисми (пул шаклида)
Бу ерда, К – коэффициент ёки РП нинг бир қисми (пул шакли-да), касса қолдиғи. Р – маълум давр ичида ишлаб чиқарилган реал маҳсулот ҳажми. Масалан, РП – 800 млрд. доллар бўлса, К унинг 1/8 қисмини ташкил қилади. У вақтда М қ 800 млрд. : 8 қ 100 млрд. доллар. Демак, яратилган ялпи маҳсулотни кўрсатилган баҳода жойлаштириш учун РП дан 8 марта кам бўлган пул массаси зарур. Ҳозирги замон монетаризми. Монетаризм пул назарияси 50 йил-лар ўртасида пайдо бўлган. Бу оқимнинг кўзга кўринган намоёндаси М. Фридман ҳисобланади, у Чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳаси бўйича Нобель мукофоти соҳиби. Бу оқимга М. Фрид-мандан ташқари, К. Бруннер, А. Мольцер, Д. Лейдлер, Ф. Кейген ва бошқа иқтисодчилар киради. Пул назариясида катта муваффақият қозонган ғоя – Фридман-нинг пулнинг миқдорий назарияси бўлиб, у муомаладаги пул миқдори ўзгариши билан товар баҳолари ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни, монетар сиёсат назарияси, яъни жамиятда бўлган иқти-содий тебранишлар пул массасининг ўзгариши туфайли бўлиши, пулнинг иқтисодий самарадорликка таъсири кабиларни ёқлаб чиқади. Ҳозирги замон монетаризмига бир гуруҳ иқтисодчилар қаламига мансуб «Пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» (1956 йил) деб номланган асар билан асос солинди. Унинг бош ғояси иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизминг асосий воси-таси пул ҳисобланади деган хулосадан иборат. Монетаризм пулни олқишловчи назариядир. Монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шарти инфляцияни даф этиш ва пулни соғломлаштириш, пулни хўжалик муомаласи воситасига айлантириш, деб қарайдилар. Уларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодиётга аралашиши пул муома-ласини тартибга солиш билан чекланиши керак Монетаристлар илгаридан маълум бўлган пулнинг миқдорий назариясига бориб туташадиган «барқарор пул» назариясини олға сурадилар. Улар пул ва иқтисодий фаоллик ўртасида узвий боғланиш борлигини қайд қилиб, иқтисодий кризисларнинг сабабини пул муомаласидаги бузилишлардан ахтардилар. Пулнинг етишмай қоли-ши иқтисодий ўсишни сусайтира бориб, турғунлик ҳолатини кел-тириб чиқаради, бу эса аввал юзароқ тангликка, сўнгра эса чуқур иқтисодий тангликка олиб келади. Бинобарин, иқтисодий цикл пул миқдорига боғлиқ, бу, ўз навбатида, пул эмитенти бўлган Марказий банк фаолиятига боғлиқ. Пул-кредит сиёсатини ўзгартириб танг-ликдан чиқиш ва иқтисодни ривожлантириш мумкин. Монетаристлар иқтисодиётда бош масала ишлаб чиқариш ва пул массасининг тенглиги бўлиб, шу орқали макроиқтисодий мувозанат ҳосил этиш мумкин деб ҳисоблайдилар. М. Фридмен касса қолдиғи талаби миллий даромад, депозит баҳо қоғозлар, товарлар баҳосининг ўсиши ва бошқа омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатади ва уни қуйидаги формула бўйича ифодалайди. Мс = ф (Й х Х) Бу ерда: Мc – режалаштирилаётган касса қолдиғи, ф – Й, Х ларнинг ўзгарувчан функцияси, Й – миллий даромад, Х – юқорида келтирилган жами омиллар ҳ, п, й, у – бошқа таъсир этувчи омиллар. Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқи шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намояндалари пул массасига таъсир этувчи чора-тадбирлар давлат инвестициясидан фарқлироқ дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади, деб қарайдилар. Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндашиб, пул массасини йилига ўртача 3% оширишни тавсия этишади. Аммо монетаристлар кейинги пайтларда иқтисодиётда юз бер-ган ўзгаришларни инобатга олиб, пул массасини доимий равишда ва бир меъёрда олиб боришни маъқул деб билдилар. Бу меъёр шун-дайки, пул миқдорининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатига нисбатан 1-2% юқори бўлиши керак. Бунинг бир меъёрда ўсиб бориши иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва даврий тебра-нишларни чеклашга имкон беради. Монетаристлар тавсияларига биноан бир қатор мамлакатларда қонун йўли билан пул массаси аниқ белгиланади ёки юқори, қуйи чегараси кўрсатилади. Монетаризм учун бош масала антиинфляцион сиёсатни асослашдир. Монетаризм тавсиясига асосланган баъзи мамлакатларда пул миқдори устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, инфляциянинг олдини олиш иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
| |
Просмотров: 1489 | |
Всего комментариев: 0 | |