Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Пул иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттира туриб, маълум функцияларни бажаради. Пулнинг моҳияти унинг бажарадиган функ-цияларида янада яққолроқ намоён бўлади. Пулнинг функцияси тўғрисидаги савол бир вақтнинг ўзида ҳам қийин ҳам жуда осон саволдек туюлади. Бу саволнинг соддалиги шундаки, пулнинг функциялари реал ҳаётга яқин ва иқтисодий амалиётдаги мавжуд жараёнларни ўзида ифодалайди. Қийинлиги шундаки, пулнинг функциялари, уларнинг моҳияти иқтисодчилар томонидан ҳар хил талқин қилинади. Иқтисодий ада-биётларда пулнинг турли хил функцияларини учратиш мумкин. Биз пулни иқтисодий категория деб қараб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган функцияларини таҳлил қилиб, пул асосан тўрт функцияни бажаради, деган фикрни таъкид-ламоқчимиз. Булар: қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воси-таси ва жамғарма воситаси функциялари. Пул қиймат ўлчови сифатида. Пулнинг биринчи функцияси унинг қиймат ўлчови эканлигидир, яъни пул барча товарларнинг қий-матини ўлчайди, уларнинг баҳосини аниқлашда воситачи бўлиб хиз-мат қилади. Қиймат ўлчови функциясида пул товар ишлаб чиқаришга сарф-ланган ижтимоий меҳнатни ифодалайди ва шу меҳнат асосида товар-нинг қийматини белгилайди. Пулнинг бу функциясида нақд пуллар эмас, нақдсиз пуллар иштирок қилади. Масалан, биз савдо дўконига кириб, бирон товарнинг баҳосини кўриб, баҳо шу товарга арзийдими ёки товарга баҳо юқори аксинча паст қўйилганми – шу тўғрида ўзи-мизнинг хулосамизга эга бўлишимиз мумкин. Мана шу бизнинг хуло-самиз асосида пулнинг қиймат ўлчови функцияси ётади. Пулнинг қиймат ўлчови функциясида бир товарнинг қиймати иккинчи бир товар қиймати орқали ифода қилинади. Агар тарихан олиб қарайдиган бўлсак, бу вазифани ўз қийматига эга бўлган товар-олтин ёки олтиннинг ўзида ифодалайдиган пул бирликлари бажариб келган. Пулнинг қиймат ўлчови функцияси қиймат қонунига асосланиб аниқланади. Пулнинг қиймат ўлчови функцияси баҳолар масштабини ўрна-тишни талаб қилади. Баҳолар масштаби ҳуқуқий характерга эга бўлиб, у давлат томо-нидан ўрнатилади ва товар қийматига асосланган ҳолда унинг баҳо-сини ифодалайди. Баҳолар масштаби орқали, фикран намойиш қилин-ган товар баҳоси давлат баҳоси ёки бозор баҳосига айланади ва мил-лий пул бирлигида ифодаланади. ХХ асрнинг 80 - йиллари охиригача баҳолар масштаби деб, давлат томонидан тасдиқланган, товар қийматини ўлчаш ва баҳолар белгилаш учун киритилган, маълум олтин миқдорини ўзида ифода-лаган пул бирлигига айтилган. Қарийб 30 йил давомида 1961 йилдан бошлаб собиқ Иттифоқда баҳолар масштаби қилиб 1 рубль қабул қилинган ва у 0,987412 грамм олтинга тенглаштирилган эди. ХХ асрнинг 80-йиллари охирига келиб, Иттифоқда пул бирлигини олтин-га тенглаш ғояси ўз кучини йўқотди. Ваҳоланки, бошқа кўпгина мам-лакатлар амалиётида бу тенглаштириш 70 - йиллардан бошлаб эъти-борга олинмади. Ривожланган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар-да валютани олтинга тенглаштириш ҳал қилувчи дастак эмаслигини уларнинг иқтисодий ва социал тараққиёти исботлаб берди. ХХ асрнинг 60 - йилларида янги пул ислоҳоти ўтказилганда, девальвация ёки ревальвацияда давлат қонуний равишда баҳолар масштабини, пул бирлигининг олтин миқдорини, баҳоларни белги-лаш учун ўрнатиб берган. Пул бирлиги маълум миқдор олтинга тенг-лаштирилган бўлса-да, муомалага чиқарилган пул бирликлари ҳеч қа-чон олтинга алмаштирилган эмас. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда жаҳондаги бирор мамлакат ўз пулини олтинга алмаштир-майди. Баъзи мамлакатлар пул бирлигини олтинга тенглаштирса-да, пул бирлигига тўғри келиши мумкин деб белгиланган олтин миқ-дорини муомаладаги пул бирлигига алмаштириб бермайди. Шунинг учун бу тенглаштириш ўзининг иқтисодий моҳияти ва кучини йўқот-ганлиги аниқ. Чунки олтин оддий товарга айланди ва унинг қиймати ҳам пулда ифодаланадиган бўлди. Пулнинг функциялари олтиндан ажралди, ўзгарувчан валюта курслари жорий қилинди. Ҳозирги вақтда баҳолар масштаби талаб ва таклиф таъсирида ташкил топади ва баҳо орқали товарлар қийматини ўлчашга хизмат қилади. Шуни таъкидлаш керакки, пул ёрдамида товарлар тенглаш-тирилади. Иккала томон учун ҳам тенглаштиришнинг асоси бўлиб абстракт меҳнат ҳисобланади. Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади. Баҳо – бу идеал шаклда онгимиздаги қиймат ўлчови. Қиймат ўлчови вазифа-сини фикран ифода қиладиган пулимиз бажаради, баҳо эса тўла тўкис реал моддий бойликларнинг қийматини ифода қилади. Қиймат шаклига эга бўлган товар, баҳога ҳам эга бўлади. Пул ўзи ўз баҳосига эга эмас, унинг қиймати ўзи билан аниқланиши мум-кин эмас. Баҳо ўрнига пул сотиб олиш қобилиятига эга. Пулнинг со-тиб олиш қобилияти деганда пул бирлигига тўғри келувчи товарлар ва хизматлар миқдори тушунилади. Агар пул бирлигига тўғри келув-чи товарлар миқдори (сони) қанча кўп бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам шунча юқори бўлади ва аксинча. Муомала воситаси функцияси. Муомала воситаси функция-сида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбош қилинади. Бу функцияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. Бу функция ёрдамида товарларни бир-бирига айирбошлаш-бартер усулига чек қўйилади. Тарихий тараққиёт кўрсатадики, жамият ривожланиши-нинг илк босқичларида бартер меҳнат маҳсулини айирбош қилиш-нинг ягона йўли бўлган. Бартернинг ноқулайлиги шундан иборат бўлганки, А товар эгаси, Б товарни сотиб олиш учун, нафақат Б товар ишлаб чиқарувчини, балки Б товар эгасига зарур бўлган товарни ҳам топа олиши керак эди. Бу жуда қийин жараён бўлиб, юзлаб товар-ларни муомалага жалб қилган ҳолда кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлган. Олтиннинг пул сифатида ишлатила бошлаши нати-жасида бартер усули товар айирбошлашнинг усули сифатида ўз аҳа-миятини йўқотди. Лекин шуни таъкидлаш керакки, бартер усули ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳолларда жаҳон амалиётида қўлланилиб келмоқда. Товар дефицити, инфляция суръатларининг ошиб кетиши, мам-лакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг йўқлиги шароитида бартер бўйича товарлар ҳаракатини амалга ошириш томонлар учун қулай ҳисобланади. Пулнинг муомала воситаси функциясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яъни истеъмолчи эгалигига ўтади. Пул ва товарнинг ҳаракати (Т-П-Т) қисқа вақт ичида тугалланади. Қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (товар-пул ва пул-товар) ўтиб туриши пулнинг муомала воситаси функциясининг асосини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам, бу функцияни бажаришда нақд пул бўлиши, у барқарор, сифати юқори бўлиши керак. Ўзбекистонда муомала воситаси функциясини Марказий банк томонидан чиқарилган қоғоз пуллар ва металл тангалар бажаради. Муомалага чиқариладиган нақд пуллар миқдори савдо-сотиқ ҳаж-мига, иш ҳақи тўлашнинг вақтига, аҳолининг банкдан қарзга маблағ-лар олиш имкониятига ва бошқа омилларга боғлиқ. Савдо-сотиқ ҳажмининг кўплиги ва иш ҳақининг тез-тез тўлаб турилиши муома-лага кўп пул чиқариш зарурлигидан, аҳолининг банкдан кўпроқ кре-дит олиш имкониятига эга эканлиги камроқ муомала воситаси керак эканлигидан далолат беради. Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқариш-ни ихтисослаштириш, натурал хўжалик, кичик корхона, фермер хўжа-ликларининг кўпайиши муомала воситасига бўлган талабни камай-тиради. Пулнинг муомала воситаси сифатида ишлатилиши муомала харажатларининг бартер харажатларига нисбатан анча паст бўлиши-ни таъминлайди. Пулнинг муомала воситаси функцияси унинг бошқа функцияларидан ўзининг маълум хусусиятлари билан ажралиб тура-ди. Муомала воситаси функциясининг хусусиятлари сифатида қуйи-дагиларни келтириш мумкин: – бу функцияни реал, нақд пуллар бажаради; – товар ва пул бир-бирига қарама-қарши, бир траекторияда ҳара-кат қилади; – товар ва пул ҳаракати бир вақтда юзага келади; – товар сотувчи ва товар сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади ва томонлар товарга ёки пулга эга бўладилар; – пул муомала воситаси бўлиши учун, авваламбор қиймат ўлчови бўлиши керак. Пулнинг тўлов воситаси функцияси. Мавжуд чет эл иқтисодий адабиётларида ва кейинчалик,1 Россия олимлари томонидан чоп қилинган адабиётларда, пулнинг муомала воситаси функцияси унинг тўлов воситаси эканлигидан далолат беради, деган каби чалкаш хуло-саларни учратиш мумкин. Лекин биз юқорида келтирилган муомала воситаси функциясининг хусусиятлари тўлов воситаси функциясига ҳам мос келади, деб айта олмаймиз. Бу хусусиятлар пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан тубдан фарқ қилишини кўрсатади. Товарлар ҳар доим ҳам нақд пулга сотилавермайди. Товар сотувчи товарни сотиш учун муомалага олиб чиққан вақтда товарни сотиб олиш учун истеъмолчининг етарли нақд пули бўлмаслиги мумкин. Натижада товарни кредитга сотишга зарурат туғилади, яъни товар-нинг пулини тўлаш муддати кечиктирилади. Товар кредитга сотил-ганда, пул товарнинг баҳосини аниқлашда қиймат ўлчови функция-сини бажаради, лекин у муомала воситаси бўла олмайди. Истеъмолчи сотиб олган товари учун унинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Бу ҳолда товар ва пулнинг ҳаракати бир траек-торияда, бир вақтнинг ўзида, бир-бирига қарама-қарши тура олмайди. Товар ҳаракати амалга ошгандан маълум вақт ўтгандан кейин пул ҳаракати содир бўлади. Тўлов воситаси функциясининг асосий хусу-сияти товар ва пул ҳаракатининг бир вақтда амалга ошмаслиги, ҳара-катнинг бир томонламалиги ва ҳаракатда бўлинишлар мавжудлиги-дадир. Пулнинг тўлов воситаси сифатида ишлатилиши нафақат товар кредитга сотилганда содир бўлади, балки барча жараёнларда товар-лар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўша заҳотиёқ нақд пулда амалга оширилмаса, бундай иқтисодий муносабатлар пулнинг тўлов воситаси функцияси юзага келишидан далолат беради. Тўлов воситасида сотувчи товарнинг пулини олгунча товар истеъ-молчи ихтиёрига келиб тушади ва у ўз эҳтиёжини қондириш учун товардан тўла фойдаланиши мумкин. Агар товар учун тўлов олдиндан (аванс) амалга ошириладиган бўлса, товар маълум вақтдан кейин истеъмолчи ихтиёрига тушуши мумкин. Демак, иккала ҳолда ҳам товар ва пул ҳаракати бир вақтнинг ўзида амалга ошмайди. Чунки товар айланиши (Т-П-Т) узилади ва пул ҳаракати товар ҳаракатига нисбий равишда мустақил бўлади. Пулнинг бу ҳаракати тўлов деб айтилади ва бу ерда пул тўлов воси-таси сифатида иштирок қилади. Пулнинг тўлов воситаси функцияси товар ишлаб чиқариш ва муомала ривожланишининг юқори босқич-лари маҳсули бўлиб, у пулнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси функцияларидан кейинроқ юзага келган, деб хулоса қилиш мумкин. Тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шундаки, сотувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабат муомала восита-сидаги каби қисқа муддатли бўлиб, тезда тугалланмайди. Тўлов воси-таси функциясида истеъмолчи товарга эга бўлганидан кейин ҳам, у билан мол сотувчи ўртасидаги муносабат узоқ вақт давом қилади. Бу муносабат – кредит муносабати ҳисобланади ва истеъмолчи – қарз-дор, сотувчи - кредитор сифатида иштирок қилади. Баъзи иқтисодчиларимиз вексель асосида ўтказиладиган жараён-ларни ҳам муомала воситаси функциясига киритадилар. Бу, бизнинг фикримизча, тўғри эмас. Чунки вексель – маълум маблағни тўлаш тўғрисидаги кредит мажбурият, у қийматга эга эмас. Демак, айирбош-лашнинг эквиваленти сифатида иштирок қила олмайди. А сотувчи бир миллион сўмлик товарни Б истеъмолчининг векселига алмаш-тирди, дейлик. Б бир млн. сўмлик товарга эга бўлди. А бўлса, ўз қийматига эга бўлмаган, сотиб олиш қобилияти эмитент томонидан белгиланадиган векселга эга бўлади. Сотувчи А, бир млн. сўмлик век-селни сотсагина, пул маблағига эга бўлиши мумкин. Шунга асосан, биз вексель жараёнларини муомала воситасига киришини, тўлиқ ишонч билан таъкидлай олмаймиз. Бу жараёнлар кўпроқ тўлов воси-таси функциясига тааллуқлидир. Пулнинг тўлов воситаси функцияси яна турли қарз ва мажбуриятларни тўлаганда: – корхона, ташкилотлар ўртасида товар ва хизматлар учун тўла-ганда; – давлат бюджетига ва кредит тизимига тўловларни амалга ошир-ганда (фойдадан тўланадиган тўловлар, кредит бўйича қарз ва фоиз-ларни тўлаш ва бошқалар); – ишчи хизматчиларига иш ҳақи тўлаш ва аҳолига бошқа тўлов-ларни тўлаш (нафақа, стипендия ва бошқалар)да; – бошқа ҳар хил қарз ва мажбуриятларни тўлаш (масалан, кредит учун тўлов, уй-жой, электроэнергия ва бошқа хизматлар учун тўлов-лар) да амалга оширилади. Пулнинг тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шун-даки, бу функцияда тўловлар нақд пуллик ёки нақд пулсиз шаклда амал-га оширилиши мумкин. Бу хусусияти билан ҳам пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан фарқ қилади. Пулнинг бу функцияси ёрдамида амалга ошириладиган нақд пул-лик ва нақд пулсиз тўловлар биргаликда тўлов айланмасини вужудга келтиради. Пулнинг тўлов воситаси функциясини биз иккинчи даражали деб қарашимиз мумкин эмас, чунки бу функциянинг бажарилмаслиги тўловларнинг ўз вақтида амалга ошмаслигига, бу эса ҳозирги кунда мавжуд муаммолар дебитор - кредиторлик қарзларининг кўпайишига, кредит бўйича ва бошқа молиявий мажбуриятларнинг бажарилмас-лигига, хўжалик жараёнларининг нормал боришига катта таъсир кўр-сатиши мумкин. Пул жамғарма воситаси. Пулнинг бу функцияси сотиш ва со-тиб олиш жараёнига зарурат бўлмаган ҳолда юзага келади. Агар товар ишлаб чиқарувчи товарни сотгандан кейин узоқ вақт давомида бошқа товар сотиб олмаса, пул муомала ва тўлов айланмасидан чет-лашади. Йиғилган пуллар жамғарма воситаси функциясини бажаради. Товар ишлаб чиқариш ва муомала жараёни пулни жамғаришга имконият яратади. Жамғарма икки йўналишда юзага келиши мумкин. Мақсадли жамғариш ёки умуман жамғариш. Шунақа жамғармалар борки, аниқ бир мўлжал бўлмаган ҳолда йиғиб борилади, мақсадли жамғармада одамлар машина, асбоб-ускуна, уй-жой сотиб олиш ёки бошқа маълум мақсадни амалга ошириш учун маблағ жамғарадилар. Пулнинг жамғарма воситаси функцияси пулнинг пул айланмаси-дан чиқиб кетишига олиб келади. Жамғармада пул пул айланмаси-нинг қайсидир каналларида туриб қолади, натижада у мавжуд айлан-мадан ажралиб маълум вақтгача маблағ айланмасига қайтиб тушмас-лиги мумкин. Пулнинг жамғарма ва бойлик тўлаш воситаси функцияси пул муомаласини стихияли равишда бошқариб боради. Товар ишлаб чиқариш ҳажмининг узлуксиз ўзгариб туриши, пул массасининг доимий ўзгариб туришига олиб келади. Қимматбаҳо металлар, буюмларнинг муомалага келиб-кетиб туриши, пул массасининг ҳажмини ушлаб туриши, пул муомаласи каналларида пул оқими кўпайиб кетишининг олдини олиши мумкин. Пулнинг муомала воситасидан чиқиб, жамғармага айланиши ва жамғарманинг муомала воситасига айланиши пул тизимини мувоза-натда ушлаб турувчи зарурий шарт ҳисобланади. Пулни жамғаришга ундайдиган омил – унинг махсус товар, уму-мий эквивалентлиги, яъни бошқа барча товарларга хоҳлаган вақтда алмаштириш мумкинлигидадир. Пулга сифат ва сон жиҳатдан ёнда-шиш мумкин. Чунки пулнинг сифати, сони бор. Пулнинг сифати чек-сиз бўлиши, яъни пулни зарур бўлганда хоҳлаган товарга айланти-риш имконияти мумкинлигида ўлчанса, сон жиҳатдан, албатта, пул суммаси чекланган бўлиши мумкин, чунки унга чекланган миқдорда товар сотиб олиш мумкин. Демак, пулнинг сифат жиҳатдан чеклан-ганлиги билан сон жиҳатдан чекланмаганлиги ўртасида қарама-қар-шилик бор. Мана шу қарама-қаршилик пулни жамғаришга, пул қанча кўп бўлса, уни янада кўпайтиришга интилишга олиб келади. Жам-ғарма функцияси пул муомаласида асосий бўлмаса-да, уни олиб боришда катта аҳамиятга эга. Жамғариш, хазина тўплаш қийматнинг қотиб қолишига олиб келади. Хазина тўплаш воситаси вазифасини тарихан олтин, кейин-чалик бошқа қиммат баҳо металлар, тошлар бажариб келган ва ҳозир-ги кунда ҳам шу товарлар бойлик (пул) сифатида жамғарилиб келин-моқда. Хазина сифатида олтин ёки бошқа қимматбаҳо металл, тош-ларнинг аҳамияти ривожланган мамлакатларда деярли юқори эмас, чунки мамлакат иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлса, пулни бирор қимматбаҳо металлда жамлаб қотириб қўйгандан кўра, унга давлат ёки корпорацияларнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиб, улардан ҳар йили даромад кўрган анча қулай ҳисобланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, 100 бизнесмендан фақат 4 таси ўз пулини тўғри жамғариб бойиб кетар экан. Қолганлари бўлса, пул-ни топади, лекин оқилона жамғариш йўлини билмагани учун уни йўқотаркан. Бозор иқтисодиёти юксак ривожланган мамлакатларда пул маб-лағини қуйидаги активларга қўйиш афзал ҳисобланади. Биринчидан, давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари, яъни узоқ муд-датли облигациялар, қисқа муддатли векселларга қўйиш. Давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари кафолатланган бўлади ва уларнинг баҳоси камдан-кам ҳолларда ўзгаради. Ўзгарганда ҳам, сезиларсиз миқдорда ўзгаради. Шунинг учун ҳам, давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари юқори ликвидликка эга бўлади. Иккинчидан, саноат корхоналари ва корпорацияларнинг қиммат-баҳо қоғозлари, яъни акция ва облигацияларига қўйиш. Корпорация, корхоналарнинг акция, облигацияларининг ишончлилиги давлатни-кига нисбатан кам бўлиши мумкин. Чунки уларнинг баҳоси у ёки бу сабаб билан тушиб кетса, қўйилган маблағ кўзланган натижа бермас-лиги мумкин. Агар маблағ иқтисодий барқарор корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозига қўйилса, у давлатнинг қимматбаҳо қоғозига нисбатан юқори даромад келтириши мумкин. Ўзбекистон шароитида корпорация, ассоциация, корхоналар-нинг қимматбаҳо қоғозларини чиқариш, уларнинг иккинчи сотилиш бозорини вужудга келтириш ва ривожлантириш бўйича анча ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш ва такомиллаштириш долзарб вазифа ҳисобланади ва бу жараён Ўзбе-кистон иқтисодини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолади. Учинчидан, пулни қимматбаҳо, ноёб буюмларга, санъат асар-ларига қўйиш йўли билан жамғариш. Бу усулда иқтисодиётнинг ижобий ва салбий томонга ўзгаришига қарамай буюмда ифодаланган қиймат ўзини йўқотмайди. Агар давлат барқарор иқтисодиётга эга бўлиб, бозор муносабатлари яхши ривож-ланган бўлса, бу активларнинг ликвидлиги унча юқори бўлмаслиги мумкин. Пул юқори даражадаги ликвидлиликка эга бўлгани учун, уни хоҳ-лаган вақтда, хоҳлаган тўловни тўлашга йўналтирилиш мумкинлиги учун, номиналини ўзгартирмаслиги учун пул жамғарма ва хазина тўплаш функциясини бажаради. Пул жамғармаси бойликнинг бир шакли ҳисобланади. Кишилар бойликни фақат пул шаклида эмас, бошқа шакллардан, масалан уй-жой, ер, машина, асбоб-ускуна, акция, облигация ва бошқа шаклда ҳам мужассамлаштириши мумкин. Бойликнинг бу шаклларида ликвидлилик даражаси пулга нисбатан (агар инфляция бўлмаса) паст бўлади ва уларнинг нархи ҳам ўзгари-ши мумкин. Ер, уй-жой, асбоб-ускуна, қимматбаҳо қоғозларни пулга айлантирмасдан туриб бирор тўловни қоплаш учун йўналтириб бўл-майди. Пулни эса хоҳлаган пайтда турли тўловларни қоплаш учун йўналтириш мумкин. Инфляция шароитида пулни жамғариш хоҳлаган режани амалга оширишга имкон бермаслиги мумкин. Чунки жамғариладиган пуллар ўз қадрини бир неча марта йўқотиб боради ва унга ишонч йўқолади. Бу шароитда миллий пул бирликлари муомала ва тўлов воситаси ҳамда баҳолар масштаби бўлади, лекин жамғариш воситаси бўлиб барқарор бирор чет эл валютаси муомалага киради ва пул активлари шу валюталарга алмаштирилади. Шу ҳолни 50-йилларда Жанубий Кореяда, 70-йилларда Исроилда, ҳозирги кунларда МДҲ давлатлари амалиётида кўриш мумкин. Одатда, пул барча функцияларини бир вақтда, кетма-кет бажа-риши мумкин. Баъзида мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий барқарор-ликка қараб, пулнинг функциялари бир-биридан ажралиб қолиши ҳам мумкин. Масалан, 40-йилларда Хитойда товарлар баҳоси АҚШ дол-ларида аниқланган. Ҳисоб-китобларда товар сотиш ва сотиб олишда Хитой валютаси қўлланилган. Худди шундай ҳол гиперинфляция даврида Исроилда, Аргентина, Мексика каби мамлакатларда жорий қилинган. Бу мамлакатларнинг миллий валютаси муомала ва тўлов воситаси сифатида ишлатилган. Адабиётларда1 пулнинг жаҳон пули функцияси тўғрисидаги ғоя-ни ҳам учратиш мумкин. Бу функцияни бирор валютага боғлаб қўйиш тўғри деб бўлмайди. Агар биз тарихга эътибор берадиган бўлсак, ташқи савдо, халқаро алоқалар, халқаро кредит муносабатларининг ривожланиши олтин-нинг жаҳон пули сифатида қўлланилишига олиб келган. 1867 йилда Парижда қабул қилинган келишувга асосан, олтин давлатлар ўрта-сида ягона пул (жаҳон пули) сифатида қабул қилинган. 1922 йилда Генуяда ўтказилган конференциядаги валюта битимига асосан, АҚШ доллари ва Англия фунт стерлинги олтиннинг ўринбосари сифатида эълон қилинди ва халқаро тўловларда қўлланила бошлади. 1944 йил-даги Бреттонвуд конференциясидан кейин жаҳон пули функцияси олтинда қолдирилган ҳолда, халқаро тўловларда АҚШ долларидан кўпроқ фойдаланишга имконият берилди. Долларни олтинга алмаш-тириш бўйича доллар курси белгиланди ва 35 доллар 31,1 гр. олтинга тенг деб қабул қилинди. Кейинчалик ҳар хил валюта блоклари, валю-та клиринги ташкил қилинди. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб халқаро тўловларда ХВФ томонидан киритилган махсус ҳисоб ва тў-лов бирлиги СДР (Спеcиал Драwинг Ригҳц) қўлланила бошлаган. 1971 йилда СДРнинг олтин миқдори АҚШ доллариникидек 0,888 671 гр. олтинга тенг деб белгиланган. Доллар девальвация бўл-ганидан кейин, 1 июль 1974 йилдан бошлаб СДР қиймати 16 давлат валютасининг ўртача курси, кейинчалик етакчи беш мамлакат валю-таси курси бўйича аниқланадиган бўлди. 1979 йил мартдан бошлаб, Европа валюта тизимига кирувчи мамлакатларда халқаро ҳисоб-китобларни олиб бориш учун халқаро ҳисоб бирлиги – ЭКЮ (Еуропен Cурренcу Унит)ни қўллайдиган бўлишди. ЭКЮ – бу аъзо мамлакатларнинг банкларидаги ҳисоб ра-қамларига ёзиб қўйиладиган ҳисоб бирлиги. Иқтисодчиларимиз ўрта-сида пулнинг жаҳон пули функцияси мавжуд деювчилар, биз юқо-рида қисқача таърифлаган валюта клиринги, СДР, ЭКЮ каби тўлов воситаларига жаҳон пули сифатида қарайдилар. Лекин СДР, ЭКЮлар асосан, тўловларни амалга оширишда қўлланилади. Бу жараён эса пулнинг тўлов воситаси функциясида ўз аксини топади. Бу ҳолда тў-лов жараёни мамлакат ичидагина эмас, давлатлараро муносабат-ларни ҳам ўз ичига олади.
| |
Просмотров: 6645 | |
Всего комментариев: 0 | |