Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Пулнинг миқдорий назарияси

 

Миқдорий назария ХVI-ХVIII асрларда меркантилистларнинг концепциясига жавобан пайдо бўлди. Бу назариянинг асосчиси француз иқтисодчиси Ж.Боден (1530-1596) эди. У биринчи бўлиб Европада ўша даврда юз берган «баҳолар революцияси»ни очиб беришга ҳаракат қилди. Баҳоларнинг сакрашига сабаб, Европага Америка қитъасидан оқиб келган қимматбаҳо металлар бўлганлигини тушунтирди. ХVI-ХVIII асрларда Европада олтин миқдори 1500 йил-да бўлган олтин миқдоридан 16 марта кўпайиб кетган эди. Ж.Боден баҳоларнинг ўзгариши муомаладаги пул миқдори билан аниқланди деб тушунтирди. Шу сабабли ҳам, бу назария миқдорий назария деган ном олди. Аммо илк миқдорий назария тарафдорлари пул миқ-дорининг баҳога бўладиган таъсирини буни қандай йўллар билан ва қайси ҳолларда бўлишини аниқ очиб бера олмадилар.

ХVIII асрга келиб бу назарияни инглизлар Д.Юм (1711-1726) ва Ж.Милль (1773-1836) ҳамда француз Шарль Монаскьё (1689-1755) ривожлантирдилар. Инглиз иқтисодчиси, файласуф, психолог ва тарихчи Д.Юм ўзининг субъектив идеалистик қарашлари билан қий-мат субстанцияси тушунчасини рад этди. Америкадан қимматбаҳо металларнинг оқиб келиши ва баҳоларнинг ошиши орасидаги тўғри пропорционал боғланишни кўрсатмоқчи бўлиб, «пул қийматини унинг миқдори белгилайди» деган фикрни илгари сурди. Юмнинг фикрича, товарларнинг баҳоси ва пулнинг қиймати муомалада бўлган товар ва пул ҳажми билан аниқланади. Муомаладаги пулнинг кўпа-йиши дастлаб бир товар баҳосининг ошишига, сўнгра иккинчи товар-нинг ва охир-оқибатда барча товарлар баҳосининг муомаладаги пул миқдорига пропорционал равишда ошишига олиб келади. Мана шу пулнинг миқдорий назариядаги пул массаси ўртасидаги боғлиқни кўрсатади:

Пул массаси Баҳолар даражасининг

ўсиш суръатлари = ўсиш суръатлари

 Демак, товарлар баҳоси ҳамиша пул миқдорига тўғри пропор-ционал бўлади. Ҳақиқатда эса, янги олтин ва кумуш конларининг очилиши билан бу металлар камроқ ижтимоий меҳнатни ўзларида акс эттира бошладилар.

Шундай қилиб, миқдорий назария вакилларининг фикрлари шунда эдики, пулнинг сотиб олиш қобилияти худди баҳо каби (янги товар баҳоси каби) бозорда аниқланади; муомалада барча чиқарилган пуллар бўлади; пулнинг сотиб олиш қобилияти пул миқдорига тес-кари пропорционал ва баҳолар ўзгариши пул миқдорига тўғри пропорционал тарзда гавдаланади.

Миқдорий назария тарафдорлари пулнинг фақат муомала воси-таси эканлигини кўра олди, холос. Уларнинг таъкидлашича, пул ва товар массаларининг тўқнашиши натижасида баҳолар белгиланади ҳамда пулнинг қиймати аниқланади. К. Маркс Юмни танқид қилиб: «Унинг асосий хатоси шундаки, у «пул муомалага кираётганда қий-матга эга эмас, товар эса баҳога эга эмас»–деган нотўғри тахминда эди», деб ёзган эди.

Уларнинг иккинчи хатоси шунда эдики, улар ҳамма пул массаси фақат муомалада бўлади, деб қарашган. Аслида, қиймат қонунига мувофиқ муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқловчи иқтисодий қонун мавжуд. Муомалада бўлган ҳақиқий нақд пулга, ҳар қандай пул миқдори эмас, балки шу давр учун зарур бўлган, тўлов муддати узайтирилган, ҳисоб-китоблар ва пул бирикмаларининг айла-нишида банд бўлган пуллар киради.

Миқдорий назария хазинанинг металл пул муомаласида стихияли регулятор эканлигини рад этади.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1358 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar