Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Ривожланган мамлакатлар пул тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Замонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: пул бирлиги, валюта курсини ўрнатиш қоидалари, баҳолар масштаби, пул кўринишлари, эмиссия тизими, давлат ёки кредит аппарати.

миллий валюта тизимидир нисбатан мустақил бўлса ҳам пул тизимининг таркибий қисми.

Пул бирлиги – қонуний тарзда ўрнатилган пул белгиси бўлиб, барча товарлар баҳосини ўзаро солиштириш ва ифодалаш учун хиз-мат қилади. Кўпинча пул бирлиги майда бўлинувчи қисмларга ажра-лади. Кўпчилик мамлакатларда ўнлик бўлиниш тизими ўрнатилган. Масалан, 1:10:100 (АҚШ доллари 100 центга 1 фунт стерлинг - 100 пенсга, 1индонезия рупияси - 100 сенга тенг ва ҳ.к.)

Расман баҳолар масштаби ўзининг иқтисодий маъносини давлат-монополистик капитализми ривожланиши ва кредит пулларни олтин-га алмашиниши тўхтатилгандан сўнг йўқотди. 1976-1978 йилда ўтка-зилган Ямайка валюта ислоҳоти натижасида олтиннинг расмий нархи ва пул бирликларининг олтин таркиби бекор қилинди.

Қонуний тўлов воситаси бўлган пул кўринишлари - булар асосан банк кредит билетлари, қоғоз пуллар (хазина билетлари) ва тангалардир. Масалан, АҚШда муомалада қуйидаги пуллар мавжуд: 100, 50, 20, 10, 5 ва 1 доллар, банк билетлари. Хазина билетларидан ташқари кумуш-мис ва мис-никель тангалар (50,20, 10, 5, 1 центли) чиқарилади, Буюк Британияда муомалада 50, 20, 10, 5, 1 ф. ст. банкноталар: 1 ф. ст – 50, 10, 5, 2 пеннли, 1 ва 1/2 пенсли тангалар амал қилади. Яна эски 2 ва 1 шиллинг тангалари юритилади, улар янги 10 ва 5 пенсга тенг. Агар ривожланган мамлакатларда асосан банк билетлари чиқарилса, қатор ривожланаётган мамлакатларда кўп-роқ хазина билетлари чиқариш кенг тарқалган. Масалан, Индоне-зияда 50, 25, 10, 5, 1 сен қийматли, Ҳиндистонда – 1 рупия қийматли хазина билетлари чиқарилади.

Ривожланган мамлакатларда банк билетларининг эмиссияси Мар-казий банклар томонидан, хазина билетлари ва тангалар қонунда белгиланган эмиссия ҳуқуқига асосан хазина муассасалари томони-дан чиқарилади. Бу мамлакатларда пул эмиссиясининг асосий канали – депозит чек эмиссиясидир. Мижоз ҳисоб рақамларидаги депозит-ларга мувофиқ тарзда тўлов айланмасини таъминлайдиган чек мас-саси кўпайтирилади. Унда тижорат банклари ва бошқа кредит муас-сасалари иштирок этади.

Пул сиёсати кредит сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлгани учун бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни давлат пул-кредит сиёсати билан тартибга солиб туради. Кўпгина ривожланган мамла-катларда 70–йиллардан монетарлаштириш сиёсати киритилган. Бу сиёсатга асосан Марказий банклар муомаладаги пул массасининг ўси-ши ва кредитларни тартибга солишда мақсадли мўлжалларни ўрна-тиши лозим. 1975 йилдан бошлаб Германия Марказий банки (давлат банки) келаси 12 ойга режалаштираётган муомаладаги пул массаси-нинг ўсиш ёки қисқариш суръатлари тўғрисида конгрессга ҳисобот беради.

Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими қуйидаги хусусиятларга эга.

– пул бирлигининг олтин таркиби, банкноталарини олтин билан таъминлаш ва унга алмашишнинг бекор қилиниши;

– олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз пулга айланади-ган, кредит пулларга ўтиш;

– пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш;

– пул муомаласида нақдсиз пул айланмаси устунлиги;

– пул муомаласини давлат томонидан тартибга солишнинг куча-йиши.

1929-1933 йлардаги жаҳон иқтисодий инқирози даври ва ундан кейин юзага келган валюта блоклари, ривожланаётган мамлакатларда эмиссия институтлари ва уларнинг операцияларини назорат қилиб турган метрополияларга боғлиқ бўлган пул тизимлари сақланиб қоли-шини таъминлаганлар. Эмиссия миқдори хўжалик эҳтиёжлари билан эмас, тўлов баланслари ҳолати билан белгиланган. Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврда урушгача бўлган валюта блоклари асосида алоҳида валюта зоналари яратилди. Бу валюта зоналари асосий валютага нисбатан бошқа валюталарнинг қатъий курсини ушлаб туриш; миллий валюталарни гегемон – давлат банкларида сақлаш; зона ичида валюта ҳисоб-китобларнинг имтиёзли тартиби каби хусусиятларга асосланиб фаолият олиб боради.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1123 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar