Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Россия Федерациясининг 1991 йил 27 декабрдаги 2118-1 сонли «Россия Федерациясининг асосий солиқ тизими туғрисида»ги қонунида солиқ туғрисида қуйидаги тушунча берилади: «Солиқ, пул йиғини, бож ва бошқа туловлар буйича мувофиқ даражада бюджетга ёки бюджетдан ташқари фондларга солиқ туловчилар томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартиб ва шартларда амалга ошириладиган мажбурий бадалларга тушунилади». Шу қонунда солиқ тизимининг хам тушунчаси берилади: «Белгиланган тартибда ундириладиган солиқлар, пул йиғини, бож ва бошқа туловларнинг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил қилади». қонун шунингдек, солиқ туловчилар доирасини аниқлайди: «Солиқ туловчилар бу қонун хужжатларига асосан солиқ тулаш мажбуриятлари юкланган юридик шахслар, бошқа тоифадаги солиқ туловчилар ва жисмоний шахслардир». Буларга қушимча тарзда, солиққа тортиш объектларини, қонунга мувофиқ солиқлар буйича имтиёзларни алохида курсатиш зарур. «қонуний хужжатлар билан белгиланган даромад (фойда), баъзи молларнинг нархлари, солиқ туловчиларнинг баъзи фаолият турлари, қимматбахо қоғозлар билан операциялар, табиий захиралардан фойдаланиш, хуқуқий ва жисмоний шахсларнинг мулклари, мулкларни бошқа шахсга бериш, махсулот ва хизматларнинг ва бошқа объектларнинг қийматига қушимча солиқ солиққа тортиш объектларидир». қонуний хужжатлар билан белгиланган тартиб ва шартларда солиқлар буйича қуйидаги имтиёзлар белгиланиши мумкин: -солиққа тортилмайдиган солиқ объектининг минимуми; -солиқ объектининг алохида элементлари солиққа тортилишдан олиниши; -айрим шахслар ёки айрим тоифадаги солиқ туловчилар солиқ туловларидан озод этилиши; - солиқ ставкаларининг камайтирилиши; -солиқ солиқ туловининг маошидан (хисоб даври учун) чиқарилиши; -мақсадли солиқ имтиёзлари, шу жумладан солиқ кредитлари (солиққа тортиш муддатларининг сурилиши); -бошқа солиқ имтиёзлари. Рссияда солиқ тизими идоравий тегишлилиги, мулкчилик турлари ва корхонанинг ташкилий-хужалик туридан қатъий назар барча тадбиркорлар ва корхоналар учун ягона тамойиллар асосида ташкил топади. Асосий тамойиллар қуйидагилардир: -солиққа тортишнинг бир маромда кескинлиги; -солиққа тортишнинг бир марталиги, икки марта солиққа тортишга йул қуйилмаслиги; -барқарорлик, эгилувчанлик (узгарувчанлик), соддалилик, қулайлилик (тушунарлилик), аниқлилик; -олдиндан ставкаларни, солиқ миқдорини, хисоблаш ва тулаш тартибини белгилаш. Солиқ тизимини Россия давлат бошқаруви марказий ташкилотларига кирувчи, РФ президенти ва хукуматига буйсинувчи ва вазир даражасидаги рахбар томонидан бошқарилувчи РФ давлат солиқ хизмати бошқаради. РФ давлат солиқ хизматининг бош вазифаларидан бири солиқ туғрисидаги қонуниятларга риоя қилиниш, уларнинг туғри хисобланиши, тегишли бюджетларга қонуният билан белгиланган давлат солиқлари ва бошқа туловларнинг тула ва уз вақтида туланиши устидан назорат қилишдир. 1992 йилдан бу мамлакатда янги солиқ тизими амал қилмоқда. Унинг тузилишининг асасий ташкилотларини 28.12.91 й. «РФ даги солиқ тизими асослари туғриида» ги қонун белгилади (01.01.92 й. дан жорий қилинган). У бюджет тизимига келувчи солиқлар, пул йиғинлари, божлар ва бошқа туловлар руйхатини белгилади, шунингдек солиқ туловчилар, уларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари хамда солиқ идоралари, уларнинг хуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлайди. Солиқлар, пул йиғинлари, божлар ва бошқа туловлар, шунингдек солиқ туловчиларга имтиёзларни белгилаш ёки бекор қилиш хукуматнинг юқори хуқуқий ташкилотлари томонидан ва юқорида курсатилган қонунга мувофиқ амалга оширилади. Россия иқтисодидаги солиқларнинг гурухланиши. Россия Федерацияси солиқ турлари туғрисида. Россия Федерациясидаги солиқ тизимида солиқлар куйидаги 3 турга булинади:
Федерал солиқларга қуйидагилар киради: 1) қушимча қиймат солиғи; 2) товарларнинг алохида гурухлари ва турларига акциз солиги; 3) банкларнинг даромад солиги; 4) суғурта фаолиятидан тушган даромадлардан олинадиган солиқ; 5) банклар ва уларнинг шохобчаларини руйхатга олиш учун пул йиғини; 6) қимматбахо қағозлар билан жараёнлардан олинадиган солиқ; 7) божхона божлари; 8) хом ашё-материал манбаини тиклаш учун РФ бюджетдан ташқари махсус фондга киритилувчи туловлар; 9) табиий захиралардан фойдаланиш учун туловлар; 10) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи; 11) корхоналарнинг даромад солиғи; 12) йул фондларини ташкил этувчи манба булиб хизмат қилувчи солиқлар; 13) тамға пул йиғини; 14) давлат божи; 15) ворислик ва хадя тартибида бошқа шахсларга утиш мулкига солиқ; 16) «Россия», «Россия Федерацияси» номлари ва шу асосда ташкил топувчи сузлар ва суз бирикмаларини ишлатиш учун пул йиғини; 17) корхоналарга транспорт солиғи. Федерал солиқлар (шу жумладан, ставкаларининг миқдорлари), солиққа тортилиш объектлари, солиқ туловчилар ва солиқларнинг бюджетга ёки бюджетдан ташқари фондларга киритиш тартиби РФ қонун хужжатлари буйича белгиланади ва федерациянинг бутун худудида олинади. Барча республика солиқлари умумий мажбурийдир. РФ таркибидаги республикалар, улкалар ва вилоятлар, автоном вилоят, автоном округларнинг солиқларига қуйидаги солиқлар киради: 1) корхоналарнинг мулкига солиқ, солиқ буйича тулов суммалари баравар хиссаларда РФ таркибидаги республикалар, улкалар ва вилоятларнинг республика, улка, вилоят бюджетига, автоном вилоятнинг вилоят бюджетига, автоном округларнинг округ бюджетига ва солиқ туловчиларнинг турадиган жойларидаги туманларнинг туман бюджетига, шахарларнинг шахар бюджетига утказиладиган солиқлари; 2) урмон солиғи; 3) корхоналардан сув хужалиги томонидан олинадиган сув учун тулов; 4) табиий захиралар учун республика туловлари. Солиқлар РФ қонуният хужжатлари билан белгиланади ва унинг барча худудларида олинади. Бунда аниқ ставкалар агар РФ қонуният хужжатлари билан бошқача белгиланмаган булса, РФ таркибидаги республикалар қонунлари ёки улкалар, автоном вилоятлар, автоном округларнинг давлат ташкилотларининг қарорлари билан белгиланади. Махаллий солиқлар ва йиғимлар. Махаллий солиқларга қуйидагилар киради: 1) жисмоний шахслардан мулк солиғи. Солиқлар буйича туловлар суммаси солиқ объектининг турар (руйхатга олинган) жойида махаллий бюджетга киритилади; 2) ер солиғи. Бу солиқ буйича тушумларни тегишли бюджетга киритиш ер туғрисидаги қонуният буйича белгиланади; 3) тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан руйхатга олиш туловлари, йиғим суммаси уларнинг руйхатга олиниш жойларидаги бюджетга киритилади; 4) курорт жойларида ишлаб чиқаришга мулжалланган объектларнинг қурилишига солиқ; 5) курорт учун пул йиғинлари; 6) савдо хуқуқи учун пул йиғинлари: пул йиғинлари хокимиятнинг туман, шахар, жамоат, қишлоқ ижроия ташкилотлари томонидан белгиланади. Пул йиғинлари бир марталик талон ёки вақтинчалик патент олиш йули билан туланади ва тегишли бюджетга бутунлай туланади; 7) фуқаролардан ва ташкилий-хуқуқий шаклларидан қатъий назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан милицияни сақлаб туриш, худудларни ободонлаштириш ва бошқа мақсадларда олинувчи мақсадли пул йиғинлари. Ставкалар давлат хокимиятларининг тегишли ташкилотлари томонидан белгиланади. Бунда жисмоний ва юридик шахслардан олинувчи пул йиғинларининг йиллик ставкалари аниқ чегараланишга эга булади; 8) рекламага солиқ: уз махсулотларини реклама хизматлари нархининг 5 фоизидан ошмайдиган ставка буйича реклама қилувчи юридик ва жисмоний шахслар тулайди; 9) автомобил, хисоблаш машиналари ва шахсий компьютерларни олиб сотиш солиғи; 10) ит эгаларидан пул йиғини. Шахарларда ити бор (хизмат итларидан ташқари) жисмоний шахслардан қонуният билан белгиланган энг кам ойлик маошнинг 1|7 хиссасидан куп булмаган миқдорда пул йиғилади; 11) вино-ароқ махсулотлари билан савдо қилиш учун лицензия пул йиғини. Ахолига вино-ароқ махсулотларини сотувчи юридик ва жисмоний шахслардан пул йиғилади; 12) махаллий аукцион ва лоторея уйинлари утказиш хуқуқи учун лицензия пул йиғини. Буларнинг ташкилотчиларидан аукционга қуйилган товаринг нархи ёки чиқарилган лоторея билетларининг суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдорда пул йиғилади; 13) квартирага ордер бериш учун пул йиғинлари. Пул йиғинлари жисмоний шахслар алохида квартира олган вақтда турар жойнинг умумий майдони ва сифатидан келиб чиққан холда қонуният билан белгиланган энг кам ойлик маошнинг 3|4 хиссасидан куп булмаган миқдорда пул йиғилади; 14) автотранспортни махсус жойга қуйиш учун пул йиғинлари. Пул йиғинларини жисмоний ва юридик шахслар автомашиналарни махсус жихозланган жойларга қуйиш учун махаллий хокимиятлар томонидан белгиланган миқдорларда тулайдилар; 15) махаллий тимсоллардан фойдаланиш хуқуқи учун пул йиғинлари. Махсулотларида махаллий тимсоллар (тамға, шахар куринишлари ва бошқалар) қулланувчи ишлаб чиқарувчилар сотилувчи махсулотлар нархининг 0,5 фоизидан ошмайдиган миқдорда пул тулайдилар; 16) отчопарларда иштирок этиш учун пул йиғинлари. Уз отларини тижорат мақсадларида утказиладиган мусобақаларда қатнаштирувчи юридик ва жисмоний шахслар, махаллий хокимиятлар томонидан белгиланган миқдорларда пул йиғинларини тулайдилар; 17) пойгада ютуқ учун пул йиғинлари. Пул йиғинларини отчопар пойга уйинида ютуқ олган шахслар ютуқ суммасининг 5 фоизидан куп булмаган миқдорда тулайдилар; 18) отчопарда пойга уйинида иштирок этучилардан пул йиғини. Пул йиғинлари уйинда иштирок этиш учун белгиланган туловга фоизли устама куринишида тулов суммасининг 5 фоизидан куп булмаган миқдорда туланади; 19) биржаларда амалга ошириладиган олди-сотди учун пул йиғинлари, қимматбахо қоғозлар билан жараёнлар туғрисидаги хужжатларда кузда тутилган олди-сотдилар бундан истисно. Пул йиғинларини, олди-сотди суммасининг 0,1фоизи миқдорида,олди-сотди иштирокчилари киритадилар; 20) кино ва телесуратга тушириш учун пул йиғинлари. Пул йиғинларини махаллий бошқарув органларидан ташкилий тадбирларни талаб этилувчи суратга туширувчи тижорат кино ва телеташкилотлар махаллий хокимиятлар томонидан белгиланган миқдорларда тулайдилар; 21) ахоли жойлашган худудларни тозалаш учун пул йиғинлари. Пул йиғинларини махаллий хокимиятлар белгилаган миқдорларда юридик ва жисмоний шахслар тулайдилар; 22) турар жой фонди ва ижтимоий-маданий сохадаги объектларни сақлаш солиғи. Махаллий солиқларнинг купчилиги РФ қонун хужжатлари билан белгиланади ва унинг барча худудларида олинади. Солиқларнинг аниқ ставкалари республикаларнинг қонун хужжатлари ёки улкалар, вилоятлар ва туманларнинг давлат хукумат ташкилотларининг қарорлари билан белгиланади. Махаллий солиқларнинг айримлари худудий ва шахар хокимияти ташкилотлари томонидан белгиланиши мумкин ва махаллий бюджетларга киритилади. Россиядаги солиққа тортиш механизмининг узига хос хусусиятлари. Солиқларнинг туғри хисобланиши ва туланиши учун жавобгарлик солиқ туловчининг зиммасида булади. Биринчи навбатда барча мулкий солиқлар ва божлар туланади, уларнинг суммаси солиққа тортиладиган даромад ёки солиққа тортилувчи фойда хисобидан туланади. Ундан кейин махаллий даромад солиқлари туланиб, ундан қолган суммадан барча қолган солиқлар хисоблаб чиқарилади ва туланади. Шахсий даромад солиғи солиқ туловчи-жисмоний шахснинг даромадидан (одатда йиллик) олинади. Бу туғридан-туғри олинадиган солиқларниг асосий турларидан биридир. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш буйича мавжуд тартиб Россия Федерациясининг 1991 йил 7 декабрь «Жисмоний шахслардан даромад солиғи олиш туғрисида»ги қонуни билан белгиланади. Даромад солиғини туловчилар Россия Федерациясида доимий турар жойи бор ёки йуқ жисмоний шахслардир, шу жумладан хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йуқ шахслар. Жисмоний шахслардан солиқ олиш объекти жорий йил давомида олган даромадининг йиғиндисидир. Солиққа тортилмайдиган даромадларнинг руйхати қонунда курсатилган. Масалан, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминлаш буйича давлат нафақалари (вақтинча мехнатга лаёқатсизлик буйича нафақалардан ташқари) солиққа тортилмайди. Россия Федерацияси пенсия қонунияти билан белгиланган тартибда тайинланган барча турдаги пенсиялар солиққа тортилмайди. Шунингдек жисмоний шахслардан олинган қонун билан белгиланган энг кам ойлик иш хақининг йигирма хиссаси миқдоридан ошмайдиган суммадаги пул ва натурал куринишда ворислик хамда хадя тартибида, йил давомида корхоналардан буюм ва хизмат куринишида олинган совғалар даромад йиғиндисига киритилмайди. Турли тоифадаги шахслар учун ойлик энг кам иш хақининг турли хил даражадалигини хисобга олинган холда солиққа тортилувчи даромаднинг камайтирилиши кузда тутилади. Шунингдек жисмоний шахслар томонидан солиққа тортиш даврида олинган даромад йиғиндиси унинг ёши хисобга олинган холда хар бир ой учун қонун билан белгиланган энг кам иш хақи миқдорида болалар ва қарамоғидаги шахсларни боқиш учун харажатлар суммасига камаяди. Жисмоний шахслар олган ва улар утказган хайрия мақсаддаги суммалар солиққа тортилмайди. Ишлайдиган фуқаролар даромад солиғидан ташқари яна иш хақининг 1 фоизини пенсия фондига тулайдилар. Йиллик даромад йиғиндиси аниқлаш жисмоний шахс томонидан мустақил тулдирилувчи ва хисобот йилидан кейин 1 апрелидан кечиктирилмаган холда турар жойидаги солиқ ташкилотларига тақдим этилувчи декларация орқали аниқланади. Кейинги икки ун йилликда даромад солиғини камайтириш тенденцияси сезилмоқда. Купгина иқтисодчилар «адолатли» солиқ тизими учун даромад солиғининг ёрқин ифодаланган прогрессияли ставкалари керак, яъни бойлар камбағалларга нисбатан купроқ солиқ тулаши лозим деб билишмоқдалар. Юридик шахслар солиғининг асосий тури-бу фойда солиғидир. Солиқ туловчилар-кимга қарашлилиги, хусусийлик шакли ва ташкилий-хуқуқий шаклларидан қатъий назар юридик шахс куринишидаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан бюджет корхоналари, уларнинг шохобчалари, шунингдек Россия худудида хориж инвестициялари билан хориж давлатлари қонуниятига мувофиқ ташкил қилинган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар, халқаро бирлашмалар, компаниялар, фирмалар, хар қандай ташкилотлардир. Солиққа тортилувчи объект-бу баланс фойдасидир. Бу муносабатда махсулотнинг (ишлар, хизматлар) таннархига қушилувчи харажатларнинг туғри аниқланиши мухим шартлардан биридир. Солиққа тортилувчи фойда қонуниятда кузда тутилган имтиёзлар (агар фойда маблағ ажратиш, табиатни мухофаза қилиш, ижтимоий мақсадлардаги объектларни сақлаш, хайрия мақсадларига пул ажратишга қаратилган булса) хисобга олинган холда камаяди. Умумий имтиёзлардан ташқари, кичик корхоналар учун алохида имтиёзлар белгиланган: асосий ишлаб чиқариш фондларини қуриш, қайта қуриш ва янгилаш, янги техника ва технологияларни узлаштиришга қаратилган фойда солиққа тортилиш базасидан чиқарилади; қишлоқ хужалик махсулотлирани ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, халқ истеъмол товарлари ва бошқаларни ишлаб чиқариш корхоналарининг даромадлари биринчи икки йилга солиқдан озод этилади. Солиққа тортишнинг мухим шарти шундан иборатки, давлат корхоналари ва таркибий булинмаларининг мулкларини ижарага олиш асосида ташкил қилинса, корхоналарининг фойдасидан олинадиган солиқ суммаси белгиланган тартибда ижара туловлари суммасига камайтирилади. Хорижий юридик шахсларнинг даромадини аниқлаш хусусиятлари қонун билан белгиланган. Хорижий юридик шахс даромадининг фақат РФ худудида амалга оширган фаолияти орқали олинган қисмигина солиққа тотилади. Корхоналар, ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар даромад солиғини 24 миқдорида тулайдилар.Товарлар ва хизматлар солиғи - даставвал божхона божлари, акцизлар ва қушимча қиймат солиғидир. Бозор иқтисодиётига утиш нархларнинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ булган янги солиқларниг юзага келиш заруриятига сабаб булади. Бундай солиқларга қушилган қиймат солиғи киради. қушилган қиймат асосан иш хақи хамда фойдани хам уз ичига олади, умуман тайёр махсулотлар ва уларни тайёрлашда ишлатилувчи хом ашё, материаллар, ярим тайёр махсулотлар нархи уртасидаги фарқ тариқасида хисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, қушилган қийматга амортизация ва айрим бошқа элементлар киритилади. Шундай қилиб, барча ишлаб чиқариш босқичларида яратилувчи қушилган қиймат солиғи сотилган товарлар, ишлаб чиқариш ва ишлар, хизматлар хамда чиқимларга киритилган материал харажатларнинг нархлари уртасидаги фарқ тариқасида аниқланади. ққС туловчилари-бу мулкчилик формалари ва қайси ташкилотга тегишлилигидан қатъий назар, юридик шахс статусига эга булган корхоналар ва ташкилотлардир. Шунингдек, қушимча қиймат солиғини туловчилар - бу товар (ишлар, хизматлар) сотилишидан тушган йиллик пул миқдори 500 минг рублдан ортиқ булган шартларда юридик шахс булмаган тадбиркорлик фаолиятида банд булган шахслар хамдир. Мавжуд мехнат предметлари устида олиб борилаётган ишлар жараёнида қушилган нархга қушилган нарх билан солиқ олинади. Лекин, хар бир солиқ туловчи бу суммага истеъмолчи олаётган уз молининг нархини қушади. Шундай қилиб, бу солиқнинг бутун оғирлиги охирги истеъмолчига тушади. Солиқ солиш объектларига шунингдек Россия худудига беминнат ёрдам истисно қилинган холда божхона томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ олиб кирилувчи товарлар хам киради. Солиқдан озод этилувчи товарлар (ишлар, хизматлар) руйхати қонун билан белгиланган. Бу руйхат Россия Федерацияси худудида ягона хисобланади. Таълим жараёни билан боғлиқ булган халқ таълими сохасидаги ишлаб чикариш ва хизматлар; касаллар ва жуда кексаларни парвариш қилиш, дафн бюроларининг хизматлари, маданият ва санъат муссасалари, диний бирлашмалар, театр-томоша, спорт ва бошқа кунгил очиш тадбирлари шунингдек, давлат хисобидан бажарилувчи илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиха ишлари хамда халқ таълими муассасалари томонидан бажарилувчи хужалик шартномаси буйича ишлар ққС ни тулашдан озод этилади. қушилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоизгача қилиб белгиланган. Акциз эгри солиқ булиб, сотиб олувчи оладиган товар нархига қушилади. Акциз солиғи, қушилган қиймат солиғи каби оборот ва сотиш солиқлари бекор қилингач, 1992 йил 1 январдан жорий қилинган. Акцизларни туловчилар-бу мулкчилик формалари ва қайси ташкилотга тегишлилигидан қатъий назар, қонунда курсатилган товарларни сотувчи РФ худудидаги барча корхоналар ва ташкилотлардир. Солиққа тортилувчи объектлар-бу акциз ости товарларни узи ишлаб чиқарган ва акциз хисобига киритилган сотилиш нархлари буйича сотиладиган товарларнинг нархидир. Бундай акциз туланиши лозим булган товарлар хисобига вино-ароқ махсулотлари, этил спирти, пиво, тамаки махсулотлари, енгил автомашиналар, 25 тоннагача хажмли юк автомашиналари, заргарлик махсулотлари, гавхар, қандил махсулотлар, гиламлар ва гилам махсулотлари, муйна махсулотлари, шунингдек, асл теридан ишланган кийимлар киради. Акциз суммаси қушимча қиймат солиғи манбаида хисобга олинади. Акциз солиғи товар турига қараб суммада ёки фоиз хисобида ундирилади. Айрим товарлар акцизга тортилмайди. Акцизлар ставкалари Россия Федерацияси хукумати томонидан тасдиқланади ва Россия Федерацияси худудида ягона хисобланади. Солиқ тизимининг ривожланишида корхоналарнинг мулкига солинадиган солиқ мухим урин тутади. Мазкур солиқ республика ва РФ улка солиқларига киради. Бу солиқни туловчилар-юридик шахс мақомига эга булган корхоналар, муассасалар (банклар ва кредит муассасалари шу хисобда) ва ташкилотлар, шу жумладан хориж инвестицияларига эгалар; уларнинг алохида баланс ва хисоб рақамига эга шохобчалари, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланувчи РФ худудидаги халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари ва уларнинг балансида булган бошқа алохида булинмаларидир. Солиққа тортилувчи объект - бу корхонанинг балансида булган мулки. Солиққа тортиш мақсадлари учун корхона мулкининг йиллик уртача бахоси белгиланади. Бюджет, адвокатлар муассасалари ва ташкилотлари, қишлоқ хужалик махсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, турар жой-коммунал ва бошқа шахар хужаликлари корхоналари корхона мулкий солиғига тортилмайди. Корхона мулк солиғи ставкалари уларнинг фаолиятига қараб белгиланади. Аммо, корхонанинг мулкига солиқ ставкасининг охирги (юқори) миқдорлари солиққа тортилувчи манбаининг 2 фоизидан ошмаслиги лозим. Алохида корхоналар учун солиқ ставкасини белгилаш мумкин эмас. Хисобланадиган сумма корхона фаолиятининг молиявий натижаларига киритиш билан (республика, улка, вилоят) бюджетга биринчи навбатда тулаш мажбурийдир. Жисмоний шахсларнинг мулкига солиқни туловчиларга Россия фуқаролари, РФ худудида солиққа тортилиши лозим булган аниқ мулкка эга булган хорижий фуқаролар ва фуқаросиз шахслар киради. Ворислик ёки хадя қилиш тартибида утувчи мулкка солиқни туловчилар қонун буйича уларнинг мулкчилигига (ихтиёрига) ворислик ёки хадя қилиш тартибида утаётган мулкни қабул қилувчи шахслардир. Солиққа тортиш объектларига турар жойлар, квартиралар, дала ховлилар, транспорт воситлари, қадимий ноёб ва қимматбахо буюмлар, заргарлик буюмлари киради. Бу солиқларнинг миқдорлари бойликнинг қайта тақсимланиш вазифаси билан аниқланади. Баъзи мамлакатларда мулк, хадя ва ворислик солиқлари олди-сотди амалга оширилиш вақтларида олинадиган акциз йиғинларига қушилади. Ижтимоий бадаллари (ижтимоий солиқлар) корхоналарнинг ижтимоий таъминлаш бадаллари ва иш хақи хамда иш кучи солиқларини уз ичига олади. Улар қисман ходимларнинг узлари томонидан ва қисман иш берувчи томонидан амалга оширилувчи туловлардан иборатдир. Хозир Россияда турли хил божларни хисобга олмаганда, деярли уттизта солиқлар ва пул йиғинлари мавжуд. Уларнинг хаммаси хам вақт синовига бардош бермайди, аммо умуман олганда, хозирги солиқ тизими мамлакатлар орасида сезиларли фарқ мавжудлиги хисобга олинганда, ғарбда қабул қилинган тизимга жуда яқин. | |
Просмотров: 2040 | |
Всего комментариев: 0 | |