Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Швейцария солиқ тизими

 

 

 

 

Швейцария–конфедерация (марказий штат) ва 3000 муниципалитетлардан (туманлардан) иборат  булган 26 та кантонлардан (вилоятлардан) тузилган конфедератив давлатдир.  Швейцар федерализми принципига асосан мамлакатда уч поғонали солиққа тортиш жорий қилинган.

                                                                           6-жадвал

Солиқларнинг тақсимланиши

         Даромад ва мулк солиғи

Истеъмол ва эгалик қилишни солиққа тортиш

                                           Конфедерация

Даромад солиғи

Капитал ва фойда солиғи

Тулов манбаида олинадиган солиқ

Таға йиғими

қушилган қиймат солиғи

Тамаки солиғи

Пиво солиғи

Божхона божи

                                           Кантонлар

Даромад солиғи

Жон боши солиғи

Капитал ва фойда солиғи

Мерос солиғи

Кучмас мулк солиғи

Транспорт воситалари солиғи

Ит эгаларидан олинадиган солиқ

Томошадан олинадиган солиқ

Тамға йиғими

 

                                          Муниципалитетлар

Даромад солиғи

Жон боши солиғи

Капитал ва фойда солиғи

Мерос солиғи

Кучмас мулк солиғи

Транспорт воситалари солиғи

Ит эгаларидан олинадиган солиқ

Томошадан олинадиган солиқ

Тамға йиғими

 

Солиқ хуқуқини аниқлаш конституция орқали бошқарилади. Унинг қоидаларига асосан учала орган хам бир бировига халақит бермасдан фаолият юритади, солиқ туловчилар буйнидаги юк эса солиққа тортишнинг иқтисодий чегараларидан утмайди. Конфедерациянинг хар томонлама хуқуқи хисобланган йигимларни жорий қилишдан ташқари, кантонларга хам хар қандай солиқ турлари буйича солиқ солишга рухсат берилган. Улар узларининг солиқ қонунчилигини яратиш хуқуқига эгалар. Муниципалитетларга эса уз солиқларини йиғиб олиш хуқуқини кантонларнинг конституцияси аниқлайди.

1990 йиллар иккинчи ярмида конфедерациянинг солиқ даромадлари структураси қуйидагича эди:

  • қушилган қиймат солиғи- 29,1 фоиз;
  • туғри солиқлар- 23,6 фоиз;
  • божхона божлари – 14,9 фоиз;
  • хисоб-китоб солиғи – 10,1 фоиз;
  • тамға йигими – 4,5 фоиз;
  • бошқалар – 5,5 фоиз;
  • солиқлардан ташқари йиғимлар – 12,3 фоиз.

қушилган қиймат солиғи ставкаси ва уни ундириш тартиби.

қушилган қиймат солиғи Швейцарияда фақатгина 1995 йил 1 январда, Европа иттифоқи мамлакатлари  солиқ тизими билан бир хил булиш мақсадида оборот солиғининг урнига киритилди. Швейцарияда ққС–умумий фойдаланиш ва истеъмол учун солиқ булиб, товар импорти тақсимоти ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида олинади. Бу солиқ буйича учта ставка мавжуд: қатъий–6,5 фоиз, мехмонхона секторидаги хизматлар учун махсус ставка–3 фоиз ва озиқ – овқат, спиртсиз ичимликлар, қушлар, балиқ, дон, тиббиёт товарлари, полиграфия махсулотлари учун пасайтирилган–2 фоиз. Божхона божлари импорт товарлар каби экспорт операцияларидан хам қатъий ставкалар буйича олинади.

Жисмоний шахслардан олинадиган  даромад солиғининг хисобланиши.

Туғри солиқлардан жисмоний  шахслардан олинадиган даромад солиғи хамда юридик шахслардан олинадиган фойда ва капитал солиғи мухим ахамиятга эга. Жисмоний  шахслардан олинадиган даромад солиғини Швейцарияда фойдали фаолиятни амалга оширадиган барча шахслар тулайдилар. Максимал ставка 11,5 фоизни ташкил қилади.

 Федерал фойда солиғи, капиталдан олинадиган солиқ, соф активлар ва даромад солиғи хақида тушунча.

Фойдадан олинадиган федерал солиқ эса прогрессив солиқ булиб, уч даражали шкала буйича ундирилади. Манба солиғи 3,63 фоиз ставка буйича ундирилади. Максимал ставка жами фойданинг 9,8 фоиздан ошмаслиги керак. Капитал солиқ пропорционал солиқ хисобланади. У олинган капиталдан хамда балансда курсатилган ва курсатилмаган захиралардан олинади. Солиқ ставкаси  солиққа тортиладиган капитал суммасининг  0,08 фоизга тенг.

Таъкидланганидек, кантонлар уз қонунларини узлари тузадилар. Аммо 2001 йил бошларига келиб, солиққа тортишни уйғунлаштириш қонунига асосан улар бу қонунларни тенглаштиришлари лозим эди. Даромаддан олинадиган солиқ ва соф активлар – даврий солиқлар, шунинг учун улар маълум бир аниқ вақтда йиғилиши керак. Кантонларда федерал база ставкаси буйича ва кантонлар хамда муниципалитетларнинг қушимча ставкалари буйича хисобланган солиқ суммасидан хам жисмоний шахсларнинг даромад солиғи туланади. Барча кантонлар вақтинчалик Швейцарияда «манба»да ишлаётган чет эл фуқаролари даромадларидан солиқ ундирадилар. Жисмоний шахслар қатори юридик шахслар хам кучмас мулк усишидан олинадиган  даромаддан солиқ тулашлари керак. Жисмоний шахслар лотарея солиғини тулайдилар. Шу билан бирга барча кантонлар мерос ва хадя солиғи хамда транспорт воситаларидан олинадиган солиқни ундирадилар.     

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1151 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar