Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
“Солиқлар ва солиққа тортиш” фаниининг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмети, методи ва вазифалари мавжуд. Бу фанни ўқитишнинг зарурлиги бозор муносабатлари шароитида солиқ муносабатларининг аҳамияти ошиб бораётганлигидан келиб чиқади. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фани солиқ воқеъликларини чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фани солиқ амалиётидаги энг тўғри, энг мукаммал ва энг прогрессив воқеъликларни ўрганиб олиб, амалиёт учундастурий амалдек ёритиб борилади. Назария воқеъликларни амалиётдан олади ва амалиётга энг тўғри, маъқул ва илғор тажрибалар олинибамалиётга йўл кўрсатиш учун ўргатилади. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанини ўқитишнинг зарурлиги амалиётда йўлдан адашмаслик, кераксиз солиқлар бўйича ўзгартишларга йўл қўймаслик, амалиётда истиқболли қадамлар ташлаш учун ва катта муваффақиятларга эришиш учун ҳам зарурдир. Ҳар қандай фан ўзининг предметига, яъни изланиш объектига эга бўлади. Масалан, технология фанининг предмети бўлиб кимёвий моддаларнинг таркибини ўрганиш ҳисобланса, машинасозлик фани учун машиналар механизмини характеристикаси бўлса, “Солиқлар ва солиққа тортиш” фаниининг предмети бўлиб, солиқ муносабатларини (ҳаракатини) ўрганиш ҳисобланади. Фаннинг предмети солиқ воқеъликлари пул муносабатларини ўрганишдан иборат бўлади. Бу пул муносабатлари солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан солиқни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасидаги муносабатлардир. Фаннинг моҳияти шу ўртадаги муносабатни чуқур ўрганиш, уларнитўғри ташкил қилишни таъминлашдир. Тўғри ташкил этиш деганда солиқ муносабатида қатнашувчи томонларнинг иқтисодий манфаатини эътиборга олиш, мувозанатни сақлаш каби муносабатларни ташкил қилиш тушунилади. Бу мувозанатни сақлашда томонлар адолатлик ва инсофлик тамойилига амал қилиши зарур. Бюджетга солиқларни олишда солиқ тўловчилар бўйнига ортиқча оғирлик осмаслик, уларни ўз ишлаб чиқаришидан манфаатдорлигини сўндириб қўймаслик, уларнинг дастурлари ва режаларини тез-тез ўзгартиришга олиб бормаслик ва бошқаларга эътибор бериш кўзда тутилади. Бу ерда томонларнинг дўстона муносабатда бўлиши, бозор иқтисодиёти талабларига мос иқтисодий муносабатлар бўлишини ўргатади. Фаннинг предметини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, муносабатларда бир томонлама зўравонлик муносабати бўлгудай бўлса, иккинчи томон унга жавобан ўз даромадлари, бошқа солиқ объектларини ҳар хил йўллар билан яширади. Бундай ҳолларда ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам кучи етмай қолиши мумкин. Даромадларни, солиқ объектларини яшириш ҳолати ҳам муносабатларни бузади. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанини чуқур ўрганиш орқали амалиётда солиқ тушумларини режаларини муваффақиятли бажариш вазифасига ҳам эришиш мумкин. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг вазифаси солиқ мутахассиси ва бошқа солиқ идоралари ходимларини назарий жиҳатдан қуроллантириш ҳамда амалиётда адашмаслик учун йўл-йўриқлар кўрсатишдан иборатдир. Шунингдек, чет эл солиқ амалиётини ўрганиш ва таққослаш асосида тегишли хулосалар ишлаб чиқиш, уларнинг иш тажрибаларини ўзимизнинг амалиётга мослаб зарур жойларини тадбиқ этишдан иборатдир. Демак, фаннинг асосий вазифаси юқори малакали солиқ мутахассислари тайёрлашда уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан услубий қўлланмалар билан таъминлашдир. Солиқ муносабатлари молия муносабатларининг таркибий қисми бўлганлиги боис, “Солиқлар ва солиққа тортиш” фани молия назарияси фани билан чамбарчас боғлиқ. “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўловчилари билан давлат ўртасидаги мажбурий характерга эга бўлган пул муносабатларини ўргатади. | |
Просмотров: 1525 | |
Всего комментариев: 0 | |