Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Ссуда капитали ҳаракати, унинг хусусиятлари, ссуда капитал бозори

Иқтисодий назарияда ссуда капитали деганда фоиз тўлаш шарти билан вақтинча фойдаланишга бериладиган ялпи пул маблағлари тушунилади. Ссуда капиталининг моҳиятини тўла тушуниш учун аввало унинг айланма ва савдо капиталларидан фарқини, характерли хусусиятини аниқлаш керак. Ссуда капита­ли капитал бозорида муҳим ўрин тутиб, миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини қондиради.

Ссуда капиталининг ўзига хос хусусиятлари, унинг кредитордан қарз олувчига бўлган ҳаракатида ва аксинча жараёнда кўпроқ кўринади. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат:

1. Ссуда капитали капитал сифатида – бу мулк унинг эгаси қарз олувчига капиталини доимий эгаликка эмас, балки вақтинча фойда-ланиш учун беради. Бу ҳолда капиталга бўлган эгалик капитал ҳара-катидан ажралади. Капитал корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолия-тини ташкил қилишнинг бошидан охиригача қатнашиб, унинг ҳажми ортиб борса-да, белгиланган ка­питал миқдори охир-оқибатда ўз эгаси – кредиторга қайтиб тўланиши лозим.

2. Ссуда капиталининг ўзига хос хусусияти, унинг товар сифатида эканлигидир. Кредитор томонидан пул маблағлари қарздор корхонага «сотилади». Корхоналар бу капитал ҳисобидан ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучини сотиб оладилар. Ссуда капиталининг товар сифатидаги истеъмол қиймати – қарз олувчи томонидан унинг сама-рали ишлатилиши натижасида қарздор оладиган фойда ҳисобланади. Ссуда капиталининг истеъмол қиймати оддий товарнинг истеъмол қийматидан фарқ қилади. Ссуда капитали бўйича олинган фойданинг бир қисми ссуда фоизини тўлаш учун ишлатилади.

3. Ссуда капиталининг яна бир хусусияти, кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабатнинг узоқ давом қилишидир. Ссуда капита-лининг кредитордан қарз олувчига ўтиш жараёни даврлар бўйича тар-қатилган тўлов механизмининг босқичларида ифодаланади. Масалан, оддий савдо сотиқ жараёнида сотилган товар­нинг нархи шу заҳотиёқ тўланади. Кредит ресурслари ва улардан фойдаланганлик учун тўловлар, одатда, маълум вақт ўтгандан кейин тўланади.

4. Ссуда капитали ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, ссуда капитали ҳаракати саноат ва савдо капитали ҳаракатидан фарқ қилиб, «сотувчи» (кредитор) ва «харидор» (қарз олувчи) ўртасидаги иқтисодий муносабат, яъни капи­тал ҳаракати, пул (П-П¢) кўринишида бўлади.

Судхўрлик капиталидан фарқли ўлароқ ссуда капитали аввало давлат, юридик ва жисмоний шахслар, кредит ташкилотларидан жалб қилинган молиявий ресурслар ҳисобига шаклланади (бу банкларнинг ссуда капитали бозорида ихтисослашган воситачилик ўрнини аниқ-лаб беради). Молиявий ресурсларнинг ссуда капиталига айланиши-нинг икки асосий манбасини кўрсатиш мумкин.

а) кредит муносабатлари ривожланишининг биринчи босқи-чида ссуда капитали шаклланишининг ягона манбаи сифа­тида давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш пул маблағлари манбаи сифатида намоён бўлди. Улар молиявий воситачиларга ихтиё-рий равишда вақтинча фойдаланишга, мавжуд маблағни капиталга айлантириш ва улардан фойда олишга берилади. Бу маблағлар кредит ташкилотларига тегишли бўлган депозит ҳисобларда қайд қилиниб, ўзларининг биринчи эгаларига шу қўйилмалар бўйича фоиз кўрини-шидаги даромад келтиришни таъминлайди. Бу манба ўзининг аҳамия-тини ҳозирги, ривожланган давлатлар шароитида ҳам йўқотган эмас;

б) нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтишида ишлати-ладиган маблағлар ҳам ссуда капитали шаклланишининг янги манбаи бўлиб, бу маблағлар айланма маблағларнинг доиравий айланиш жараёнида юзага келади. Корхоналарда молиявий ресурсларнинг вақтинча бўш бўлиб қолишининг қуйидаги асосий сабабларини кўр-сатиб ўтиш мумкин;

– ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш вақти билан олинган хом ашё, материаллар, ишчиларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар вақти-нинг мос келмаслиги;

– асосий фондларнинг эскиришини қоплаш учун мўлжалланган пул ажратмаси, яъни амортизация фондининг шакллантирилишидир.

Амортизация фонди маблағлари ҳам ссуда капитали манбаси си-фатида ишлатилиши мумкин.

Корхоналардаги фаолият натижасида юзага келувчи тақсимлан-маган фойда ёки унинг ишлатилиш жараёнида пайдо бўлган бўш маб-лағлар (масалан, йил охирида тўланадиган дивиденд шаклида) юри-дик шахсларнинг уларга хизмат кўрсатувчи кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ҳужжатларида жамғарилади.

Бу маблағлар банк томонидан корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун маълум муддатга ўтказилади.

Ссуда капитали бозорининг таркиби. Ссуда капитали бозори мо-лиявий бозорнинг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг ҳолати ссу-да капиталининг доиравий айланиш жараёни билан боғлиқ.

Ссуда бозорининг асосий иштирокчилари бўлиб:

* дастлабки инвесторлар, яъни турли банкларда сақланувчи, ссуда капиталига айланувчи бўш молиявий ресурсларнинг эгалари;

* ихтисослаштирилган воситачилар, пул маблағларини бевосита жалб қилувчи, уларни ссуда капиталига айлантирувчи ва фоиз кўри-нишида ҳақ тўлаш ва қайтариш шарти билан вақтинчалик фойдала-нишга қарз олувчига берувчи кредит-молиявий ташкилотлари бўли-ши мумкин;

* молиявий ресурсларда етишмовчилик ҳис қилувчи ва ихтисос-лашган воситачиларга уларнинг бўш маблағларини вақтинчалик ишлатиб турганлиги учун тўлов тўлай оладиган давлат ташкилот-лари, юридик ва жисмоний шахс кўринишидаги қарз олувчилар бўли-ши мумкин.

Банклардан бериладиган кредит ресурсларнинг мақсадли йўна-лишидан келиб чиққан ҳолда ссуда капитали бозори қуйидаги асосий сегментларга бўлиниши мумкин:

пул бозори – айланма маблағларнинг ҳаракатини таъминловчи қисқа муддатли кредит операцияларнинг йиғиндиси;

капитал бозори – асосий маблағлар ҳаракатини таъминловчи қисқа ва узоқ муддатли операциялар тўплами;

фонд бозори – қимматбаҳо қоғозлар бозорига хизмат қилувчи кре­дит операциялар тўплами;

ипотека бозори – кўчмас мулк бозорига хизмат қилувчи кре­дит операциялар тўплами ва бошқалар.

Ҳар бир санаб ўтилган бозор сегментлари ўзига хос хусусиятларга эга. Бу эса амалиётда молия-кредит институтларининг махсус тури ихтисослаштирилган тижорат банкларининг ташкил топишига олиб келади.

Замонавий ссуда капитали бозори асосий икки бўғин кредит тизими ва қимматли қоғозлар бозори (бирламчи ва иккиламчи бозорлар) бўлишини тақозо қилади. Ссуда капитали бозорининг таркибини қуйидаги чизмада келтириш мумкин.

кредит тизими ҳар хил кредит молия институтларининг йиғиндисидан иборат. Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида янги муомалага чиқарилган қим-матли қоғозлар сотилади ва сотиб олинади. Иккиламчи бозорда (фонд биржасида) олдиндан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар соти-лади ва сотиб олинади. Биржадан ташқарида қимматли қоғозларнинг сотилиши ва сотиб олиниши, одатда, биржадан ташқари савдо деб юритилади.

Қимматли қоғозлар бозори ва кредит тизимининг мавжудлиги ҳамда ривожланиш даражасига қараб ссуда капитали бозо­рининг ри-вожланиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Жаҳон амалиётида ка-питал бозори АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда юксак тараққий қилган.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1542 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar