Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчиларва солиқ объекти.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни амалга оширувчи юридик шахслар;

тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжларига ишлатиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчидир.

Қуйидагилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар бўлмайди:

нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи бўлади;

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объектидир.

Сув ресурсларининг ер усти манбаларига қуйидагилар киради: дарёлар, кўллар, сув омборлари, турли хил каналлар ва ҳовузлар, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари ҳамда сув манбалари.

Сув ресурсларининг ер ости манбаларига артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқлари ҳамда бошқа иншоотлар ёрдамида чиқазиб олинадиган сувлар киради.

Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган базадир.

Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (бирламчи) ҳисобга олиш ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.

Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сувдан фойдаланиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоқларидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Сув етказиб берувчи юридик шахслар водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йилининг 1 февралига қадар тақдим этишлари керак. Давлат солиқ хизмати органлари бу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим.

Солиқ тўловчи иссиқ сув ҳамда буғ ҳосил қилиниши бўйича солиқ солинадиган базани ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун ўзи фойдаланган сув ресурслари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

Биноларнинг бир қисми, алоҳида жойлар ижарага топширилганда солиқ солинадиган база сув етказиб берувчи юридик шахс билан шартнома тузган ижарага берувчи томонидан аниқланади.

Биноларнинг бир қисмини, алоҳида жойларни ижарага олган ва сув етказиб берувчи юридик шахс билан шартнома тузган юридик шахслар солиқ солинадиган базани мустақил равишда аниқлайди.

Солиқ тўловчилар юридик шахслар билан сув етказиб берилиши юзасидан солиштириб кўриш жараёнида олинган сувнинг ҳажмини аниқлаштиришда сув ҳажми фарқини солиштирув амалга оширилган даврдаги ҳисоб-китобларда акс эттиради.

Юридик шахсларнинг ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарувчи солиқ тўловчилар бу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўламайди. Таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажараётганда фойдаланиладиган сув ҳажми учун бу ишлар қайси юридик шахслар учун бажарилаётган бўлса, ўша юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди. Қурилиш ишлари янги қурилиш майдонида бажарилган тақдирда, қурилишда фойдаланиладиган сув ҳажми учун қурилиш ташкилоти сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди.

Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ солинадиган базани солиқ даврида бир гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун солиқ солинадиган база ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқланади.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1036 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar