Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Тижорат банкларининг актив операциялари

Мобилизациялашган пул маблағлари банклар мижозларини кре-дитлаш учун ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади. Даромад олиш мақсадида банк ресурс-ларини жойлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар банкларнинг актив операциялари дейилади. Банкнинг актив операцияларида асо-сий ўринни уларнинг кредит ёки ссуда операциялари эгаллайди.

Ссудалар берилишининг таъминотидан келиб чиқиб, кредитлар моддий бойликлар, товарлар ва бошқалар билан таъминланган кре-дитларга берилади.

Банкларнинг мижозларга берадиган ссудалари ёки кредитларнинг муддатидан келиб чикиб, улар муддатли ва онкол кредитлар (инглиз-чадан он cалл – талаб бўйича)га бўлинади.

Ссудалар берилишининг таъминотидан келиб чиқиб кредитлар моддий бойликлар, товарлар, векселлар, фондлар (қимматли қоғоз-лар) ва бошқалар билан таъминланган кредитларга бўлинади.

Вексель операциялари векселларни қайд ёки ҳисобга олиш бўйи-ча операциялар ва векселлар бўйича ссудалар бериш операцияларига бўлинади.

Векселларни қайд қилиш деганда, банк томонидан уларни тўлаш муддати тугагунга қадар векселларни сотиб олиш тушунилади. Ўз навбатида, банк, агарда маблағлар билан таъминланганликда қийин-чилик сезаётган бўлса, Марказий банкнинг худудий бошқармаларида берилган векселларни қайта ҳисобдан ўтказиши мумкин. Векселни ҳисобга олиб банк унинг вақтинчалик эгаси бўлади ва векселни эмитент қилган ёки уни ҳисобга олиш учун тақдим қилган шахсга маълум миқдорда пул тўлайди. Бу операция учун банк мижоздан қайд этиш фоизи ёки дисконт деб аталувчи маълум фоиз ундиради. Дисконт – бу векселда кўрсатилган сумма билан вексель эгасига тўланадиган сумма ўртасидаги фарқдир. Баъзи давлатларда банклар ўзларида алоҳида мижозларнинг кредитлаш қобилиятини ўрганувчи айрим корхона ва шахслар вексель ҳисоби лимитини ўрнатувчи ҳисоб бўйича қўмиталарни ташкил этадилар.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тижорат, молиявий ва «дўс-тона» (бронза) векселларини фарқлаш керак.

Тижорат векселлари товар муносабатлари асосида вужудга кела-ди. Улар бошқа векселларга нисбатан ишончлидир.

Кўпгина векселлар молиявий характерга эга, яъни улар брокер ёки маклер томонидан ҳисоб фоизини олиш учун муомалага чиқа-рилади.

«Дўстона векселлар» – бу икки шахснинг ҳар қандай товар ҳара-катисиз банкдан маблағ олиш учун бир-бирларига берадиган вексел-лардир.

Тадбиркорлар томонидан чиқарилган векселларни «бронза» век-селлари деб ҳам аташади.

Банкнинг актив вексель операцияларига акцепт ва аваль опера-циялар киради.

Акцептли операцияда банк ўзи акцептлаштираётган векселни ишончли мижозга чиқариш ҳуқуқини беради. Яъни берилган вексель бўйича ўз ҳисобидан тўловини кафолатлайди. Шундай акцепт кре-дитдан фойдаланаётган мижоз вексель ҳақини тўлаш учун тегишли суммани банкка тўлаш мажбуриятини олади.

Халқаро миқёсда векселлар билан боғлиқ бўлган ҳамма опе-рациялар 1930 йилда қабул қилинган Женевада тузилган конвенция билан қатъий белгиланади.

Вексел бўйича бериладиган кредитдан фойдаланишнинг муҳим шакли аваль ҳисобланади. Бунда вексель бўйича ҳақ тўлаш бевосита вексель берувчи билан амалга оширилади. Аваль эса ҳақ тўлашни кафолатлайди. Акцепт – аваль операцияларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бир вақтнинг ўзида ҳам актив, ҳам пассив операция-ларга тегишли бўлади.

Банк авали вексель муносабатларини ҳамда уларнинг бошқа банклардаги ҳисоб-китобини енгиллаштиради. Чунки йирик авалда ҳисоб ва қайта ҳисоблашда мутлақ тартибда амалга оширилади. Бир банк томонидан аваллашган векселлар бошқа банк томонидан ҳам ҳисобга олинади.

«Вексель бўйича ссуда» операциясида вексель эгаси бўлиб аввал-ги вексель олувчи қолади, банк эса унинг таъминоти остида мижозга вексель қийматининг 50-70% миқдорида ссуда беради.

Банклар актив операцияларининг муҳим тури товарлар бўйича ссудалар, яъни товарларни гаровга қўйиб ссуда олиш ҳисобланади. Ҳужжатлар, вариантлар (товарларни омборда сақлаш жавобгарлиги билан қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома), темир йўл ҳужжатлари, коносаментлар (юкни кемага қабул қилинганлиги тўғрисидаги паро-ход жамиятлари гувоҳномаси), юкларни ташиши тўғрисидаги ҳужжат бўйича ссудалар олиш ҳисобланади.

Товарлар бўйича ссудалар банк томонидан товарнинг тўлиқ бозор қийматида эмас, балки унинг бир қисми (одатда, 50-60% дан юқори бўлмайди) берилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида асосий муаммо бу товарлар реа-лизацияси, чунки ишлаб чиқарилган ва жўнатилган товар ўз хари-дорини топмаслиги ҳам мумкин. Бозор шароитида кредит муносабат-ларининг маъмурий буйруқбозлик тизимидан фарқи ҳам шудир.

Бозор иқтисодиёти шароитида товарлар мўл-кўлчилигида оддий талаб эмас, балки тўловга қобилиятли талаб зарурдир.

Бозор шароитида товар таъминоти бўйича ссуда бераётган кредит муассасалари таваккал қиладилар. Агар ссуда ўз муддатида қайта-рилмаса, банк товарларни хат қилиб ўз ихтиёрига олади, уларни сотишдан тушган тушум ҳисобидан мижознинг қарзини қоплайди.

Товарлар бўйича ссудалар кўпинча чайқовчилик мақсадларида ишлатилади.

Кўтарилиш даврида, товарларга бўлган талаб ўсганда, тадбир-корлар баҳоларнинг ўсишини ҳисобга олиб товарлар реализация-сини атайлаб тўхтатиб, товар захираларини тўплайдилар. Бу хусусан, хом ашё товарларига ҳам тегишлидир. Бу, ҳолатда ссуда товарларнинг ҳақиқий реализациясини тезлатмасдан, балки секинлаштиради ҳамда чайқовчилик ва товарларни ортиқча ишлаб чиқарилишининг ривож-ланишига олиб келади.

Тижорат банклари актив операцияларининг яна бир тури фонд операцияларидир.

Турли қимматли қоғозлар унинг объекти бўлиб хизмат қилади. Банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича операцияларининг 2 тури кўпроқ қўлланилади. Булар қимматли қоғозларни кредитнинг таъ-минланганлиги учун қабул қилиш йўли билан ссудалар бериш ва уларни банк томонидан ўз ҳисобига сотиб олиш йўли билан опера-циялар ўтказиш.

Қимматли қоғозлар таъминоти бўйича ссудалар уларнинг тўлиқ бозор курси қиймати бўйича эмас, балки уларнинг маълум бир қисми (60-80%) бўйича берилади.

Қимматли қоғозлар сохта капитални ифодаласа-да, улар бўйича ссудалар ҳақиқий товар ишлаб чиқариш билан боғланган жараёнга хизмат қилади.

    Бундан ташқари, қимматли қоғозлардаги банк инвестициялари ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳолда банк турли эмитентлардан қимматли қоғозларни сотиб олади ва банк қимматли қоғозлар портфели вужуд-га келади.

Банк томонидан қимматли қоғозларнинг харид қилинишидан мақсад – бу қимматли қоғозларни кейинчалик қайта сотиш ёки капи-талнинг узоқ муддатга қўйилиши йўли билан фойда олишдан иборат.

Охирги йилларда Республиканинг кўпгина тижорат банклари юқори фойда олиш мақсадида, давлатнинг хазина мажбуриятларини кўп миқдорда сотиб олишди. Чунки қимматли қоғозларнинг бу тури банкка кафолатланган даромад келтиради. Ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг таъминоти сифати-да кўчмас мулк, бошқа банк ёки суғурта ташкилотининг суғурта кафолати ҳам қабул қилиниши мумкин. Тижорат банкларининг актив операциялари ичида кредитлаш жараёни асосий ўринни эгаллайди. У қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:

– кредит олиш учун берилган мижознинг ариза талабномасини кўриб чиқиш;

 – қарз олувчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилигини банк томонидан ўрганиб чиқилиши;

– кредит қўмитасининг қарори;

– кредит битимини расмийлаштириш;

– кредит берилиши;

– ссуда ва у бўйича фоиз тўлашнинг банк томонидан назорат қилиниши.

Кредит ва уни тўлаш жараёни кредит шартномасида кўрсатилган бўлиб, кредит ва қарз олувчи ўртасидаги мажбурият ва ҳуқуқларни белгилаб беради. Унда кредитлашнинг мақсади ва объекти, кредит миқдори, ссудани бериш ва уни тўлаш муддати, кредит таъмино-тининг турлари, кредит учун фоиз ставкаси ва бошқалар кўрсатилади. Ссудани тўлашни назорат қилиш банкнинг кредит портфелини мун-тазам таҳлил қилиш асосида олиб борилади ва кредитларнинг сифат даражаси аниқланади.

Тижорат банклари томонидан бериладиган барча кредитлар унинг кредит портфелида ўз ифодасини топади.

Молиялаштириш манбаларига ва қарз олувчининг минтақавий ўрни ва манзилига қараб тижорат банкларининг кредит портфелини таснифлаш мумкин. Тижорат банклари таснифлашни асосан миллий валютада олиб борадилар ва баъзи ҳолларда қайта молиялаштириш ва хусусий маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар, масалан, Миллий банк ва шунга ўхшаш банкларда қаттиқ валютада ҳам ифодаланиши мумкин.

Ҳозирги вақтда марказлаштирилган кредитлар давлатнинг қарор-ларига асосан устувор тармоқларни ривожлантириш учун миллий валютада берилади. Қайта молиялаштириш ва банкнинг ўз маблағ-лари ҳисобидан бериладиган кредитлар мижоз кредитга лаёқатли бўлганда миллий валютада ёки хорижий давлат валютасида бери-лиши мумкин.

Тижорат банклари фаолиятида турли хил таваккалчиликлар учраб туради, лекин уларнинг фаолиятига кўпроқ кредит таваккалчилиги, ликвидлилик таваккалчилиги ва фоиз ставкаси таъсир қилади. Тижорат банклар фаолиятининг асосий қисми кредитлар бериш ва шу асосда фойда олишга йўналтирил-ган бўлганлиги учун улар фаолиятида бу таваккалчиликларнинг салмоғи ҳам юқори бўлади.

Таснифланган кредитларнинг қайси гуруҳга кириш даражаси тез сотиладиган активлар ва юқори ликвид маблағларнинг мавжудлиги билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1998 йилда 9 ноябрда тасдиқланган 242-сонли "Активлар сифатини таснифлаш, мумкин бўлган йўқотишлар бўйича тижорат банклари томонидан захиралар ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш тўғриси"даги низомга асосан тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича "яхши", "стандарт", "субстандарт", "шуҳбали", "умидсиз" ёки "ишончсиз" кредитларга таснифланади.

Яхши кредитлар. Кредитнинг бундай сифатда баҳоланиши, мижознинг активлари, уларнинг ҳолати бўйича ҳеч қандай гумон йўқлигидан далолат беради. Молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик айланмаси юқори даражада хусусий капитал билан таъминланган, юқори рентабеллик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредитор қарзларнинг айланиш муддати қисқа бўлиши лозим. Бу кредит эгалари молиявий барқарор хўжалик субъекти бўлиб, у юқори даражада таъминотга эга бўлади. Бунда асосий эътиборни қарз олувчининг аввалги фаолия-тидаги мажбуриятларига муносабатига, осон реализация қилинувчи активлар ва юқори ликвидли маблағлардан ташкил топган ишончли кредит таъминотига қаратиш керак. Ушбу тоифадаги кредитларда қайтармаслик белгилари мавжуд эмас, банклар учун зарар кўриш имкониятлари минимал даражада бўлади, кредит таъминланган-лигининг гаров, кафолат ва бошқалар сифати, таъминланганликка олинган мол-мулк, гаров ва бошқаларнинг таркибида тез пулга айла-надиган активлар ва юқори ликвид маблағлар салмоғининг кўплиги эътиборга олинади. Кредит бўйича олинган таъминланганлик (гаров, мол-мулк ва бошқалар) кредит суммаси ва у бўйича фоиз ставкаларини тўлашга етарли бўлгандагина кредит таъминланган деб баҳо-ланиши мумкин.

Кредит бўйича барча ҳужжатлар қонун бўйича расмийлаштири-лиши ва банк зарур бўлганда кредитни ундириб олиш имкониятига эга бўлиши зарур (кредитнинг қайтарилмаслик эҳтимоли чекланган бўлса-да). Кредитнинг бу гуруҳида мижознинг фаолиятидаги икки асосий омилга алоҳида эътибор бериш зарур. Булар:

– мижознинг олдинги фаолиятидаги ўз мажбуриятларига бўлган муносабати;

– кредит бўйича аниқ таъминланган (гаров, кафолат, мулк ва бошқалар) бўлиши ва унинг тўғри расмийлаштирилганлиги.

Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар бўйича вақти-вақти би-лан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик шароити юзага келади. Лекин кредитни белгиланган муддатда тўлай олмаганда тўлов муд-дати бир марта узайтирилиши ва кредит бўйича фоиз-ларни тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача, тўлиқ таъмин-ланмаган кредитлар учун 30 кундан ошмаслиги лозим. Олган кредити стандарт кредит деб топилган мижозларнинг молиявий аҳволи, одатда, барқа-рор бўлади, лекин сабаблар туфайли унинг фаолиятида салбий молия-вий ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Бундай кре-дитлар қаторига яхши расмийлаштирилмаган кредитлар, гаров, таъминланганлиги бўйича тўғри ҳужжатлаштирилмаган ёки ҳужжатлар етарли бўлмаган кредитлар ҳам кириши мумкин. Бу кредитлар бўйича 10 фоиз миқдо-рида захира ташкил қилиниши зарур.

Субстандарт кредитлар. Бу гуруҳга кирувчи кредитлар улар-нинг сифати етарли даражада эмаслигини билдирувчи аниқ белги-ларга эга бўлади. Бу, асосан, кредитларнинг банкка қайтиб тўлани-шида маълум камчиликлар мавжудлигини ва қарзни тўлаш учун қўшимча манбаларни топиш зарурлигини кўрсатади. Субстандарт кредитлар қарз олувчининг ишончли молиявий аҳволи ва тўлов қобилиятининг юқори даражаси билан ҳимояланмаган. Бу кредит кредитнинг таъминланганлигини ташкил қилувчи манбалар маълум таваккалчиликлар билан боғлиқлигини, кредитнинг жорий ҳолати бўйича етар-ли ахборотнинг мавжуд эмаслиги, гаров ҳужжатларида маълум кам-чиликлар мавжудлиги билан характерланади. Бу кредит бўйича 60 кундан 90 кунгача тўланмаган қарзлар мавжуд бўлиши мумкин. Бу кредитлар молиявий аҳволи барқарор бўлмаган, корхонанинг тўловга лаёқатлилигида камчиликлар бўлган ҳолларда юзага келади. Субстан-дарт кредитлар бўйича тўланмаган қарзларни қоплаш учун 25 фоиз миқдорида захира ташкил қилинади.

Шубҳали кредитлар. Бу кредитларга юқорида келтирилган гуруҳлардаги кредитларнинг барча салбий томонларини ўзида ифода қилган, тўлиқ таъминланмаган, тўланиш эҳтимоли кам бўлган кре-дитлар киради. Бу кредитлар бўйича олинган кредит яхши таъмин-ланган бўлганида асосий қарз бўйича фоизларни тўлаш муддати 120 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган бўлса, зарар кўриш имконияти юқори, бироқ ушбу кредитларнинг сифатига ижобий таъсир кўрса-тиш мумкин бўлган омиллар мавжудлиги сабабли уларни йўқотилган, деб таснифланиши вақтинча тўхтатилади. Бу гуруҳга кирувчи кре-дитлар бўйича 50 фоизгача захира ташкил қилиниши лозим.

Ишончсиз кредитлар. Бу кредитлар бўйича қарзларнинг тўла-ниш эҳтимоли деярли йўқ. Агар кредит тўлиқ таъминланмаган бўлса, энг камида битта муаммоли тавсифга эга бўлса, тўлов муддати 180 кундан ошган бўлса ҳамда кредитни "шубҳали" деб таснифлаб бўл-маса, бундай активлар "ишончсиз" деб ҳисобланади. Бу активлар жуда паст қийматга эга бўлиб, уларни активлар сифатида ҳисобга олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун банклар бу кре-дитларни ўз балансларида зарар сифатида ҳисобга олишлари мумкин. Ишончсиз кредитлар фойда ҳисобига бунинг учун фойда етмаган ҳолларда эса, банк сармояси ҳисобига балансдан чиқарилиши мум-кин. Банк учун бу кредитлар зарар сифатида таснифланади.

Бир йил ва ундан ортиқ муддатда ҳаракатсиз бўлган активлар, муддати ўтган ва фоизлар бўйича қарзлар зарар сифатида тавсиф-ланиши мумкин. Шу сабабли бу гуруҳга кирувчи кредитлар бўйича 100 % захира ташкил қилиш лозим бўлади.

Тижорат банкларининг кредит портфели берилган ссудалар-нинг таъминланганлик даражасига кўра қуйидаги турларга ажратилиши мумкин:

– биринчи даражада таъминланган;

– бошқа таъминотга эга бўлган;

– тўлиқ таъминланмаган;

– таъминланмаган ссудаларга бўлинади.

Биринчи даражада таъминланган кредитлар гуруҳига тўлиқ таъминланган кредитлар киради. Улар қуйидагилар билан таъмин-ланади:

– Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати;

– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кафолати;

– Ўзбекистон Марказий банки розилиги билан биринчи синф хорижий банклари кафолати;

– эркин айирбошланадиган валютадаги гаров;

– Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари кўрини-шидаги гаров;

– стандартлаштирилган қимматбаҳо металлар қўйилмалари кўри-нишидаги гаров;

Бошқа таъминотга эга бўлган ссудалар гуруҳига қуйидагилар билан таъминланган кредитлар киради:

– мол-мулк гарови;

– қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров;

– бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг кафолат хати ва бошқалар киради.

Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада тузил-ганлигига боғлиқ.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда МДҲга кирувчи давлат-лар тижорат банкларининг кредит сиёсати мамлакат иқтисодиётини тез-роқ ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳозирги вақтда бу мустақил давлатларнинг банклари аксарият ҳолларда воситачилик операция-ларини ўтказиш учун кўпроқ қисқа муддатли кредитлар бермоқдалар. Шу билан бирга, кредитни узоқ муддатга инвестиция қилиш банк-ларга ва жамиятларга катта фойда бериши мумкин.

МДҲга кирувчи давлатларнинг банклари учун лизинг операция-лари янги операциялар тури ҳисобланади. Бу операция турида банк-лар ёки лизинг компаниялари ижарага берилган мулкнинг эгаси бўлиб қолаверадилар.

Лизинг операцияларини ўтказишнинг банк учун фойдали томони шундаки, одатда, ижара учун тўлов худди шу муддатга бериладиган узоқ муддатли кредитлар фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлади.

Бундан ташқари, бу ерда мижознинг тўлов қобилиятига эга эмас-лигидан йўқотиш таваккалчилиги бўлмайди. Битимда кўрсатилган шартларнинг бузилиши юз берган ҳолларда банк ижарага берилган мулкни қайтаришни талаб қилиши мумкин. Ривожланган хорижий мамлакатларда лизинг операциялари кенг тарқалган. Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида лизинг операциялари кам ҳажмда қўлланилади. Ҳозирги кунда лизинг операцияларига шароитлар яратиш соҳасида ишлар олиб борилмоқда. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 3630 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar