Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Тижорат банкларининг фоизлари тўғрисида тушунча

Тижорат банкларининг даромад олиш соҳаси фаолияти унинг фоиз сиёсати орқали амалга оширилади. Банк кредит бера туриб мижознинг фойда олиши учун шарт - шароит яратар экан, демак, ўзининг манфаатини ҳам амалга оширган бўлади. Банклар фоиз сиёсатини амалга оширишда омонатлар бўйича тўлайдиган фоизни уларнинг ўзлари тақдим этадиган ссудалар учун оладиган ссуда фоизидан пастроқ қилиб белгилайди. Олинган ва тўланган фоизлар-нинг суммалари ўртасидаги фарқ банкларнинг фойдасини ташкил этади. Унга бошқа хил операциялардан кўрилган даромадлар ҳам киради. Банк фойданинг бир қисмини солиқларни тўлашга, ўз харажатларини (банк хизматларига, ходимларига иш ҳақи тўлаш, биноларни сақлаш, идора чиқимлари, реклама харажатлари, транс-порт харажатлари ва бошқалар учун маблағ сарфлаш) қоплашга ишлатади, қолган қисми эса соф фойдани ҳосил килади.

Тижорат банклари юқори фойда олиш мақсадида ўзларининг фоиз сиёсатини юритадилар. Тижорат банкида кўп фойда олиш имко-ниятлари чекланган. Биринчидан, катта маржа кетидан қувиш мижоз-лардан маҳрум бўлиб қолишга олиб келиши мумкин, чунки улар ҳаддан ташқари юқори қўйилган фоиз ставкали кредитдан воз кечишлари мумкин. Иккинчидан, банклараро рақобат шароитида бошқа тижорат банклари орасидаги бир қадар самаралироқ ишлар учун анча арзон кредитлар таклиф этилиши мумкин. Фойда олиш қоида сифатида шуни англатадики, бусиз банк мавжуд бўла олмайди. Банк тижоратининг бу қоидаси асосан “Арзонроқ сотиб олиш, қимматроқ сотиш” формуласи орқали амалга ошади. Бироқ бу қоидага маданий ёндашмоқ лозим. Демоқчимизки, ҳар бир шароитда мижозга берила-диган кредит у учун қулай ва самарали бўлиши лозим. Мижоз учун самара келтирган кредит банк учун ҳам самарали ҳисобланади. Чунки кредит учун фоизлар мижознинг фойдаси ҳисобидан тўланади.

Россиялик йирик иқтисодчи Н.Г.Антоновнинг фикрича, фоиз ставкаси бу томонларнинг кредит асосида юзага келадиган иқтисодий муносабат бўлиб, кредитнинг оқилона фойдаланишини таъминлайди.

Кредит учун фоиз ставкаларининг вужудга келиши ва кредит нархининг шаклланиши.

Барча товарларга бўлгани каби кредит учун ҳам нарх талаб ва таклиф асосида вужудга келади. 

Фараз қилайлик, қарз олувчи кредит ҳисобига кичик бир ғишт ишлаб чиқарувчи корхона барпо этмоқчи. Самарадорлик унинг ҳисоби бўйича 15 % ни ташкил этади. Яъни ҳар бир сўм 1 сўм 15 тийин бўлиб қайтиб келади. Шундан 32% турли солиқларни тўлаш учун, 35 % ишчиларга иш ҳақи сифатида сарфлайди. Ва у олинадиган кредит учун 5 % миқдорида фоиз тўлаб беришга тайёр. Аммо кредит ресурслари бозорида эса 3 та ҳолат сабабли бу фоиз туширилади ёки оширилади.

Кредитнинг асосий шарти - бу қарз учун ҳақ тўлаш. Бу ҳақ қарз қилинган йиғиндисига нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан уни кредитнинг фоиз ставкаси деб юритилади. Кредитнинг фоиз ставкаси пул бозорида амал қилади. Бозорга чиқарилган пулнинг нархи фоиз бўлади. Бошқа товарлардан фарқлироқ қарз пулининг нархи – бу унинг маълум тўлов эҳтиёжини қондиришдек хоссасидан фойда-ланилганлик учун бериладиган ҳақ бўлади. Қарз пули капитал сифа-тида ёки одатдаги тўлов ёки харид воситасида ишлатилади. Шунинг учун ҳам қарздор шахс пул эгасига фоиз ставкасини тўлайди.

Фоиз миқдори ёки даражаси олдиндан белгиланади. Фоиз дара-жаси (ФД) қарз фоизининг (ЎФ) берилган қарз миқдорига (ЎМ) бўлган фоизларда ифодаланган нисбатидир.

 Кредитларнинг фоиз ставкаси мамлакатнинг ссуда капиталлари бозорида аниқланади. Банк даромадининг асосий манбаи фоиз ҳисоб-ланади.

Умуман олганда кредит фоизи ссуда фоизининг бир кўриниши ҳисобланади. Ссуда фоизининг ўзи эса таснифланиш белгиларига эга бўлган турли хил кўринишларда намоён бўлади. Бунда таъкидлаш жоизки, кредит муассасаси ссудага асосан ўз маблағларини эмас, жалб қилинган маблағларини жойлаштиради. Банк даромади бўш турган пул маблағларини тақсимлаш юзасидан олинади.

Бозор иқтисодиёти шароитида кредит муносабатларида банк фоизининг аҳамияти ўсиб бораётганини кўриш мумкин.

Умуман олганда, фоиз сиёсати нафақат пул-кредит маблағ-ларининг бошқарувчиси ҳисобланади, шу билан бирга, бутун кредит муносабатларини бошқариб турувчи иқтисодий усули ҳамдир.

Тижорат банклари ҳар бир аниқ келишувларида фоиз меъёрини ҳисоблаганда қуйидагилар эътиборга олинади:

таъминланган ссудалар бўйича энг кредитга лаёқатли мижозлар учун аниқ муддатга бериладиган базавий фоиз ставкасининг дара-жасини;

ҳар бир алоҳида келишувнинг шартларини инобатга олган ҳолда таваккалчилик учун қўшимча тўлов.

 Базавий фоиз ставкаси қуйидаги формула билан аниқланади:

 базавий фоиз ставкаси С1 + С2 = П

С1 – кредит ресурсларининг ўртача реал баҳоси;

С2 – банк фаолиятининг таъминоти бўйича режалаштириладиган харажатларнинг кутилаётган жойлаштирилган маблағларнинг ҳажми-нинг нисбати.

П – банкнинг ссуда операциялари бўйича режалаштирилаётган даромадлилик даражаси.

Ғарб мамлакатларининг пул-кредит муносабатларида турли хил фоиз ставкалари қўлланилади. 1-даражали фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш фоиз ставкаси ҳисобланади. Бу муҳим аҳа-миятга эга. Ставканинг Марказий банк томонидан пасайтирилиши бозорда кредит ресурсларининг таклифини кўпайишига ва арзонла-шишига олиб келади. Бу фоиз ставкасини пасайтиришдан мақсад - инвестиция ҳаракатини тезлаштириш, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига туртки беришдир.

Қайта молиялаш фоиз ставкасини ошириш орқали пул-кредит ҳажмининг қисқаришига, инфляция суръатининг пасайишига, шу билан бирга, иқтисодиётга инвестициялар ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Демак, Марказий банкнинг қайта молиялаштирувчи фоиз сиёсати инфляция даражасини ҳамда иқтисодий ўсиш ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг пул-кредит тизи-мининг ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилиши керак.

Тижорат банкларининг фоиз сиёсати икки асосий йўналишни ўз ичига олади. Биринчиси, бу банк ресурсларини яратишда маблағ-ларни жалб қилиш жараёнида олиб бориладиган фоиз сиёсати, ик-кинчиси, банклар томонидан ресурсларни жойлаштириш соҳасида олиб бориладиган фоиз сиёсатидир.

Кредитлар ва депозитлар бўйича фоизлар тўлаш вақтида эмас, балки фойда кўриш даврида ҳисобланиб, молиявий ҳисоботларда даврийликка мос акс эттирилиб борилиши лозим. Депозит ва кре-дитлар бўйича ҳисобланган фоизларни ифодалаш учун ҳар бир депозит тури ва кредит бўйича алоҳида ҳисобварақлар очилади.

Депозитлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, уларнинг сум-маси, уларни тўлаш вақти даври, тўлаш шартлари ва бошқалар мижоз билан банк ўртасида келишиб олинади ва тўзиладиган шартномада акс эттирилади. Кредитлар бўйича фоиз ставкалар кредитнинг муддати, қарз олувчи томонидан тавсия қилинган гаров ҳолати ва қиймати, унинг ликвидлилигига, кредит ресурслари баҳосига, кредит таваккалчилигининг даражасига кўра тижорат банки томонидан мустақил белгиланади ва у кредит шартномасида акс эттирилади. Кредит бўйича фоизлар муддати келганда, мемориал ордер билан расмийлаштирилиб, мижознинг асосий талаб қилиб олингунча бўл-ган депозит варағидан график бўйича ундириб олинади.

Фоизларни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга ошири-лиши мумкин.

 сумма * фоиз ставка * амалдаги кунлар сони / 360

Микрокредитлар бўйича Ўзбекистонда фоиз ставкалар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қайта молиялаштириш ставкасининг 50 % миқдорида имтиёзли фоиз ставка ўрнатилиши мумкин.

Таълим ва истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкалар томон-лар келишувига асосан сузиб юрувчи фоиз шаклида, лекин қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган суммада белгиланади.

 Фоиз ставкаси қуйидагиларга боғлиқ ўзгариб туради:

1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозор-да қандай миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарз бериладиган пул чиқарилган.

2. Молиявий ресурснинг истеъмол қиймати, яъни уни ишлатиш-дан келадиган наф даражаси. Агар у тадбиркорга кўп фойда келтирса, фоиз юқори, аксинча эса паст бўлади.

3. Қарзни тўлаш муддати ва шарти.

4. Инфляция даражаси.

5. Пул эгасининг маблағини даромад келтирадиган бошқа со-ҳаларнинг нафлилик даражаси.

6. Қарз беришнинг хатар даражаси, яъни маблағларнинг қайтиб келиши кафолати. 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1423 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar