Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Тижорат банкларининг иқтисодий мавқеи фаолият доирасининг кенг бўлишига олиб келади. Тижорат банклари қуйидаги асосий функцияларни бажаради. 1. Вақтинча бўш турган пул маблағларни йиғиш ва уларни капиталга айлантириш. 2. Корхона, ташкилотлар, давлат ва аҳолини кредитлаш; 3. муомалага кредит пуллар (муомаланинг кредит воситалари) ни чиқариш. 4. Иқтисодиётда ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш. 5. Молия - валюта бозорида фаолият кўрсатиш. 6. Иқтисодий-молиявий ахборотлар бериш ва консультация хиз-матларини кўрсатиш. Банклар бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни капиталга айлантириш функциясини бажара туриб, мавжуд бўш пул даро-мадлари ва жамғармаларни йиғади. Жамғарувчи (бўш пул маблағи эгаси) ўз маблағларини банкка ишониб топширгани учун ва банк бу маблағлардан фойдалангани учун маълум фоиз ҳисобида даромад оладилар. Бўш пул маблағлари ҳисобидан ссуда капитали фонди вужудга келади ва бу фонд халқ хўжалиги тармоқларини кредитлаш учун ишлатилади. Тижорат банклар фаолиятида асосий ўринни корхона, ташкилот-ларни, аҳолини, давлатни кредитлаш эгаллайди. Кредитлаш жараё-нини ташкил қилишда банк молиявий воситачи ролини ўйнайди. У бўш турган маблағларни жалб қилади ва ўз номидан мижозларга вақтинча фойдаланишга беради. Банк кредити ҳисобидан халқ хўжа-лигининг муҳим тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқалар молиялаштирилади ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга асос бўлади. Муомалага кредит пулларни чиқариш функцияси тижорат банк-ларини бошқа молия институтларидан ажратиб туради. Тижорат банклари депозит-кредит эмиссия қилганида, ссудалар берганида, пул массаси ошади ва ссуда банкка қайтарилганда, муомаладаги пул массаси камаяди. Тижорат банклари кредит пулларни яратишнинг эмитенти ҳисоб-ланади. Тижорат банк томонидан мижозга берилган кредит унинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва банкнинг қарз мажбурияти ортади. Мижоз бу маблағнинг маълум қисмини нақд пул шаклида ҳисоб рақамидан олиши мумкин. Бу ҳолда муомаладаги пул массасининг миқдори ошади. Шунинг учун ҳам, Марказий банк тижорат банкларининг фаолияти устидан назорат олиб боради. Тижорат банкларининг муҳим функцияларидан бири ҳисоб-китобларни олиб боришдир. Ҳисоб-китобларни олиб боришда банк мижозлар ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади. Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозлар чиқариш ва жой-лаштириш билан ҳам шуғулланиши мумкин. Тижорат банклари иқтисодий аҳволни назорат қилиш жараёнида мижозларга ҳар хил ахборотлар, маслаҳатлар бериши мумкин. Акционер тижорат банкларнинг юқори органи – акционерлар-нинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Ҳар йили акционерларнинг йиғилиши низомдаги ва низом капиталидаги ўзгаришларни, йиллик фаолият ва унинг натижаларини, банк даромадларини тасдиқлаш, Банк Кенгаши таркибини сайлаш банкнинг шўъба муассасаларини ташкил қилиш ва бекор қилиш каби масалаларни кўриб чиқиши мумкин. Тижорат банклари қуйидаги операцияларни бажаради: – пассив операциялар; – актив ссуда операциялар; – банк хизматлари ва воститачилик операциялари; – банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган опера-циялар ва бошқалар. Тижорат банкларни очишга лицензия (рухсатнома)ни Марказий банк беради. У тижорат банклар фаолиятини олиб бориш бўйича иқтисодий нормативлар белгилаб беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради
| |
Просмотров: 2253 | |
Всего комментариев: 0 | |