Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, балки бошқа мамлакатлар билан ҳам турли хил операцияларни олиб борадилар. Тижорат банкларининг бошқа мамлакатлар билан олиб борувчи операциялари уларнинг халқаро операциялари деб юритилади. Тижорат банкларининг халқаро операциялари ўз ичига халқаро савдода иштирок қилувчилар ўртасидаги муносабатларни, ссуда капитали бозорида инвестиция фаолиятини юритувчи, туризм, хорижий қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, валюта айирбошлаш, чек, вексел, инкассация учун банк акцептларини қабул қилиш билан шуғулланувчи мижозлар томонидан талаб қилинадиган хизматларни ўз ичига олади. Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони банк томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, вексель бўйича кредит ва акцепт кредитларни, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шаклларига лизинг, факторинг ва форфейтирлаш кабиларни киритиш мумкин. Ўрта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади. Банкларнинг халқаро операцияларининг яна бир тури бу банкларнинг валюта операциялари ҳисобланади. Банкнинг бир валютани бошқа валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари дейилади. Уларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоб-китобларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги ҳисобланади. Турли хил валюта операциялари йиғиндиси жаҳон ссуда капитали бозорининг асосий қисмларидан бири бўлган валюта бозорини ҳосил қилади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф мужассамлаштирилади. Таклиф сотилган товар ва хизматлари учун даромад олган экспорт қилувчидан, талаб эса сотиб олинган товар ва хизматларни тўлаш учун хорижий валютага мyҳтoж импорт қилувчилардан келиб чиқади. Валюта операциялари асосини товарлар ва хизматлap, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил этади. Валюта бозорида операцияларни махсус банклар, компаниялар ва жисмоний шахслар амалга оширадилар. Биржа ичида ва ундан ташқаридага валюта бозорлари бир-биридан фарқ. қилади. Валюта операцияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозорларда тижорат банклари орқали амалга оширилади. Банклар бир-бири билан (бевосига ёки брокерлар орқали), мижозлари билан валюта операцияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади. Валюта чекловлари йўқ ёки сезиларли бўлмаган дaвлaтлapда (АҚШ, Япония, ГФР, Буюк Британия, Гонконг, БАА ва бошқа) валюта муомалаларини ихтиёрий банк амалга ошириши мумкин. Миллий валюта конвертирланмаган давлатларда валюта операцияларини фақатгина давлат рухсат берган банклар амалга оширади. Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, ЭҲМ билан таъминланганлигига, телефон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияларининг асосий қисми йирик тижорат банкларига тўғри келади. Улар валютани сотиш, сотиб олиш, халқаро ҳисоб-китобларни бажариш билан бирга, хорижий валюта захираларини сақлайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга котировка бўйича мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валюта сотиб олади. Кўпчилик мамлакатларда (Япония, ГФР, Франция, Италия, Австралия, Нидерландия) яхши тараққий қилган махсус валюта биржалари мавжуд. 70-йиллардан бошлаб фонд ва товар биржаларида валюта билан савдо қилиш кенг тарқалган. Банклар томонидан валюта операциялари банкнинг хусусий маблағлари ҳисобига ёки мижозлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақдсиз тўлов воситалари: банк депозитлари, чеклар, векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга ошириладиган операциялар ҳажми анча кичик ҳисобланади. Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операцияларида турли ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. Булар қаторига банк буйруғига асосан пул ўтказиш (ўтказма тури), банк чеки, банк вексели, аккредитив, инкассо шакллари ва бошқаларни киритиш мумкин. Ўтказма бу – банкнинг ўз мижозининг талаби, асосан, унинг маблағи ҳисобидан тўланиши зарур бўлган суммани олиши зарур бўлган хорижий корхонага (бенефициарга) маблағи почта ёки телеграф йўли билан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги бошқа мамлакатдаги банк корреспондентга берган буйруғи ҳисобланади. Валюта олишнинг энг тез ва ишончли воситаси телеграф ўтказмасидир. Банк-корреспондентлар томонидан махсус коднинг қўлланиши валюта маблағлари бўйича зарар келтириш ва ўз мижозларига маблағларни ўтказишда банк томонидан хатоларга йўл қўйилишидан сақлайди. Ўтказмада банк икки операцияни бир вақтнинг ўзида бажаради: миллий валюта ҳисобига мижозига хорижий валютани сотади ва хорижий валютани чет элга ўтказиб беради. Банк чеки – банкнинг хорижий банк корреспондентга маълум миқдордаги пулни чек эгасига унинг шу банкда мавжуд бўлган корреспондентлик варақасидан тўлаш тўғрисидаги ёзма буйруғидир. Банк вексели –ўтказма вексель (тратта) бўлиб, банк томонидан хорижий банк корреспондентига тўлаш учун берилади. Халқаро ҳисоб-китоблар деганда биз талаблар ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мувофиқлаштириш тизимини тушунамиз. Халқаро ҳисоб-китоблар тижорат банк корреспондентлари орқали ўтказма, чеклар, векселлар, ўзаро талаб ва мажбуриятларни тенглаштириб воз кечиш йўли билан нақд валютасиз амалга оширилади. Халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг баъзилари ўтказилиш йўллари билан ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлса-да, уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятларни қуйидагича таърифлаш мумкин. Биринчидан, одатда, улар ҳужжат тарзида, яъни молия (чек, вексель) ва тижорат (коносамент) ҳужжатлари ёрдамида амалга ошади. Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар унификациялашган (бир шаклга келтирилган). Бундай ҳисоб-китобларни амалга оширишда аксарият мамлакатлар банклари, жумладан, МДҲ вексель ва чек конвенцияларига амал қилади (Женевада 1930 ва 1931 йилларда қабул қилинган ва Париж халқаро савдо палатаси эълон қилган «Ҳужжатли аккредитивлар бўйича унификациялашган қоида ва анъаналар» ва «Инкассо бўйича унификациялашган қоидалар»га мувофиқ халқаро миқёсда ҳисоб-китоб операциялари олиб борилади. Бу ҳужжатларга ташқи савдо алоқаларида банкка аккредитив тўғрисида буйруқ берилганда ва инкассо топшириқномалари берилганда мурожаат этиш лозим бўлади. Классик ва энг кенг тарқалган ҳужжатли ҳисоб-китоблар шакли ҳужжатли аккредитив ва ҳужжатли инкассо ҳисобланади. Аккредитив банк (банк-эмитент) мажбурияти бўлиб, мол сотиб олувчи (импорт қилувчи) кўрсатмасига биноан мол сотувчи (экспорт қилувчи) варағига маблағни ўтказиш ёки траттани тегишли суммада (хизмат ёки товар) акцептлашни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатга мувофиқ амалга оширишни ифодалайди. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китобларда бир қанча банклар иштирок этиши мумкин: аккредитгивни очувчи банк-эмитент; сотувчига аккредитив очилгани тўғрисида хабар берувчи банк; аккредитивни тўловчи ёки траттани акцептловчи банк. Шу билан бирга, банк эмитентдан бошқа банклар ўрнида бир банкнинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин. Аккредитив операциялари 4 та асосий босқични босиб ўтади. Биринчи босқич. Импорт қилувчи товар жўнатилишга тайёрлиги тўғрисида хабар олгандан кейин ўз банкига (банк-эмитент) экспорт қилувчи банкида маълум сумма ва муддатга аккредитив очиш топшириғини беради. Аккредитив очиш топшириғи билан бирга аккредитив берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади. Иккинчи босқич. Банк эмитентга тегишли банкда аккредитив очилади ва экспорт қилувчига бу ҳақда хабар қилинади, зарур бўлса, аккредитив очилганлиги тасдиқланади. Учинчи босқич. Товарни жўнатган экспорт қилувчи банкка талаб этилгaн ҳужжатларни тақдим этади ва товар учун тегишли тўловни олади (одатда, у экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади). Тўртинчи босқич. Экспорт қилувчи банки товар ҳужжатларини банк-эмитентга юборади. У, ўз навбатида, бу ҳужжатларни импорт қилувчига тақдим этади ва аккредитив суммасини қоплайди (импорт қилувчи бу суммани тўлаб беради). Мажбурият турига кўра банк аккредитиви «чақириб олинадиган» ва «чақириб олинмайдиган» бўлади. «Чақириб олинадиган» аккредитив муддатдан илгари импорт қилувчи ёки банк-эмитент кўрсатмасига биноан бекор қилиниши мумкин. Бундай аккредитив экспорт қилувчи манфаатларига жавоб бермайди ва амалиётда кам учрайди. «Чақирилмайдиган» аккредитив экспорт қилувчи рухсатисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. У банк эмитентнинг экспорт қилувчига тўловни амалга ошириш ёки траттани акцептлашнинг қатъий мажбуриятини олади. «Чақирилмайдиган» аккредитив қўлланилиши жиҳатидан экспорт қилувчи учун афзал ҳисобланади. Агар банк-эмитент аккредитивни очувчи банкка валюта қопламасини жўнатса, аккредитив таъминланган; акс ҳолда, таъминланмаган ҳисобланади. Ҳужжатли инкассо операциясида экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилиш билан импорт қилувчидан маълум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, экспорт қилувчи ўз банки орқали импорт қилувчи банкига инкассация учун ҳужжатларни жўнатади. Инкассация операцияси тўрт асосий босқичда ўтади. Биринчи босқич. Экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топшириқномаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни беради. Иккинчи босқич. Экспорт қилувчи банки импорт қилувчи мамлакатдаги банк-корреспондентга инкассо топшириқномаси ва ҳужжатларни юборади. Учинчи босқич. Банк-корреспондент импорт қилувчига ҳужжатларни тақдим этади ва инкассо топшириқномасига кўрсатилган суммани олади ёки траттани акцептлайди. Тўртинчи босқич. Олинган тўлов миқдори импорт қилувчи банки экспотёр банкига, ундан эса экспорт қилувчи счётига ўтказилади. Валюта операцияларини валюталар ўртасидаги нисбатни аниқламасдан ва уларни алмаштирмасдан ўтказиш мумкин эмас. Бу нисбатлар валюта «котировка»лари ёрдамида амалга оширилади. Валюта котировкаси деганда алмаштириш учун тақдим этилган валюталар курсини ва улар орасидаги нисбатни ўрнатиш тушунилади. Валюта котировкаси расмий ва бозор котировкасига бўлинади. Расмий валюта котировкасини давлат амалга оширади (асосан Марказий банк). Расмий валюта курсидан давлат валюта операцияларида, божхона ишларида, тўлов балансини тузишда фойдаланилади. Валюта курсини аниқлаш усуллари валюта тизимларининг хусусиятларига кўра турли мамлакатларда турличадир. Қаттиқ валюта чекловлари мавжуд давлатларда валюта курси икки усулда ўрнатилиши мумкин. Биринчиси, соф бошқарув усули – ҳукумат ёки Марказий банк талаб ва таклифдан қатьий назар миллий валюта курсини белгилайди. Бунда валюта курси бошқа валюта ёки бир қанча валюталар (валюта савати)га нисбатан белгиланади. Шу билан бирга, кўпчилик Марказий банклар турли операцияларда турлича валюта курсларини белгилайди. Иккинчи усул. Польша, Чехия, Словакия, Болгария, Руминия каби давлатларда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда Марказий банк расмий валюта курсини биржа курси даражасида белгилайди ва биржа курсининг расмий валюта курсига нисбатан ўзгариш чегарасини белгилаб беради. Валюта курсининг шу ўзгариш чегарасини белгилаб бериш банк ишида валюта коридори деб ҳам юритилади. Амалиётда валютанинг биржа курсининг расмий курсга нисбатан ўзгариш хавфи кузатилса, Марказий банк валюта интервенциясини амалга оширади, яъни хорижий валютани сотади ёки сотиб олади. Валюта чекловлари йўқ ёки сезилмас даражада бўлган давлатларда Марказий банк талаб ва таклиф (миллий валютанинг эркин сузиб юришида) ҳамда валюта интервенцияси (бошқарилувчи курс)дан келиб чиққан ҳолда валюта курсини белгилайди. Валюта биржалари фаолият кўрсатувчи давлатларда валюта курси қарийб ҳар бир биржа маклери ва Марказий банк томонидан валютани сотиш ва сотиб олишга берилган аризалар, Марказий банк интервенцияси сиёсати бўйича фаолиятини инобатга олган ҳолда ўрнатилади. Бозор котировкаси талаб ва таклиф асосида биржага оид бўлмаган валюта бозорида амалга оширилади. Қаттиқ валюта чекловлари мавжуд мамлакатларда бозор котировкаси деярли қўлланилмайди. Ҳамма операциялар расмий курс бўйича амалга ошади. Валюта чекловлари деярли йўқ (сезиларсиз) ёки йўқ мамлакатларда бозор курсини бир-бири билан доимий мулоқотда бўлган йирик тижорат банклари ўрнатади. Бу банкларни маркет-мейкерлари деб атайдилар. Бошқа банклар котировка юзасидан уларга мурожаат қилишади. Банклараро валюта котировкалари маркет-мейкерлар томонидан ҳар бир валюта бўйича мавжуд бўлган ёки кутилаётган талаб ва таклифни таққослаш (бу операция амалиётда фиксинг деб аталади) асосида белгиланади. Валюта биржаси йўқ давлатларда валюта бозори қатнашчилари банклараро курслардан фойдаланади. Банклараро бозордаги ўртача курс банк мижозлари учун валюта курсини ўрнатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта биржалари мавжуд давлатларда банклараро котировкалар банкларнинг тўлов айланиши, тўловга лаёқатлилигини ҳисобга олган ҳолда, расмий биржа котировкалари атрофида ўзгариб туриши мумкин. Бундай банкларда расмий биржа котировкаси уларнинг мижозлари учун валюта курсларининг асоси бўлиб хизмат қилади. Эркин валюта бозорида унинг ҳар бир элементлари (биржадаги ва биржадан ташқаридаги) бир-бирига таъсир этади ва улардаги валюта котировкалари ўзаро боғлиқ бўлади. Валюта бозорида валютани котировка қилишнинг икки усули мавжуд: тўғри ва эгри. Кўпчилик давлатларда тўғри котировка қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, хорижий валюта бирлигининг курси тўғридан-тўғри миллий валютада ифодаланади. Эгри котировкада миллий валюта бирлиги маълум миқдордаги хорижий валютада ифодаланади. Бу усул (эгри котировка) Буюк Британияда, 1987 йилдан эса қисман АҚШда қўлланилади. Банклараро валюта бозорларида валюта курсининг котировкаси кўпроқ АҚШ долларига нисбатан белгиланади. Бу ҳол долларнинг халқаро тўловларда кўп қўлланилиши ва захира воситаси сифатида сақланиши билан боғлиқ. Савдо-саноат соҳасида фаолият олиб борувчи мижозлар учун валюта котировкалари амалга ошириш кросс-курсга асосланади. Кросс-курсда икки валютанинг курсга асосланган нисбати учинчи валютага қиёсан аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Марказий банки сўмнинг япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иеннинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, 1250 сўм - 1 доллар; 1 доллар – 125 япон иени десак, у ҳолда кросс курсда 1 япон иени неча сўм туришини 1 япон иени = 1250 сўм х 1x1/1x125 = 0,1 сўм ёки 10 япон иени 100 сўмга тенг. 70-йилларнинг охирларидан бошлаб Ғарбий Европада валюталарни сотиш ва сотиб олишда Америка долларидан кўра Германия Федератив Республикасининг маркаси кўп қўлланила бошлади. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларда Германия маркасининг обрўсининг ошишига олиб келди. Кўпгина валютаси конвертация қўлланмайдиган, валюта чекловлари мавжуд бўлган давлатларда расмий валюта бозори билан бирга норасмий валюта бозори, яъни қора бозор ҳам мавжуд. Банклар валюталар котировкасини ўтказганда, валюта бўйича сотувчи курсини ва сотиб олувчи курсини белгилайдилар. Валютани котировка қилувчи банк валюта битимини доимо ўзи учун қулай бўлган курс бўйича тузади. Банклар доимо хорижий валютани сотиб олганидан (сотиб олувчи курси ёки сотиб олиш курси) кўра қиммат (сотувчи курси ёки сотилиш курси) сотадилар. Масалан: Нью-Йорк ва Лондон валюта биржаларидан долларнинг фунт стерлингга тўғри котировкаси амалга ошириладиган бўлса, 1 фунт стерлинг = 1.5020 доллар – сотиб олиш курси; 1 ф.ст. = 1.5060 доллар – сотиш курси. Нью-Йорк банки Англия валютасини арзонга (1,5020 доллар) сотиб олади ва қимматга сотади. Тўғри котировкада сотувчи курси доимо сотиб олувчилар курсидан юқори бўлади. Ўртадаги фарқ маржа дейилади ва банкнинг фойдасини ташкил қилади. Ҳамма банклар ҳам бозор (олдин айтиб ўтганимиздек, маркет-мейкерда)да актив валюта котировкасини олиб бора олмаслиги мумкин. Бунинг учун банклар маълум миқдорда ўзларининг валюта захираларига эга бўлишлари лозим. Банкларнинг валюта битимларининг салмоғи улар фаолиятининг салоҳиятига боғлиқ бўлади. Масалан жаҳонда йирик банклардан бири бўлган Дойче Банк, Барклайс Банк каби банкларнинг валюта битимларининг кам суммаси 10-15 млн долларни ташкил қилса, баьзи бир кичик банкларнинг валюта битимининг энг юқори ҳажми 3-5 млн. долларни ташкил қилиши мумкин. Маржа ҳажми турли омилларга боғлиқдир. Одатда, беқарор коньюнктура даврида, валюта курсларидаги фарқдан зарар кўриш эҳтимоли юқори даврларда маржа ошади. Маржа миқдорига шартнома ҳажми ҳам таъсир этади: у кичик бўлса, маржа юқори бўлади. Расмий ахборотномаларда валюта сотиш ва сотиб олиш бўйича ёки иккала курс улардан бири ёки ўртача курс кўрсатилиши мумкин. Ўртача курс – сотувчи ва сотиб олувчи курсларининг ўрта арифметиги. Сотувчи ўртача курси сотувчи ва ўртача курснинг ўрта арифметик қиймати. Харидор ўртача курси – харидор ва ўртача курснинг ўрта арифметик қиймати. Халқаро тўлов айланмасида хорижий валюта нақд эмас, балки нақдсиз ҳолатда амал қилади. Табиийки, турли хил тўлов воситалари курслари турлича, чунки уларнинг ишончлилик ва валюта таваккалчилиги даражалари турличадир. Телеграф ўтказмаси бўйича валюта курси энг юқоридир. Чунки унда хорижий валюта шу заҳоти ёки келаси куни тўланади. Бу операция валюта таваккалчилигини деярли четлаб ўтиш имконини беради. Одатда, уларнинг курслари расмий бюллетень ва котировка жадвалларида эълон қилинади. Бошқа тўлов воситалари курси шу асосида аниқланади. Валюта бозорида турли турдаги шартномалар амал қилади. Уларнинг кўпчилиги cпoт шартлари асосида амалга оширилади. Унинг асосий хусусияти шундаки, битимни имзолаш ва бажариш вақтлари қарийб мос келади. Битимнинг бундай турида валюта сотувчидан сотиб олувчига шартнома имзоланиши биланоқ (кўпи билан икки иш куни ичида) етказилади. Спот шартномаларига жами валюта шартномаларининг 90% и тўғри келади. Иккинчи валюта шартномаси тури – муддатли шартнома. Бундай шартномаларнинг икки хусусияти бор. Биринчидан, шартнома имзоланиши ва бажарилиши орасида маълум вақт оралиғи мавжуд: бир ҳафтадан олти-ўн икки ойгача. Иккинчидан, валюта курси шартнома имзоланган даврда белгилангани бўйича қабул қилинади. Валюта курслари ўзгаришлари унга таъсир этмайди. Муддатли шартномалар валюта таваккалчиликларидан суғурталаш ёки валюта чайқовчилиги мақсадида амалга оширилади. Экспорт қилувчи ўзини хорижий валюта курсининг тушишидан суғурталаш мақсадида келгуси валюта даромадини муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Импорт қилувчи хорижий валюта курси ошишидан ўзини суғурталаш мақсадида келгуси валюта тушумини маълум муддатга муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Ривожланган давлатларда валюта бозорларида валюта курсининг ўзгаришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тўхталиб ўтиш мумкин. Бу валютачиларнинг асосий мақсади валюта бозорларида валюта курсларининг ўзгариши асосида катта фойда олишдан иборат. Валюта курсининг ошиши ёки пасайишига қараб фаолият кўрсатувчилар халқаро амалиётда “айиқлар” ва “буқалар” деб аталади. Улар фаолиятининг моҳияти қуйидагилардан иборат. Агар амалиётда валюта курси тушиши кутилса, валюта курси пасайишига ўйновчилар валютани шартнома тузилган давр (муддатли курс) курси билан сотиш тўғрисида муддатли шартнома тузадилар. Агар бу муддатда валюта курси тушca, “айиқлар” валютани бозордан пасайган курсда сотиб олиб, уни муддатли курс бўйича олдинги шартномада кўрсатилган юқори курс бўйича сотадилар ва курслар ўртасидаги фарқ миқдорида фойда оладилар. Валюта курсининг кўтарилишига ўйновчилар («буқалар») эса валюта курси ошиши кутилганда, валютани кейинчалик шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотиб олишга келишилган муддатли шартнома тузадилар. Курс ошганда эса валютани муддатли шартномада белгиланган (олдинги) нарх бўйича сотиб оладилар ва ошган юқори нархда сотиб фойда кўрадилар. Банклар томонидан амалга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади. Форвард операцияларидаги валюта курси спот шартномаси бўйича курсдан фарқланади. У мукофот ва чегирма (скидка) усули билан ўрнатилади. Myкофот форвард курси спот курсидан мукофот миқдорига кўплигини билдиради. Форвард маржаси, яъни спот ва форвард орасидаги фарқ жаҳон капитали бозоридаги депозитларнинг фоиз ставкаларига боғлиқ бўлади. Депозит фоизи кичик давлатларда валюта курси мукофот билан, катта давлатларда валюта курси чегирма билан белгиланади. Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотиғини дарҳол амалгa ошириш шарти (спот), шу билан бирга, унга қарши муддатли шартномани тузишни англатади. Масалан, долларни маркага спот шартида сотиш ва шу заҳоти уни сотиб олиш бўйича муддатли шартномани тузиш ёки унга тескари операция долларни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради. Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномаси-дир. Опцион шартномасининг ўзига хос хусусияти бу сотиб олувчи-нинг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олиши-дир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. Сотиб олувчи эса шу миқдордаги валютани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик ҳуқу-қига ҳам эга. У бу учун сотувчига опцион мукофот тўлайди. Агар со-тиб олувчи ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради. «Спот», форвард ва опцион шартномалар банклараро бозор-ларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга оширила-диган ихтисослашгаи шартномаларга фьючерс шартномалари киради. Фьючерс операциялари фьючерс шартномаларини сотиш ва сотиб олиш бўйича тузилади. Фьючерс операцияси валютани сотиб олиш ёки унга қарама-қарши операция билан тугайди. Фьючерс операциясининг натижаси бу ютқазган томоннинг ютган томонга шартнома тузилган ва амалга оширилган вақт орасидаги курс фарқини тўлашидир. Бу фарқни биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси тўлаб беради. Фьючерс шартномалари имзоланиши билан биржанинг ҳисоблаш марказида рўйхатдан ўтади. Фьючерс ва бошқа муддатли шартномаларининг мақсади валюта операцияларини хеджирлаш ёки чайқовчилик асосида фойда олишдир. Банклар ўз мижозларининг валюта таваккалчиликларини ўз зиммасига олсалар (форвард операция ўтказганда), унга тескари фьючерс битими ёрдамида бу таваккалчиликларни камайтиради (йўқотади)лар. Фьючерс битими тугаганда эса,улар реал товарлар битимидан кўрган зарарни, валюта курси орасидаги фарқдан олган даромади ҳисобидан қоплаш имкониятига эга бўладилар. Валюта курси орасидаги фарқ туфайли фойда олиш мақсадида банклар валюта арбитражини ўтказишади. Бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари битим орқали валюта курсларидаги фарқ ёрдамида фойда олиш мақсадида арбитраж ўтказишни ифодалайди. Арбитраж икки хил – жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорларидаги курс фарқи орқали фойда олишини билдиради. У валюта таваккалчилиги билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, банк вакили Гонконгда валютани сотиб олади (сотади) ва шу вақтнинг ўзида у ўзининг Нью-Йоркдаги корреспонденти орқали шу валютани сотади (сотиб олади). Вақтли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир. Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта таваккалчиликлари мавжуд бўлади Банк валюта операцияларини бажарганда унга хусусий валюта ресурсларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюталар бўйича мажбурият ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнида валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлар нисбий ҳолати банкларнинг валюта ҳолати дейилади. Валюта бўйича мажбуриятлap ва талаблар тенг бўлган ҳoлат ёпиқ, тенг бўлмагани очиқ валюта ҳолати дейилади. Очиқ валюта позициясида – банк валюта бўйича қарши битимни амалга оширганда валюта курсининг ўзгариши натижасида олдинги сотган валютасига нисбатан кам валюта олиши, яъни зарар кўриши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатда валюта курсининг ўзгариши валюта таваккалчилигининг вужудга келишига олиб келади. Очиқ валюта ҳолати узоқ ёки қисқа бўлиши мумкин. Қисқа валюта ҳолатида сотилган валюта бўйича мажбуриятлар сотиб олинган валюта бўйича талаблардан ошади, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлади. Узоқ валюта ҳолатида эса, аксинча, хорижий валютани сотиб олиш уни сотишдан юқори бўлади, яъни сотиб олинган валюта бўйича талаблар уни сотиш мажбуриятлардан кўп бўлади. Бу ҳолатларни қуйидаги мисоллар билан батафсил тушунтириш мумкин. Масалан, эрталаб банкда япон иени ва фунт стерлинг бўйича ёпиқ валюта ҳолати бўлсин. Банк очилиши билан мижоз банкка унга иена фунт стерлинг сотиш тўғрисида мурожаат қилсин. Агаp шу пайтда 1 фунт стерлинг –172 иена бўлса, бу банк мижозга валюта курси бўйича 1 миллион фунт стерлинг сотсин. Бунда банк очиқ валюта ҳолатига эга бўлади. Англия фунт стерлинги бўйича қисқа валюта ҳолати = 1000000 фунт стерлинг; Япония иени бўйича узоқ валюта ҳолати = 172000000 Япония иени. Банклар ҳар бир валюта ҳолати бўйича таваккалчилик даражасини белгилайдилар. Ривожланган мамлакатлар амалиётида валюта ҳолатини доимий равишда назорат қилиш учун улар билан боғлиқ жараёнлар ЭҲМларга киритилади ва ундаги маълумотлар бўйича валюта таваккалчиликларининг олдини олиш чоралари кўриб борилади.
| |
Просмотров: 2551 | |
Всего комментариев: 0 | |