Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Тижорат банкларининг пассив операциялари

Банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган опера-циялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив опера-циялар ёрдамида тижорат банкларнинг пассив ва актив – пассив ҳисо-бидаги пул маблағларининг салмоғи ошиб боради. Банкларнинг пас-сив операциялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта мав-қега эга. Тижорат банкларининг пассив операциялар ёрдамида тижо-рат банклари кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини таш-кил қилинади.

Тижорат банклари пассив операцияларининг, асосан, тўртта шакли мавжуд:

1. Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозларини муомалага чиқа-риш йўли билан ресурслар йиғиш.

2. Банк фойдаси ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш.

3. Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш.

4. Депозит операцияларни амалга ошириш.

Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг хусусий маблағ-лари, жалб қилинган ва эмитентлашган маблағлар ҳисобидан шаклланади.

Юқорида келтирилган пассив операцияларнинг биринчи ва ик-кинчи шаклларида банкларнинг хусусий маблағлари юзага келади ва қолган охирги икки шаклида кредит ресурсларнинг иккинчи қисми, жалб қилинган ресурслар юзага келади.

Банкларнинг ўз маблағларига банкнинг низом капитали, захира капитали, махсус фондлар, моддий рағбатлантириш фонди, бошқа ҳар хил ташкил қилинган фондлар ва тақсимланмаган фойдаси киради. Амалиётда асосан банк пассивларининг 20 фоизи банк-ларнинг хусусий маблағларига тўғри келади.

Банкларнинг хусусий маблағлари ичида асосий ўринни банкнинг хусусий капитали эгаллайди. Банкнинг хусусий капитали таркибига биз юқорида келтириб ўтган капиталнинг бир қисми, яьни низом капитал, таваккалчиликларни қоплаш учун ташкил қилинган захира фонд, тақсимланмаган фойда киради. Банкларнинг хусусий капитали банк кредиторларининг манфаатини ҳимоя қилиш, банк фаолияти-нинг барқарорлигини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш каби функцияларни бажаради.

Банкнинг низом капитали суммаси банк низомида кўрсатилади ва банк ишини бошлашнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Банк-ларни ташкил қилишнинг шаклларига қараб банкнинг низом капитали ҳам ҳар хил. Агар банк акциядорлик жамияти тариқасида ташкил қилинадиган бўлса, низом капитали ёки фонди акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли орқали ташкил топади. Банкларнинг низом капи-тали миқдори қонун йўли билан чегараланмайди. Банкларнинг бар-қарор фаолиятини таьминлаш мақсадида унинг минимал миқдори белгилаб берилади.

Банкнинг низом капитали балансининг пассивида кўрса-тилади. Низом жамғармаси миқдорининг оширилиши банк акционерлари томонидан умумий мажлисда ҳал қилинади.

Банкларнинг капитали уларнинг мажбуриятиларини бажариш-нинг асоси бўлиб хизмат қилади. Банк кредитлари ҳисобидан банкларнинг низом капиталини ташкил қилиш мумкин эмас. Низом капиталини ташкил қилишда четдан бошқа пул маблағларини жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Банклар ташкил қилинганда, низом капита-лининг таркиби моддий маблағлардан ва пул маблағларидан ташкил топади. Банк фаолиятининг бошланғич босқичларида банкнинг хусу-сий маблағлари ҳисобидан биринчи навбатдаги банк харажатлари (ер, бино, асбоб-ускуна, иш ҳақи) қопланади. Банкларнинг хусусий маб-лағлари узоқ муддатли активларга қўйилмалар қилишнинг асосий манбаси ҳисобланади.

Банкларнинг акционер капитали қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топиши мумкин. Булар: а) хусусий акционерлик капитали, бу капитал оддий ва имтиёзли акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобидан, тақсим-ланмаган фонд ҳисобидан юзага келади; б) ҳар хил кўзда тутилмаган харажатларни ва тўланмаган қарзларни қоплаш учун таш-кил қилинган захиралар; в) банкнинг узоқ муддатли мажбуриятлари (узоқ муддатли вексель ва облигациялар) бўлиши мумкин.

Банкларнинг захира капитали ёки захира фонди фойдадан ажрат-малар ҳисобига ҳосил бўлади ва кўзда тутилмаган зарарлар ҳамда қимматбаҳо қоғозлар курсининг тушиши натижасидаги йўқотиш-ларни қоплаш учун мўлжалланган.

Тақсимланмаган фойда – захира фондига ажратмалар ва деви-дендлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисмидир.

Банкларнинг хусусий маблағлари тижорат банклари фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.

Банкларнинг хусусий капитали ҳиссасининг камайиши баъзи ҳолларда банкларнинг синишига олиб келади.

АҚШ да катталиги бўйича йигирманчи ўринда турувчи «Франклин натионал банк»ни синишининг сабабларидан бири, бу банкнинг хусу-сий капитали ҳиссасининг банк балансида кескин қисқариши бўлди. Худди шу сабаб, 1979 йил активида 250 млн. доллар ва 44 минг омонатчисига эга бўлган АҚШ даги «Днуверз натионал банк оф Чикаго» банкининг синишининг асоси ҳисобланади.

Иқтисодий ёки банк инқирозлари даврида пассивлар ва уларни жойлаштириш соҳасида етарли даражада ўйлаб чиқилмаган сиёсат банкларнинг синишига олиб келади.

1980 йилларнинг иккинчи ярмида АҚШ да банкларнинг банк-ротлик сони ўсди. 1984 йилда ҳукуматнинг махсус дастури орқали АҚШ да биринчи ўнликда турувчи йирик банклардан бири бўлган «Континентал Иллинойс» банк синишининг ҳолатининг олди олинди.

Федерал захира тизими бўлган АҚШ Марказий банки ўз ихтиё-рига олган бир неча миллиард АҚШ долларини мувофиқлаштириб-гина қолмай, депозитларни суғурталаш, Федерал уюшма ва АҚШ молия вазирлиги билан бирга банк тўлов қобилиятини мустаҳ-камлаш соҳасида кафил сифатида чиқди.

    Тижорат банклари синишларининг энг кўпи 1988 йилга тўғри келган. Кейинчалик иқтисодий кўтарилиш туфайли АҚШ да тижорат банклари синишининг сони ўзининг аввалги ҳолатига тушган. Шу туфайли 1994 йилда фақатгина 13 та тижорат банки синган.

Шу билан бирга, муаммоли, яъни молиявий ҳолати беқарор бўлган банклар сони юқорилигича қолмоқда.

Банкнинг эмитентлашган маблағлари. Банклар мижозлар маблағларидан узоқроқ фойдаланишни амалга оширишдан, манфа-атдордир. Шу сабабли банклар облигация қарзлари, банк вексел-лари ва бошқаларни чиқариш йўли билан хусусий ресурслари миқдорини кўпайтириб борадилар.

Облигация қарзлари облигациялар кўринишида эмитентлашади.

Ҳозирги даврда чет эл амалиётида икки валютали облигациялар учрайди. Бу облигациялар бўйича даромадлар облигация эгаси ихтиёрига кўра миллий валюта ҳамда АҚШ долларида ёки бошқа чет эл валютасида тўланиши мумкин.

Банк томонидан элементлашган қимматли қоғозларнинг турлари-дан бири «сузувчи фоиз ставкали» қимматли қоғозлардир. Масалан, АҚШда 1970 йиллар ўрталарида иккита йирик тижорат банклари - «Ситибенк» ва «Чейз Манхэттен Бэнк» холдинг компаниялари орқали «сузувчи фоиз ставкали» қимматли қоғозлар чиқардилар. Бу қўйил-малар бўйича фоизлар 3 ойлик хазина векселларига нисбатан бир фоиз юқори тўланади.

Банклар мижозларнинг хоҳишига қараб бир йилда икки марта уларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Бунинг учун мижоз кўрсатилган муддатдан бир ҳафта олдин маблағларни олиши тўғрисида банкка хабар бериши шарт. Банк пассивларида ўтган асрнинг 90 – йиллари давомида банкнинг хусусий маблағлари миқ-дорининг қисқариши давом этди ва хорижий мамлакатлар каби бизнинг банкларимизда ҳам жалб қилинган ресурслар салмоғи ошди.

Жалб қилинган маблағларнинг яна бир тури банк балансида турган ва уларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги келишув асосида сотиладиган қимматли қоғозлар ҳисобланади. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 2603 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar