Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Тижорат банкларининг ташкилий тузилиши

Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан банк бу – тижорат муассасаси бўлиб, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўлов, муддат-лилик, қайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш операцияларини ва бошқа банк операцияларини бажаради.

Баъзи адабиётларда банк корхона сифатида ҳам изоҳланади. Маълумки, банк яхлит олинган корхона сифатида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширмайди. Тижорат банкларининг фаолиятини корхона фаолиятига жиҳатидан ўхшатиш мумкинки, тижорат банк-лари ҳам корхоналар сингари фаолиятини ўз даромадини кўпай-тиришга ва шу асосда биринчидан ўз асосчилари - акционерларининг манфаатларини, иккинчидан ўз мижозларининг манфаатларини ҳи-моя қилишни таъминлаши.

Тижорат банклари, бизнинг фикримизча, шунчаки корхона эмас, махсус корхонадир. Чунки тижорат банклари ссуда капитали ҳарака-тини амалга оширади ва шу асосда банк ўз акционерларига, пайчи-ларига фойда олишни таъминлайди.

Тижорат банклари банк тизимининг муҳим бўғини бўлиб, кре-дит ресурсларининг асосий қисми шу банкларда йиғилади ва бу банклар ҳуқуқий, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари банк тизимининг Марказий банкдан кейинги иккинчи поғонаси ҳисобланади.

1987 йилдан бошлаб ташкил қилинган банк тизими бозор иқти-соди тамойилларига мос келувчи банк тизимининг бошланғич пил-лапояси ҳисобланади. Охирги йилларда тижорат банкларининг сони, улар бажарадиган операциялар, уларнинг низом жамғармаси ва қўйилмалар салмоғи ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 дан ортиқ тижорат банклари фаолият кўрсатмоқда. Салмоқли низом жамғармаси кредит ресурслар ва мижозларга эга бўлган – катта банклар Ўзбекистон саноат қурилиш банки, Ташқи иқтисодий фаолиятлар миллий банки, Пахта банк, Асакабанк ва бошқалар кенг фаолият олиб бормоқда. Тижорат банкларни ташкил қилишдаги низом капитали миқдори 1 январь 2000 йил Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи банклар учун 20 млн, экю эквиваленти миқдоридаги маблағга эга бўлиши керак. Мулкчилик шаклига қараб банклар: давлат банкига, акционер банкларга, кооператив, хусусий, минтақавий, аралаш мулкчиликка асосланган банк кабилар бўлинади. Юксак ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг аксарият қисми мулк шакли бўйича акционер банк ҳисобланади.

Акционер банклар акционер жамият каби очиқ турдаги ёки ёпиқ турдаги акционер банклар бўлиши мумкин. Акционерлар сафига ки-риш акцияларни сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар банкларнинг акцияларини сотиб олиши ва акционер бўлишлари мумкин.

Баъзи тижорат банклари пайлар (бадаллар) ҳисобидан ташкил қилиниши мумкин. Бу турдаги банкларнинг қатнашчилари ҳам ҳуқу-қий ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.

Хусусий банклар – жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳисо-бидан ташкил қилинган банклар ҳисобланади.

Бажарадиган операцияларига кўра тижорат банклар – универсал ва махсус банкларга бўлинади.

Универсал банклар хилма – хил операциялар бажариш, ҳар хил хизматлар амалга ошириш хусусиятига эга бўлади. Махсус банклар маълум йўналишларга хизмат кўрсатиб, ўз фаолиятини шу йўна-лишларда ютуқларга, самарадорликка эришишга бағишлайди. Бундай банкларга тармоқларга хизмат кўрсатувчи банклар, экспорт-импорт операцияларини олиб борувчи банклар, инвестиция банклари, замин банклар кириши мумкин.

Жойлашиш белгисига кўра тижорат банклар: халқаро, респуб-лика, минтақавий, вилоят банкларига бўлиниши мумкин.

Банклар тармоқларга хизмат кўрсатишига қараб, саноат, қури-лиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқа банкларга бўлиниши мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг ўрни, уларнинг иқтисодга таъсири ўсиб бормоқда.

Кредит муассасалари аҳоли, корхона, ташкилотлар, компания-ларнинг бўш пул маблағларини йиғиш ва жойлаштиришдан ташқари, капитал жамғарилишини, ҳаракатланувчи капитал ёрдамида кор-хоналарнинг хўжалик фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади ва корхоналар фаолияти устидан назорат олиб боради.

Банклар ва унинг кредити ёрдамида мавжуд капитал тармоқлар ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала соҳасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.

Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшимча инвес-тицияга бўлган талабларни молиялаштириб, банклар халқ хўжалигида прогрессив ютуқларга эришишни таъминлаши мумкин.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1735 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar