Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Ҳар бир иқтисодий категорияда амал қилувчи ҳамда мамлакат ривожланишининг асосий дастакларидан бири пул бўлиб, бозор иқти-содиётига ўтиш ва унда иш юритишда пулнинг мавқеи ва аҳамияти янада ошиб боради. Дарҳақиқат, пул - «бозор тили» деб бекорга ай-тишмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромадлар ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбу-риятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражаларда фақат пул-да ифода қилинади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида пулнинг аҳамиятининг ошиши шундаки, жамиятимизда мавжуд юридик ва жисмоний шахс-лар фаолияти ҳамда уларнинг натижаси даромади пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам, пул барча иқтисодий ривожланиш поғоналарида одамларни ўзига жалб қилиб келган. Австралиялик иқтисодчи олим К. Менгернинг фикрича, Арасту ва Афлотундан бошлаб ХХ асрнинг бошигача пул тўғрисида жаҳонда беш-олти мингдан ортиқ махсус ишлар чоп қилинган. Агар биз, ҳозирги кунда пул тўғрисида ёзилган ва чоп қилинган адабиётлар сони бир неча марта ошиб кетган, десак муболаға бўлмаса керак. Тадқиқотлар шунчалик кўп бўлишига қарамасдан, пул ва унинг хусу-сиятлари, ҳар бир тизимда ишлатилиши, роли, иқтисодиётга таъсири, нега алоҳида олинган индивидумлар қўлида пулнинг кўпайиши, улар бойлигининг кўпайишига олиб келади-ю, жамият миқёсида муома-ладаги пул массасининг кўпайиши жамият бойлиги ортиб боришига салбий таъсир кўрсатади, деган саволларга ҳали тўлиқ жавоб берил-ган эмас. Пул ва унинг вазифалари тўғрисида мавжуд хорижий мамлакат-лар иқтисодчиларининг қўлланмаларини олиб қарайдиган бўлсак, пул-нинг келиб чиқиши тўғрисида икки хил ғоя мавжудлигини кўриши-миз мумкин. Булар рационалистик ва эволюцион ғоялардир. Рационалистик қарашнинг асосчиларидан бири Арасту бўлиб, у пулнинг келиб чиқишининг асосини ўзаро бир-бирига тенг қийматни ҳаракатга келтирувчи бирор бир махсус «қурол», кишилар орасида ўзаро келишув натижасида қабул қилинган шартли бирлик эканини айтади. Ўзаро товарларни алмаштиришда пул қатнашмаганда, товар-ни сотиш жараёни товарни сотиб олиш жараёни сифатида юзага келган. Товарлар ўртасидаги пропорция тасодифан, масалан, соти-лиши керак бўлган маҳсулотга талаб қай даражада ва унинг миқдори кам-кўплигига боғлиқ ҳолда ўрнатилган. Кейинчалик, шу товарлар ичидан умумий эквивалент сифатида баъзи товарлар ажралиб чиқди. Жамиятнинг ривожланиши муомалага металларнинг кириб келишига олиб келади. Ривожланишнинг биринчи босқичларида мис, бронза, темир ишлатилиб, алмашинув Т-П-Т шаклида олиб борилган. XVIII аср-ларнинг охиригача пул томонлар ўртасидаги шартнома воситаси деб қараб келинган. Ҳозирги вақтда ҳам баъзи чет эл олимлари, масалан, Поль Самуэльсон пулни сунъий социал шартлашиш белгиси[1] деб изоҳлаган. Бошқа америкалик олим Жон Гелбреит қимматбаҳо метал-ларнинг пул вазифасини бажариши бу кишилар ўртасидаги келишув-нинг маҳсули эканлигини уқтиради. Узоқ йиллар давомида собиқ СССРда пул ва пул муомаласи со-ҳасидаги тадқиқотлар К. Маркснинг таълимоти асосида олиб борил-ган. У пулнинг келиб чиқишини тадқиқ қилишда А. Смит, Д. Рикар-доларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда, пулнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган. Шунингдек, у пулнинг ўзи ҳам товар эканлигини, пулнинг келиб чиқиши босқичларини изоҳлаб бера олди. У олтин ва кумуш қазиб олиш ва ишлатиш учун маълум меҳнат сарф-ланади, шу меҳнат олтин ва кумушда гавдаланган ҳолда, бошқа то-варларнинг қийматини ўлчашнинг асоси бўлиб хизмат қилади, деб кўрсатган. Ҳозирги вақтда юқоридагига ўхшаган реал пуллар ўрнига ўз қийматига эга бўлмаган қоғоз ва кредит пуллар муомалада ишла-тилмоқда. Шунинг учун қоғоз ва кредит пуллар пул келиб чиқиши тўғрисидаги рационалистик концепциянинг тўғридан-тўғри исботи бўла олмайди. Қоғоз пуллар юзага келгунча, жамият бир неча ривож-ланиш босқичларини босиб ўтган. Пулнинг келиб чиқиш тарихи кўпроқ пулнинг эволюцион наза-рияси билан боғлиқ. Товар муомаласининг эволюцион ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. Ле-кин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан икки гуруҳ товарлар-нинг ажралиб чиқишига олиб келди. Булар– биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар ва зебу зийнат товарларидир. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида деҳкончилик ва чорвачиликдаги меҳнат тақсимоти, товар турларининг кўпайиши ал-машинув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмаши-нув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган.
| |
Просмотров: 1453 | |
Всего комментариев: 0 | |