Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир. Саноати ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжа-лик алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш ҳақига ва бошқаларга). Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари тушунчалари бир-биридан фарқланади. Миллий валюта тизими – тарихан юзага келган бўлиб, алоҳида олинган давлатнинг валюта муносабатларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатларини ўз ичига олади. Миллий валю-та тизимининг элементлари миллий валюта, валюта захиралари ҳаж-ми ва таркиби, валюта паритети ва миллий валюта курси, валютани конвертирлаш шартлари, мамлакат валюта муносабатларини бошқа-рувчи миллий маҳкамалар ва ташкилотлар мақоси, валюта ва олтин миллий бозорларининг фаолият юритиш шартлари, валюта назорати, валютавий чекланишлар бор-йўқлиги қоидаларини, халқаро кредит воситаларини миллий пул айланишида қўллаш қоидалари ва бошқа-лар ҳисобланади. Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг асосий қисмини ташкил қилади. Минтақавий валюта тизими элементлари тегишли шартнома шартлари асосида аниқланади. Жаҳон валюта тизими қуйидаги элементларини, яъни халқаро тўлов воситаларининг маълум бир йиғиндиси, валюта курслари ва валюта паритети, конвертирлаш шартлари, халқаро ҳисоб-китоб шакллари, хал-қаро валюта ва олтин бозорлари режими, халқаро ва миллий банк таш-килотлари, халқаро кредит воситаларини муомалада қўллаш қоида-ларини, валюта чекловларни давлатлараро бошқариш усуллари ва бош-қаларни ўз ичига олади. Халқаро ва минтақавий валюта тизимларининг асоси халқаро меҳнат тақсимоти, ташқи савдо ҳисобланади. Жаҳон валюта тизими ўз ичига валюта инструментлари (воси-талари)нинг амал қилишини таъминловчи халқаро кредит – молия муассасалари ва халқаро битим ҳамда давлат ҳуқуқий меъёрлари мажмуаларини ўз ичига олади. Минтақавий валюта тизими ривожланган давлатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилади. Масалан, Европа валюта тизими – ЕВТ бир қатор Европа давлатларининг валюта соҳасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари шакли сифатида намоён бўлади ва фаолият кўрсатади. Валюта механизми самарадорлиги, давлатнинг ва халқаро валюта-молия муассасаларининг валюта, пул ва олтин бозорларига аралашиш даражаси иқтисодий ўсиш, давлатнинг ташқи иқтисодий стратегия-сига таъсир этади. Валюта тизими аҳамиятининг ўсиши ривожланган мамлакатлар-нинг миллий ва маҳаллий доирада валюта соҳасида давлат монопо-листик бошқарувининг янги усули ва воситаларини излашга мажбур этмоқда. Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси Ривожланган давлатларнинг валюта тизими нафақат улар ўртаси-даги пул ҳисоб-китоб муносабатларини, балки ички пул муомаласи-нинг катта қисмини ҳам ўз ичига олади. ЖВТ олтин стандартга асос-ланган тизимдан аста-секин мақсадли бошқариладиган, қоғоз-кредит пулларига асосланадиган тизимга айланди. Шу билан бирга, унинг ривожланиши (ўн йилликлар фарқи билан) миллий пул тизимининг ривожланиш босқичларини такрорлайди. Ички иқтисодиётда пул тизими олтин танга стандартидан олтин қуйма ва олтиндевиз, ундан кредит-қоғоз пул муомаласига ўтди ва охирги босқичда кўпроқ эъти-бор кредит воситаларига қаратиладиган бўлди. Жаҳон миқёсида бу ҳолат кейинроқ махсус шаклларда намоён бўлди. Бунда олтин-танга стандарти мутлақо бўлмаган, олтин қуйма стандарти асрлар давомида мавжуд бўлган; олтин билан бир қаторда ёрдамчи кредит пуллари вексель, чек ва бошқа кўринишида ривож-ланган. Аммо ХХ аср бошига келиб, бу тизим халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги шаклига жавоб бермай қолди. Бу даврнинг энг асосий белгиларидан бири капитални экспорт қилиш – ЖВТ нинг янги олтин стандарт шакллари билан қарама-қаршиликка учради. Бундан ташқари, олтин захиралари тез ривожланиб бораётган дав-латлар хазинасида тўплана борди. Шунинг учун ҳам, давлатлар ўрта-сида янги бошқариладиган валюта тизими зарур эди. 30-йилларининг иккинчи ярмида олтин стандарт шакллари ўрнига қоғоз-кредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия механизмидан иқтисодиётни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш имконини берарди. Жаҳон валюта тизими ривожланишининг муҳим босқичи Иккин-чи Жаҳон урушидан кейин бошланди. Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг янги тақсимотига олиб келди: барча давлатларнинг деярли 4/5 олтин захиралари АҚШда тўп-ланди. Долларнинг ЖВТда етакчи ўриндалиги, олтиндевиз стандарти-нинг олтин доллар шаклини олганлигидан далолат берарди. Бу ҳолат расмий равишда 1944 йил июлда Бреттонвудсдаги (АҚШ) БМТ Конференциясида тасдиқланганди. Унда урушдан кейинги Жаҳон валюта тизимига асос солинди. ЖВТининг ташкилий ва фаолият тамойиллари қуйидагилар қилиб белгиланди: – олтин ЖВТининг асоси сифатида тан олинди; – доллар ва фунт-стерлингга халқаро ҳисоб-китобларда ва чет эл валюта захираларида асосий ўрин берилди ва уларни олтин ўрнига тақдим этилиши мумкинлиги тасдиқланди; – долларга нисбатан барча мамлакат валюталарининг қатъий пари-тети ўрнатилди, доллар орқали эса – олтиннинг ва чет эл валюталари-нинг бир-бирига нисбатан баҳоси аниқланадиган бўлди; – валюта курсининг доллар паритетига нисбатан тебраниши = 1 % даражасида белгиланди; – ЖВТ ни бошқариш мақсадида Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ва Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки (ХРТБ) ташкил этилди; – валюта чеклови тизими бекор қилиниб, миллий валюта кон-вертацияси тикланди. Бу шаклда тузилган, II Жаҳон урушидан кейинги ЖВТ халқаро валюта-молия муносабатларидаги тартибсизликни йўқотишга имкон берди. Аммо Бреттонвудс тизимининг қарама-қаршилиги – тартибсиз бозор (олтинстандарт) ва бошқариладиган доллар тизими бўйича иш юритиш қуйидагиларга олиб келди: – ўзгармас олтин нархи ва нархи ўсувчи товар ва хизматлар орасида фарқ юзага келишига; АҚШдан кўп миқдордаги капиталнинг бошқа давлатларга оқиб кетишига (1957-1971 йилларда 54,2 млрд. доллар миқдорида тўғри инвестициялар тарзида АҚШдан бошқа давлатларга оқиб ўтган); – чет эллардаги катта ҳарбий харажатларга; – АҚШнинг тўлов баланси тақчил бўлишига (унинг миқдори 1953-1972 йилларда – 69 млрд. долларни ташкил қилган); – долларнинг реал курси ва унинг олтин паритети орасида узулишнинг бўлишига ва бошқалар. Бундан ташқари, 60-йилларнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа ва Япония АҚШдан ўз олтин захиралари ва экспорт ҳажми бўйича икки баравар ошиб кетди. Натижада, ҳатто олтиндевиз стандарти тая-надиган умумиқтисодий асос ўз умрини тугатди. Олтиндоллар стан-дартининг бузилиши валюта бозорларида долларнинг «тушиши» ва «валюта иситмаси» деган иборалар тарзида ўз аксини топди. Шунинг учун 1970 йилда ХВФ чегарасида махсус ҳисоб ва тўлов бирлиги (СДР) киритилди ва у аъзо - давлатларнинг валюта захира-ларини тўлдириш учун мўлжалланганди. СДР жаҳон пулининг бир қатор функцияларини бажарадиган бўлди. У ХВФ аъзоларининг квоталарига пропорционал тарзда тақсимланади, шунинг учун унинг асосий қисми (2/3 дан 3/4 гача) ривожланган давлатларга, 1/4 қисми ривожланаётганларига тўғри келади. СДР нинг бошланғич курси АҚШ долларининг расмий олтин миқдорига тенглаштирилган. Кейинчалик унинг қобилияти 16 валюта савати бўйича, ҳозирда эса 5 асосий миллий валюталар бўйича аниқланади. СДР ЖВТнинг асосий захира воситасига айланмокда. Бу шароитда АҚШ икки марта доллар девальвациясини ўтказди (1971 ва 1973 йилларда). Натижада олтиннинг расмий курси троя унцияси 42,22 долларгача қилиб белгилаб берилди. Бу даврда кўп-чилик ривожланган давлатлар ўз валюта курсини маълум даражада ушлаб туриш (долларга нисбатан) мажбуриятларидан воз кечибди. 1973 йилдан олтин - махсус олтин ва товар биржаларидаги нарх асосида сотиладиган ва сотиб олинадиган бўлди. Олтин нархи ЖВТга бевосита таъсир ўтказмайдиган бўлди. Бу шароитда халқаро валюта муносабатларини қайта ташкил қи-лиш муаммоси вужудга келди. 1976 йил январда ХВФнинг Вақтли Қўмитаси ХВФ Низомига бир қатор ўзгаришларни киритди. Бу ўзгаришлар ХВТи фаолиятини расмий равишда қайта тақсимлашни билдирарди (Ямайка келишуви, 1976-1978 йй.). Валюта муноса-батлари механизмидаги ўзгаришлар 1978 йил 1 апрелдан кучга кирди ва у қуйидагилардан таркиб топганди: – олтиннинг расмий нархи бекор қилинди (ХВФнинг мавжуд олтин захираси 33 фоизининг 1/6 қисмини очиқ аукционларда сотиб ва яна 1/6 қисмини аъзо давлатларга тарқатиш йўли билан ҳисобдан чиқаришганди); СДР ЖВТнинг асосий захира активига расмий равишда айлан-тирилди. Валюта курсларининг «сузувчи» тизими қонунлаштирилди. Аъзо давлатлар ўз валюта паритетини СДР ёки бошқа чет эл валютасида ифодалай олиши мумкин эди (аммо олтинда эмас). Халқаро валюта бошқариш соҳаси кенгайтирилди. Бунинг учун ХВФ қошида иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича аъзо-давлатлар вазирлари даражасида қўмита ташкил этилди. Ташкил топган валюта тизими кўп жиҳатдан ХХ асрнинг 70-йил-ларидаги жаҳон хўжалигининг ўзгарган шароитларига жавоб берарди. Минтақавий валюта тизими (МВТ) Ғарбий Европа валюта интеграциясининг чуқурлашуви Европа валю-та тизимининг (ЕВТ) вужудга келишига олиб келди. Бу валюта тизими минтақавий валюта тизими (МВТ) бўлиб, у ЖВТининг элементларидан биридир. ЕВТ 1979 йили ташкил этилди. Бу МВТнинг асосий белгиси ЭКЮ механизмидир. ЭКЮ - махсус Европа ҳисоб бирлиги бўлиб, ГФР (1/3 қисми) маркаси бошчилигидаги Ғарбий Европанинг 10 мамлакати валю-тасининг «савати»га асослангандир. СДРдан фарқли равишда ЭКЮ банк ва фирмаларнинг хусусий операцияларида қўлланилади. Миллий валю-талар квотаси - ЭКЮнинг ташкил этувчилари - мамлакатнинг иқтисодий потенциали билан аниқланади ва ҳар 5 йилида қайта кўриб чиқилади. «Сават»ни қайта кўриб чиқишда ҳамма актив ва пассивлар янги курс бўйича қайта баҳоланади. Охирги марта ЭКЮ 1989 йилда белгиланган бўлиб, валюталар улуши (% ларда): ГФР маркаси – 30,1 Франция франки – 19,0 Голланд гульдени – 9,4 Бельгия франки – 7,6 Испания песетаси – 5,3 ва бошқалар – 5,45 ни ташкил қилган. ЕИ чегарасида ягона пул бирлигига ўтилиши ЭКЮни асосий валютага айлантиради. Ямайка валюта тизимидан фарқли равишда, ЕВТ олтиндан ЭКЮ-нинг таъминоти сифатида кисман фойдаланади ва аъзо мамлакат-ларнинг расмий олтиндоллар захираларининг 20 фоизини бирлаш-тиради. Валюта курслари режими валюталарнинг белгиланган чегарада сузишига асосланган (асосий курсдан = 2,25 %, Италияда беқарорлик туфайли 6 %). ЕВТ мамлакатлараро минтақавий валюта бошқаришини Европа валю-та ҳамкорлиги фонди (ЕВХФ) орқали амалга оширади. У Марказий банк-ларга қисқа ва ўрта муддатли кредитларни валюта интервенцияси билан боғлиқ тўлов баланси тақчиллигини қоплаш учун беради. Валюта соҳасида ягона пул асоси - жаҳон пули мавжуд эмас. Эркин конвертация қилиш ва капитал оқиб ўтиши шароитида мам-лакатларда ички пул муомаласи ва халқаро тўлов айланмаси ўрта-сидаги чегаралар йўқолмоқда: Миллий ва халқаро пул-кредит бозорининг биргалашиши тенден-цияси миллий пул-кредит бозорларининг ўзига хослиги, ихтисослигини сақлаган ҳолда ривожланмоқда. Ҳатто АҚШ, ГФР, Англия, Швейцария ва бошқа бозорларда опе-рацияларни эркинлаштирган давлатларда ҳам халқаро ва миллий капитал бозорлари фарқ қилмоқда. Масалан, АҚШнинг евродоллар ва миллий капитал бозорларини олайлик. АҚШда сотувга қўйилган резидент ва резидент бўлмаганларнинг облигациялари рўйхатдан ўти-ши лозим. Бундай ҳолат халқаро бозорда мавжуд эмас. Бундан ташқари, халқаро бозорда чиқарилганига бир ой бўлмаган қимматли қоғозлар АҚШнинг инвесторларга тақдим этилиши мумкин эмас. Бошқа кўпчилик давлатларда бундай ҳолатлар эркинроқ намоён бўлади (Франция, Бельгия, Италия, Япония ва бошқалар). Валюта соҳасининг халқаро айирбошлаш муносабатларидаги мавқеи-нинг ошиш тенденцияси ЖВТ ривожининг ҳамма босқичларида (олтин стандартдан бошлаб) кузатилади. Миллий хўжалик жаҳон хўжалик алоқаларига қанчалик кўп жалб этилган бўлса, маҳаллий қўмиталар иқтисодиётни ташқи номақбул таъсирлардан ҳоли этишга ҳаракат қилади. Бу зиддият ҳар бир давлатнинг олтин стандартдан бошлаб, то ҳозирги кунгача бўлган эволюциясини белгилаб берди. Масалан, олтин стандарт давридаги олтиннинг тартибсиз оқими (давлатлар ўртасида) охир-оқибатда уларнинг ишлаб чиқарувчи кучларига салбий таъсир этди. 1929-1933 йилги иқтисодий кризис валюта механизмининг олтин стандарт давридаги ҳолатига путур етказди: эркин валюта алмашинуви қаттиқ валюта чек-ловлари билан алмашди, валюта блоклари ва зоналари ташкил топди, байналмилаллашув жараёни тўхтатилди. Бреттонвудсда тузилган халқаро ҳисоб-китоблар модели валюта механизмини тиклашга қаратилган қадам бўлди. У аниқ белгиланган тамойиллар асосида иш юритар, унинг устидан назоратни ХВФ ўз бўйнига олганди. Бреттон-Вудс валюта механизми ХХ асрнинг 70-йиллари бош-ларигача фаолият юритди, у миллий манфаатларни халқаро маж-буриятлар билан бирлаштирди: давлатларнинг нисбий мустақиллиги (ички иқтисодий сиёсатни ўтказиш соҳасида) халқаро кредит тизими иштироки билан таъминланарди. У ўз ичига ХВФ кредити, заёмлар тўғрисида бош келишув (1961 йил), Марказий банклар ўртасидаги своп кредитлари ва бошқаларни олар эди. Ўтган асрнинг 70-йиллари бошида ривожланган давлатлар иқти-содиёти шундай чегарага яқинлашдики, бунда кейинги иқтисодий ўсиш бутун базасини янгилаш, валюта таъминотининг самарадор-лигини оширишни талаб этарди. Шунинг учун 1971-1973 йиллардаги «сузувчи» валюта курсларининг киритилиши ЖВТнинг эволюция-сининг қонуний босқичи эди. Ҳозирги сузувчи валюта курслари тизи-ми асосида халқаро ҳисоб-китоб тизимида чуқур таркибий ўзгариш-лар бўлишига олиб келади. Улар нафақат молиявий опера-циялар ҳажмининг ўсишида (улар савдо операциялари билан 10:1 нисбатни ташкил этишди), балки молиявий оқимлар ҳаракатининг давлат бюд-жети, солиқ ва кредит сиёсатидаги фарқларда ўз аксини топади. Ва шу муносабат билан мамлакатлар ўз миллий валютаси курсини мустақил белгилаш имконини олдилар. Шундай қилиб, ҳозирги валюта тизимида, халқаро ва байнан-миналлик ўртасидаги нисбат миллий омиллар томонига хал бўлди. ХХ асрнинг 80-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб, ЕВТни валюта ҳамжамиятига айлантириш йўллари тўғрисидаги баҳс фаол-лашди. Бу «Чегарасиз Европа» ёки «Европа-92» деб ном олган жараён билан боғлиқ эди. Масала ягона ЕТ валюта сиёсатига аста-секинлик билан ўтиш устида борарди. Валюта интеграцияси истиқболлари муҳокама қилинганда асосий эътибор Европа Марказий банки, ҳамжамиятнинг ягона валютаси ва валюта ҳамжамиятига ҳаракат йўлларига қаратилганди. Биринчи масала бўйича кўпчилик Европа Марказий банки аҳамияти АҚШ Федерал захира тизими моделидек тузиш керак, деган хулосага келди. Бунда худдудий захира банклари анча мустақил бўлиш, Марказий бошқариш маҳкамаси эса уларнинг фаолиятини тартибга солади, бошқаради. Янги Марказий банк учун ном ҳам берилди–«Еврофед». ЕТнинг янги Марказий банки масаласи билан биргаликда ягона валютани ташкил қилиш муаммоси ҳам бор. ЭКЮнинг ролини оши-риш учун энг асосий қадамлардан бири «расмий» ва «хусусий» ЭКЮ орасидаги фарқни йўқотиш, ЕВТ марказий курсларнинг узоқ муд-датли барқарорлигини таъминлашдир. Кўрсатилган чора-тадбирлар ягона валюта сиёсатига эга. ЕТ Валюта иттифоқининг тузилишини билдирар эди. Бу ният 1991 йил Маастрихтда (Голландия) ги ЕТ аъзоларининг иқтисодий ва Молия вазирликлари йиғилишида тасдиқ-ланиб, Валюта иқтисодий ҳамжамиятини (ВИХ) тузишнинг уч бос-қичли режаси тузилди. Ривожланган мамлакатлар валюта сиёсати ягона ва ўзаро боғлиқ дунёда амал қилади. Шунинг учун учинчи давлатлар омили унга қан-дай даражада таъсир этишини аниқлаш лозим. Сўз асосан ривож-ланаётган давлатлар тўғрисида бормоқда. Кўпчилик Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари ўзида Ғарбнинг валюта сиёсати таъсирини сезмоқда. Ҳали халқаро валюта муносабатларида иштирок этишнинг муқобил шаклларини қўллаш йўлларини излаш лозим. Бунда эса ривожланаётган мамлакатлар малакаси қўл келади. Ривожланаётган давлатларга ғарб валюта сиёсати таъсири ҳақида сўз борганда, шу давлатлар расмий инвалюта захираларининг 95 % олти давлат валютасига тўғри келади: АҚШ доллари (67,5 %), ГФР маркаси, япон иенаси, фунт стер-линг, Швейцария ва Франция франки. 90 %га яқин ривожланаётган мамлакатлар ўз пул бирлигининг АҚШ доллари, Франция франки, СДРга нисбатан ўзгармас курсини ушлаб турибди. Ғарб давлатлари фоиз ставкасининг халқаро ва миллий капитал бозоридаги даражаси ривожланаётган давлатларнинг ташқи қарзлари бўйича тўловларига таъсир этади. Юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, ривож-ланаётган давлатлар ривожланган давлатларнинг миллий валюта кўрсаткичларининг барқарорлашувидан манфаатдор. Бунда асосий конвертирланадиган валюталарнинг миллий валютани сиқиб чиқа-риш жараёни кузатилади. Бунда ривожланган давлатлар валюта сиё-сатининг ривожланаётган давлатлар валюта сиёсатига кириб бориши кузатилади. Бу жараён албатта, резидентларга чет эл валютасида шартномалар тузиш рухсат этилган давлатлардагина амалга ошади. Бу валюта ўрин алмашинувининг энг салбий оқибатларидан миллий бюджет, пул ва курс сиёсатининг таъсирчанлигининг камайишидир. Аммо бу дегани, ривожланаётган давлатлар ривожланган давлат-ларнинг пассив объекти, дегани эмас | |
Просмотров: 3694 | |
Всего комментариев: 0 | |