Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Қўшилган қиймат солиғини ставкалари ва уларни қўллаш тартиби.

2009 йилдан ҚҚСдан солиқ ставкаси Солиқ Кодексида кўрсатилган 20% дир.

Белгиланган солиқ ставкасига қараб ҚҚС суммаси икки усулда аниқланади.

Ист.ҚҚС=СО х Н:100

бу ерда:

Ист.ҚҚС-истеъмолчилардан ундириладиган қўшилган қиймат солиғи;

СО-солиққа тортиладиган оборот;

Н—солиқ ставкаси. Бу тартиб деярли ҳамма маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) оборотига қўлланилади.

  1. Ўз ичига ҚҚС суммаси қўшилган баҳо ва тарифларда сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) сотилганда солиқ қуйидаги шаклда аниқланади:

Ист.ҚҚС=ХСТҚ х Н:(Н+100).

Бу ерда:

ХСТҚ — ҚҚСни ўз ичига олувчи товар қиймати.

ҚҚС тўлашдан озод бўлган корхоналар ёки товарлар бўйича ҚҚС дан озод бўлган юридик шахслар эркин (шартномавий) баҳо ва тарифларга ҚҚС суммасини қўшмайдилар.

Шундай ҳолат ягона солиқ тўловчи кичик корхоналарга, ялпи даромад солиғи тўловчи савдо ташкилотларига ва ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҳам тааллуқлидир.

Иккинчи гуруҳ ставка — нолли ставкадир. Нолли ставкада қуйидагилар солиққа тортилади:

  1. мустақил ҳамдўстлик давлатларини ўз ичига олиб экспортга эркин алмаштириладиган валюталарда товарлар (ишлар, хизматлар) сотилса, агар ҳукуматлараро тузилган шартномаларда бошқача шартлар белгиланмаган бўлса;
  2. қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик мақсадларига минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари ортилса;
  3. чет эл дипломатик ва унга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаяанишига товарлар (ишлар, хизматлар) сотилганда, шу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг шахсий истеъмоли учун, улар билан бирга яшовчи оила аъзоларини ҳам қўшиб (агар улар Ўзбекистон фуқароси бўлмаса), улар Ўзбекистонда доимо яшамаса, чет эл мамлакати ҳам шундай принципни қўлласа, нолли ставка жорий этилади.

Нолли ставкада солиққа тортиладиган корхоналар ҚҚСни "0" ставкада ҳисоблайди ва моддий ресурсларни сотиб олиб ишлаб чиқаришда фойдаланганда ҚҚС суммасини ҳисобга олади (зачёт).

Яъни бундай маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҚҚСни маҳ-сулот етказувчига ҳам, бюджетга ҳам туламайдилар, чунки "0" ставкани қўллаган ҳолда сотадилар. Демак, нолли став-ка дегани ҚҚСдан тамомила озод этилган демақдир. Ана шу ҳолат билан нолли ставка сотиб олган материалларини ишлаб чиқариш харажатларига қўшувчи ҚҚСдан имтиёз олувчи корхоналардан фарқ қилади.

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 998 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar