Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга. Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади. Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари қуйидагилар ҳисобланади: – пул бирлигининг номи; – пул бирлигининг турлари - қоғоз ва металл пуллар; – уларни муомалага чиқариш қоидалари; – пул, кредит, валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари; – нақд пулсиз тўлов айланмаси ва кредит пуллар (чек, вексель) муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар; – миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қои-далари; – халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари; – миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан ўрнатилган валюта курси. Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин. Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато бўлмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пул тизимини объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўли-ши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг талабга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди. Собиқ СССРнинг давлат сифатида тарқалиб кетиши марказ-лашган пул тизимининг ҳам тугашига олиб келади. Натижада баъзи республикалар рублни миллий валютаси сифатида ишлатиб тургани ҳолда, ўз пул сиёсатини олиб борди. Эстония, Латвия, Литва, Украи-на биринчи бўлиб рубль зонасидан чиқиб ўз миллий валютасини қабул қилишди. Кейинчалик, Озарбайжон, Қирғизистон ва Молдавия республикалари бу йўналишни давом эттирдилар. Рубль тизимида вужудга келган тартибсизликлар, миллий валюталар ва купонларнинг муомалага чиқарилиши, ягона пул–рубль зонасининг тугашига, унинг ҳар хил курсга эга бўлишига олиб келади. 1992 йил охирига келиб Россияда товарлар баҳосининг ойлик ўсиши 25-30 фоизгача кўтарилди. Москва валюта биржасида рубл-нинг номинал қиймати бир долларга 125 рублдан, 1992 йил декабрда 485 рублгача, 1993 йил мартда 1 доллар 660 рублгача тенглашди. Пул қадрининг тушиши, нақд пул етишмовчилигига, охири эса иш хақи, нафақаларни тўлашда қийинчиликлар бўлишига олиб келди. СССР давридаги охирги банклар тўғрисидаги қонунга асосан давлат банки ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда Марказий (ёки миллий) банклар ташкил қилинди. Россия Марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Бундан ташқари, давлат пул белгиларини босиб чиқарувчи муассаса Россияда жой-лашган эди. Мустақил давлатлар Марказий банкларининг пул муома-ласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чеклаган эди. Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган республикаларда ҳар хил даражада намоён бўлди. Масалан, Россия Марказий банки муома-лага чиқарган пулларда Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрда 64 фоизни ташкил қилган бўлса, 1992 йил июнга келиб эмиссиянинг 77 фоизи Россияни нақд пул билан таъминлашга йўналтирилган. Қолган барча Республикаларни нақд пул билан таъминлаш учун муомалага чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигача сарфланган, яъни бошқа республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи тушиб кет-ган. Масалан, Белоруссия, Грузиянинг салмоғи 3 фоиздан 1,5 фоизга-ча, Украина ва Болтиқбўйи республикаларининг салмоғи янада кўп-роқ қисқарган. Ўзбекистонда ҳам пул ресурслари тақчиллиги нақд пулга бўлган талабнинг қондирилмаганлигида намоён бўлган. Шу иқтисодий танглик шароитида пул тизимини шакллантириш бўйича мустақил давлатлар олдида икки муыобил йўл турарди. – Ягона пул тизими зонаси – рубль зонасида қолиш ва ягона пул сиёсатини олиб бориш; – Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб, ўз пул тизимига эга бўлиш ва қўшни мамлакатлар инфляциясидан ўзини ҳимоя қилиш. Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубллари барқарор бўлмаган шароитда пул тақчиллигини йўқотиш мақсадида кўпгина республикалар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг биринчи йилларида пул тизимини шакллантириш лойиҳаси тузилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, муомалага купон талонлар чиқарилди ва кейинча-лик Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага чиқарди. Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш сўм жамият манфаатларига хизмат қилади. Шунинг учун пул тизимининг асосий вазифаси миллий пулимизнинг қадрини мустаҳкамлашдан ибо-рат. Бу жуда масъулиятли ва осон бўлмаган вазифа. Ўзбекистоннинг ўз иқтисодиётини бозор талабларига мос равишда ривожлантиришга қара-тиши, бозор иқтисодиётига ўтишда мамлакатимизнинг ўзига хос хусу-сиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарор бўлишини тақозо қилади. Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаш-тиришлар Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка эришиш учун тўғри йўл танлаганини кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо этиш мумкин эмас.
| |
Просмотров: 1263 | |
Всего комментариев: 0 | |