Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари давлат мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб яратила бошланган. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистоннинг бундан буён ўзининг мустақил молия-солиқ сиёсатини олиб бориши кўрсатиб ўтилди. Қолаверса давлатнинг солиқ сиёсати асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ўз ифодасини топган. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб солиқлар соҳасида ўндан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Жумладан: 1992 йил 15 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалар солиқлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет Эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганларнинг солиғи тўғрисида”ги Қонунлари, уларга киритилган ўзгартиришлар ҳамда қонунлар асосида ишлаб чиқилган йўриқномалар ва тартиблар бўлди. 1993 йил 7-майда эса “Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Солиқларнинг ҳуқуқий асосини жамлаб кўрсатувчи ҳужжат 1997 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси қабул қилинди. 1997 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. 2008 йил январ ойидан Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси қабул қилинди. Умуман сиёсат деганда давлатнинг илгаридан режалаштирилиб, аниқлаб ва ҳуқуқий меъёрлар асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Солиқ бўйича ишларни ташкил қилиш ҳам шу тўғридаги давлат сиёсати билан юритилади. Давлатнинг солиқ сиёсати унинг иқтисодий-молия сиёсатининг ажралмас таркибий қисмидир ва унга боғлиқ ҳолда олиб борилади, чунки солиқ муносабатлари молия муносабатларининг муҳим таркибий қисмидир. Солиқ сиёсати давлатнинг солиқ соҳасидаги барча тадбирларини режалаштириш, қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда уни ташкил қилишдаги ишлаб чиқилган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Шундай экан, фақат мустақил давлатгина ўзининг мустақил солиқ сиёсатига эга бўлади ва уни амалга оширади. Давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш молия-иқтисодий муносабатлардан келиб чиқади. Давлат солиқ сиёсати республика иқтисодиётини барқарорлаштириш, ижтимоий ҳимояланган, эркин бозор иқтисодиётини бошқаришга ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқаётганда мавжуд солиқларни ёки янги киритилиши мўлжалланган солиқларнинг моҳияти, аҳамияти, келиб чиқиши ва ривожлаништарихини чуқур ўрганиши лозим. Айниқса, янги солиқлар чиқарилаётганда улар илмий асосланган бўлиши, йирик амалиётчи мутахассислар ва жамоатчилик ўртасида эркин баҳслашув асосида бирор қарорга келиши зарур. Бу ерда ҳеч қачон бир соҳанинг мутахассислари фикри билангина чегараланиб қолмаслик керак, чунки соҳа мутахассислари ўз манфаатларини кўпроқ кўзлаб, умумдавлат манфаатларини улар кўра олмасликлари ёки била олмасликлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати республика иқтисодий ривожланишининг беш тамойилининг устивор йўналишлари асосида юритилмоқда. Республика давлат солиқ сиёсатини анна шу тамойиллардан келиб чиқиб солиқ соҳасидаги чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Солиқ сиёсатининг икки йўналиши мавжуд.
Солиқ сиёсатининг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқилган бўлиши зарур. Стратегия узоқ йилларга мўлжалланган, солиқ муносабатларидаги муҳим йўналишлар бўйича чора-тадбирларнинг мажмуасини кўрсатувчи узоқ йиллик режадир. Тактикада эса солиқ стратегиясининг ҳар бир маълум давр (йил, чорак)да амалга оширилиши лозим бўлган аниқ тадбирий чоралар кўрсатиладиган қисқа муддатли режадир. Тактика стратегиядан келиб чиқиши лозим. Мустақиллик даврида солиқ сиёсатига эътибор берсак, давлат
| |
Просмотров: 1132 | |
Всего комментариев: 0 | |