Главная » Статьи » O'simlik olami

Қалампир – Красный стручковый перец.

Қалампир – Красный стручковый перец.

 

Қалампир (гармдори) Ўзбекистоннинг ҳамма областларида ўстирилади. Қалампирнинг бир қанча навлари бўлиб, улар мевасининг тузилишига, ранги ва аччиқлигига қараб бир – биридан фарқ қилади.

Қалампир бир йиллик, бўйи 30 – 60 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, қиррали, асос қисмидан бошлаб айрисимон шохланган. Барги оддий, эллипссимон ёки тухумсимон, текис қиррали ва ўткир ўчли, пояда банди билан кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ, баргива шохларининг қўлтиғида якка – якка ёки иккитадан пастга осилган ҳолда жойлашган. Меваси – кам сувли, қалин пўстли, кўп уруғли, данаксиз ҳўл мева. Қалампир навларининг меваси ялтироқ, қизил ва сариқ рангли, мазаси аччиқ, ўрта аччиқ ва чучук бўлади.

Июн  ойидан бошлаб гуллайди,  меваси июл – ноябрда етилади.

Медицинада фақат аччиқ қалампир ишлатилади. Қалампир меваси пишганда йиғилади ва оччиқ ҳавода қуритилади.

Мева таркибида капсаицин алкалоиди, витамин С, каротин, эфир мойи, ёғ ва бошқа бирикмалар бор. Қалампир меваси бактериоцид хусусиятга эга.

Медицинада қалампир мевасидан тайёрланган настойка иштаҳа очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи дори  сифатида ишлатилади. Булардан ташқари, қалампир настойкаси шамоллаш ва бод касалликларини даволашда қўлланади.

Қалампир настойкаси бод ва шамоллаш касалликларида ишлатиладиган мураккаб қалампир малҳами ҳамда совуқ урганни даволайдиган суртмалар таркибига киради.   

 

 

 

 

 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1211 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar