Главная » Статьи » O'simlik olami

Анор – Гранат

Анор – Гранат

Анор қадим замонлардан бери табобатда турли касалликларни даволашда ишлатиб келинади. Анор ёввойи ҳамда маданий ўсимлик. Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятидаги тоғларнинг тошли қияликларида ўсади.

Анор бўйи 1,5-2 м-гача етадиган бута. Барги қалин, ялтироқ, элипссимон ёки тескари тухумсимон бўлиб, шохларида қисқа банди билан қарама-қарши ўрнашган. Гуллари қип-қизил, якка-якка, баъзан 2-5 таси бирга жойлашган.  Меваси йирик, шарсимон, кўп уруғли, серсув сохта мева. Уруғлари тўқ қизил, оч қизил, пушти ёки оқ рангда, ейиладиган, серсув, ширин ёки нордон эт билан ўралган.

Май ойидан бошлаб гуллайди, меваси сентябр – октябрда пишади. Медицинада анорнинг меваси , поя ва илдиз пўстлоғи  ҳамда мева пўсти ишлатилади.

Баҳорда анор поясидаги ва йирик шохларидаги пўстлоқ шилиб олинади. Меваси пишганда терилади. Илдиз пўстлоғини тайёрлаш учун илдизи қазиб олинади ва тупроқдан тозалаб, пўстлоғи шилинади. Пўстлоқ очиқ ерда қўритилади.

Анор пўстлоғи таркибида алкалоидлар, ошловчи моддалар, смолалар, бўёқ ва бошқа бирикмалар, мева пўстида ҳам кўп миқдорда ошловчи моддалар бор. Меваси таркибида органик кислоталар (кўп миқдорда лимон кислотаси), қандлар, витамин С ва бошқа бирикмалар бўлади.

Абу Али ибн Сино анор пўстини қон тупурганда, милкдан қон оққанда, меъда касалликларида (ич кетиш, қон аралаш ич кетиш)да, сийдик ҳайдаш, тишни мустаҳкамлаш, яраларни  ва бошқа касалликларни даволашда ишлатган.

Халқ медицинасида анор пўстлоғи, меваси, мева пўсти, гули қўтир, йутал, ич кетиш, дизентерия, сариқ  касалликларида ҳамда қон тухтатувчи, оғриқ қолдирувчи,сийдик ва гижжа ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Мевасининг шираси цинга касаллигида буюрилади ва иштаҳа очиш учун ҳам ичилади.

Мева пўстидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув қўйилади, устига майдаланган мева пўстидан бир чой қошиқ солиб қайнатилади ва 2 соат тинитиб қўйилади, сўнгра докада сузилади. Қайнатма кунига 3 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқда ичилади.

Илмий медицинада анор илдиз пўстлоғидан тайёрланган қайнатма ва суюқ экстрактларлентасимон гижжаларни туширишда, мева пўстининг қайнатмаси эса ич кетиш, қон аралаш ич кетиш ва дизентерияни даволашда ишлатилади.

Медицинада ишлатиш учун мева пўстидан танин ва мева ширасидан  лимон кислота олинади.

Кейинги вақтларда анор пўстидан ҳар хил яраларни даволашда қўлланиладиган броцеулини препарати тайёрланадиган бўлди.

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1099 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar