Главная » Статьи » O'simlik olami

Бодом - Миндаль обыкновенный

Бодом  - Миндаль обыкновенный

Бодом  қадим замонлардан бери халқ медицинасида турли касалликларни даволаш учун ишлатиб келинади. Бодом денгиз сатҳидан 800 – 1600 м баландликда учрайди. Бўйи 2 – 8 м –га етадиган дарахт. Барги ланцетсимон ёки энсиз ланцетсимон, ўткир учли аррасимон қиррали, банди билан поя ва шохларида кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки пушти рангли, шохчаларида якка – якка ҳолда жойлашган. Меваси  - қийшиқ ёки чўзиқ тухумсимон, қуруқ, еб бўлмайдиган пўст билан ўралган данакли мева.

Бодом март – апрел ойларида, барг чиқармасдан олдин гуллайди. Меваси июн  – июл ойларида пишади.

Бодомнинг икки тури учрайди: аччиқ ва ширин. Уларни фақат мағзининг аччиқ-чучуклигига қараб ажратиш мумкин.

Меваси пишиб етилгандан кейин қоқиб олинади ва данагини пўстидан ажратилади.данаги чақиб мағзи олинади. Баъзан данаги чақмай , озиқ – овқат саноатига юборилади.

Бодом уруғи таркибида кўп миқдорда мой, эмулсин ферменти, витаминлар В1 ва В2 , қанд, оқсил ва бошқа моддалар бор. Аччиқ бодом таркибида бу моддалардан ташқари амигдалин гликозиди бўлади.

Абу Али ибн Сино аччиқ бодом уруғи ва унинг мойини қон тупуриш, йўтал, астма, ўпка, бўйрак ҳамда қовуқ касалликларини даволаш ва қовуқдаги тошни чиқариш учун қўллаган.

Халқ медицинасида аччиқ бодом мойи астма, йўтал, кўкрак оғриғи, қулоқ, қорин ва ўпка касалликларини даволашда ишлатилади. Чучук бодом уруғини қанд билан бирга эзиб қувватсизликда, уйқусизликда, бош оғриғида,йўтал ва астмда ейиш буюрилади. Чучук бодом уруғи пўчоғининг қайнатмаси қизамиқ чиққан болаларга ичирилади.

Илмий медицинада бодом уруғи ва унинг препаратлари (бодом мойи, мой эмулсияси. Чучук бодом уруғидан тайёрланган эмулсия ва аччиқ бодом суви) кенг қўлланилади.

Чучук бодом уруғидан тайёрланган эмулсия меъда – ичак оғриқларини қолдиради, бодом мойи эса ични юриштиради.

Аччиқ бодом кунжарасидан суви олинади. Бу сув беморни тинчлаштириш ва оғриқ қолдириш учун ишлатилади. Фармацевтикада бодом мойи баъзи доривор моддаларни ( камфора) эритиш  ҳамда суртма дори тайёрлаш учун қўлланилади.

Чучук бодом уруғи озиқ – овқат саноатида қўлланилади.

 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1510 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar