Главная » Статьи » O'simlik olami |
Бўйимодарон – Тысячелистник обыкновенный. Бўйимодарон қир ўтлоқ, йўл ёқалари, боғлар, тоғ ёнбағирлари ва бошқа ерларда ўсади. Бўйимодарон кўп йиллик, бўйи 20 – 50 см, баъзан 80 см гача етадиган ўзига хос хўшбўй ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, юқори қисми шохланган. Барги уч марта патсимон ажралган, пояда бандсиз кетма –кет жойлашган. Гуллари оқиш, саватчага тўпланган. Саватчалар ўз навбвтида қалқонсимон тўпгулни ташкил этади. Меваси - ясси, тухумсимон, кулранг писта. Июн – август ойларида гуллайди, меваси июл – сентябрда етилади. Ўсимлик гуллаганда поясининг юқори қисми - гул ва барглари билан ўриб олинади ва салқин жойда қуритилади. Бўйимодарон таркибида витимин К ва С, каротин, эфир мойи, алкалоидлар, холин, аспарагин, фитонцидлар, флавоноидлар, ошловчи ва аччиқ моддалар бор. Халқ медицинасида ўсимликдан тайёрланган дамлама ёки қайнатма турли қон оқишларда ( қон тупуриш, қон аралаш ич кетиш, бавосил касаллигида) қон тўхтатувчи ҳамда иштаҳа очувчи дори сифатида ишлатилади, бош оғриқни қолдиради, сийдик ҳайдайди, ўпка сили ва меъда – ичак касалликларида фойдаланилади. Булардан ташқари, бўйимодарон гули порошогини асалга қориб ейилса гижжани туширади. Дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қўйилади ва ўсимликнинг ер устки қисмидан бир ош қошиқ солиб, бир соат дамланади, докадан сузилади ва двмламадан кунига 3 – 4 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади. Илмий медицинада бўйимодарон ўсимлигининг доривор препаратлари ( дамлама, суюқ экстракт) меъда – ичак (меъда яраси ва гастрит) касалликларини даволашда ҳамда иштаҳа очувчи, қон тухтатувчи (бачадондан қон кетганда, ичак, бурун, милк, яралардан қон оққанда ва бавосилда) дори сифатида ишлатилади. Бўйимодароннинг бошқа тури– бошоғриқ ўти – тысячелистниксантолинныйҳамдориворўсимликҳисобланади. Бошоғриқ ўти ариқ бўйларида, ўтлоқ, чўл ва яримчўл, экинзорларда, тош – тупроқли тоғ ёнбағирларида бегона ўт сифатида ўсади. Кўп йиллик, бўйи 15 -30 см гача етадиган хушбўй ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, шохланмаган ёки шохланган. Барги патсимон ажралган бўлиб, пояда кетма –кет жойлашган. Гуллари сариқ, саватчага тўпланган. Саватчалар ўз навбатида қалқонсимон тўпгулни ташкил этади. Меваси кул ранг қўнғир тусли писта. Май – июл ойларида гуллайди, меваси июн – августда етилади. Ўсимлик гуллаш даврида поянинг юқори қисмидан (гул ва барглари билан бирга) ўроқ билан ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Бошоғриқ ўти таркибида эфир мойи ва бошқа бирикмалар бор. Эфир мойи таркибида камфора, спирт ва бошқа моддалар бўлади. Халқ медицинасида бошоғриқ ўтининг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама ёки қайнатма меъда касаллигида, ўпка сили, турли қон оқишларни тухтатувчи, бош оғриқни қолдирувчи, иситма туширувчи дори сифатида ишлатилади.
| |
Просмотров: 1540 | |
Всего комментариев: 0 | |