Главная » Статьи » O'simlik olami

Далачой – Зверобой

Далачой – Зверобой

Далачой турлари Ўзбекистоннинг ҳамма областларида учрайди. Бу ўсимликлар йўл ёқаларида , ариқ бўйларида , ўтлоқларда, бедазорларда, боғларда, бутазорларда тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган майда тош – тупроқли жойларда ўсади.

Далачой трлари кўп йиллик, бўйи 30 – 35, баъзан 100 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси битта ёки бир нечта, тик ўсувчи, силлиқ, туксиз, икки қиррали, бқори қисми шохланган. Барги кенг ёки чўзиқ тухумсимон, текис қиррали бўлиб, пояда бандсиз қарама –қарши жойлашган. Гуллари тилла ранг, қалқонсимон рўвакка ёки шингилга тўпланган. Меваси – уч хонали кўсакча.

Июн – август ойларида гуллайди, меваси июл – сентябрда пишади.

Далачой турлари гуллаш даврида ер устки қисмининг учидан 15 – 20 см узунликда ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Сўнгра янчиб, ғалвирдан ўтқазиб олинади. Йирик поялари ташлаб юборилади.

Далачой турлари таркибида флавоноидлар, эфир мойи, витаминлар, смолалар, қандлар,бўёқ, ошловчи моддалар бор.

Абу Али ибн Сино далачой ўсимлигини оғриқ қолдирувчи, сийдк ҳайдовчи дори сифатида ҳамда турли яраларни даволашда ишлатган.

Халқ медицинасида далачой турларидан тайёрланган дамлама буйрак, қовуқ, меъда – ичак (ич кетиш)касалликларини даволашда қўлланилади. Булардан ташқари, ўсимликдан тайёрланган дамлама қон тўхтатувчи ( ички органлардан қон  оқишда ёки қон тупурганда) дори сифатида ишлатилади. Узиб олинган янги баргни майдалаб, эзиб, ярага қўйилади.

Далачой турларидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйиб , устига ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан 10 грамм солинади ва дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан кунига 2 – 4 маҳал овқатдан кейин бир ош қошиқда ичилади.

Илмий медицинада далачой ўсимлигининг доривор препаратлари ( дамлама, настойка, суюқ экстракт) меъда – ичак ( колит,  ич кетиши)  , оғиз бўшлиғи ( гингивит, стоматит) касалликлари ҳамда II  ва III даражали кўйишларни даволашда ишлатилади.

Ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама ва настойкани сийдик ҳамда гижжа ҳайдовчи дори сифатида ишлатиш тавсия этилган.

 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1591 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar