Главная » Статьи » O'simlik olami

Исириқ – Гармала.

Исириқ – Гармала.

Исириқ Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари медицинасида асрлар давомида ишлатиб келинаётган асосий шифобахш ўсимликларидан  бири  ҳисобланади.

Исириқ Ўзбекистоннинг ҳамма областларидаги чўлларда, адирларда , фойдаланилмай ётган ўтлоқларда, тоғларнинг қўйи қисмларида, қумлоқ, тошлоқ, тупроқли жойларида ва бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади.

Исириқ туятовондошлар оиласига мансуб  кўп йиллик ,бўйи 20 – 60 см гача етадиган ўт ўсимлик. Илдизи ер остида 2 м гача чуқурликка жойлашади. Пояси бир нечта, сершох, туксиз. Барги оддий ингичка, чуқур 4 – 5 бўлакка ажралган, кул ранг яшил тусда. Поянинг пастки қисмидаги барглари қисқа бандли, юқоридагилари эса бандсиз, пояда кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ, шохларининг учки қисмида якка-якка жойлашган. Меваси – шарсимон , уч чаноқли кўсакча.

Май – июн ойларида гуллайди, меваси ( июл – август)  кузгача пишади. Ўсимлик гуллаганида ер устки қисмини йиғиб олиб, салқин ерда қуритилади.

Исириқ меваси пишганда ўсимликнинг пояси юқори қисмидан ўроқ билан ўриб олинади, сўнгра қўритиб, янчиб, элаб, уруғи ажратилади.

Исириқнинг ҳамма қисмида алкалоидлар ( асосий алколоидлари гармин, гармалин, гармалол-пеганин ), бўёқ ва бошқа моддалар бор. Булардан ташқари уруғида кўп миқдорда мой бўлади. Ўсимликнинг ҳамма қисми заҳарли.

Абу Али ибн Сино исириқни бўғинлар оғриганда ва нерв шамоллаганда  оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатган. Бунинг учун у оғриган ерга исириқнинг ер устки қисмини эзиб боғлашни тавсия этган.

Халқ медицинасида исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларини даволашда ишлатилади. Булардан ташқари қўтир ва бошқа тери касалликларига  ҳам даво қилган. Уруғидан тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан бирга нафас қисиши, нафас олишнинг қийинлашишида, қалампир уруғи қайнатмаси билан эса, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Исириқнинг ер устки тайёрланган қайнатма терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.

Исириқ кўйдириб бош оғриганлда ҳидланади.

Исириқдан қайнатма тайёрлаш учун бирор оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув қўйилади ва ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан бир чой қошиқ солиб, бир оз қайнатилади-да, 2 соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузиб кунига 3 – 4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

Илмий медицинада исириқнинг доривор препаратлари ( настойка, гармин алколоидининг гидрохлорид тузи ), паркинсон ( қўл,оёқ ва бошқа ерларнинг доим титраб туриши ) ва тутқаноқ касалликларини даволашда ишлатилади. Исириқнинг доривор препаратлари ухлатувчи таъсирга эга.

Грипп касаллиги авж олган  пайтларда исириқ тутуни билан бемор ётган хонани дезинфекция қилиш яхши натижа беради.        

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1255 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar