Главная » Статьи » O'simlik olami

Ялпиз – Мята

Ялпиз – Мята.

             Халқ медицинасида ялпизнинг қўйидаги турлари ишлатилади:

Ялпиз – Мята азиатская;

Сувялпиз – Мята полевая;

             Ялпиз турлари Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги нам ерларда, ариқ бўйларида, адирларда, тоғ этакларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда ўсади.

             Ялпиз турлари хушбўй, кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, тик ўсувчи, шохланган ва туклар билан қопланган. Барги ланцетсимон ёки чўзиқ аррасимон қиррали, ўткир учли, бандсиз ёки қисқа банди билан пояда қарама – қарши жойлашган. Гуллари поя учида ҳалқасимон тўпгулни ташкил этган. Меваси – тухумсимон силлиқ, тўртта ёнғоқча.

            Июн – агуст ойларида гуллайди, меваси июл сентябрда етилади.

           Ўсимлик гуллашидан олдин ёки гуллаганда ер устки қисмини ўриб олинади ва соя ерда қуритилади.

           Ялпиз турлари таркибида эфир мойи, флавоноидлар ва бошқа бирикмалар бор.

            Абу Али ибн Сино ялпиз турларини овқат ҳазм қилишни яхшиловчи, гижжа ҳайдовчи, қон тўхтатувчи ва қусишга қарши таъсир этувчи дори сифатида ишлатган.

            Халқ медицинасида ялпиз турларидан тайёрланган қайнатма ёки қуритилмаган баргдан олинган шира қўтир, бод, меъда, сариқ, кўкрак оғриғи, йўтални ва бошқа касалликларини даволашда ҳамда чанқоқ босувчи, балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланади.     

 

 

 

 

 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1462 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar