Главная » Статьи » O'simlik olami |
Ёнғоқ – Орех грецкий Ёнғоқ узоқ вақтлардан бери озиқа ўсимлик сифатида Ўзбекистоннинг ҳамма районларида ўстирилади. Ёнғоқ баландлиги 20 – 35 м-гача етадиган сершох дарахт. Барги тоқ патли мураккаб бўлиб, пояда банди билан кетма - кет ўрнашган. Гуллари майда, кўримсиз, бир жинсли. Оталик гуллари кучалага тўпланган. Оналик гуллари бир йиллик шохчаларда якка ёки 2–3, баъзан 5 тадан жойлашган. Меваси данакли мева. Апрел – май ойларида гуллайди, меваси августнинг охиридан бошлаб етилади. Ўсимликнинг пўстлоғи, меваси ва барги йиғилади. Июн ойида баргчаларини асосий баргбандидан ажратиб териб олинади ва салқин ерда қуритилади. Меваси пишмасдан олдин йиғилади ва очиқ ҳавода қуритилади ёки қуритилмасдан ишлатилади. Дарахт пўстлоғини эрта баҳорда шилиб олиб, очиқ ҳавода қуритилади. Ёнғоқ дарахтининг пўстлоғи таркибида ошловчи, бўёқ ва бошқа моддалар, баргида витамин С, Р ва В1 каротин, флавоноидлар, гидроюглон, юглон, эфир мойи, ошловчи ва бошқа бирикмалар , хом меваси пўстида кўп миқдорда витамин С, гидроюглон, юглон, ошловчи моддалар, уруғида (мағзи) витамин С, В1 , каротин ва кўп миқдорда ёғ бор. Халқ медицинасида ёнғоқ дарахти пўстлоғидан тайёрланган қайнатма ва баргидан тайёрланган дамлама меъда – ичак (ич кетиш) касалликларида ишлатилади.Барг шираси темиратки ва бошқа тери касалликларига даво бўлади. Баргидан тайёрланган дамлама болаларнинг рахит ва ширинча касалликлари ҳамда яраларни даволашда қўлланади. Ёнғоқ мағзи қорин оғриғи ва кўнгил айнишини қолдиради. Дамлама тайёрлаш учун бирор идишга қайнаб турган сув қўйиб, устига қуритилган ва майдаланган баргдан бир ош қошиқ солинади ва 2 соат дамланади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан болаларнинг рахит ва ширинча касалликларига даво қилиш учун кунига 3 маҳал бир чой қошиқдан берилади. Оғиз ва томоқ ялиғланганда шу дамлама билан чайилади. Баргдан юглон препарати ажратиб олинади. Юглондан тайёрланган доривор препаратлар ( суртма, эритма ва суспензиялар ) тери сили, экзема, темиратки, сурункали эпидермофития, терининг юқумли, йирингли ва бошқа касалликларини даволашда ишлатилади . Хом мевадан витамин концентратлари тайёрланади. Бу концентратлар авитаминоз (цинга) касалликларга даво қилинади ва уларни олдини олишда қўлланилади.
| |
Просмотров: 1227 | |