Главная » Статьи » O'simlik olami |
Лимон –Лимон
Лимон ўсимлигининг ватани Тинч океанининг тропик оролари ҳисобланади. Лимондан мева олиш мақсадида айрим колхоз ва совхоз оранжереяларида кўп миқдорда ўстирилади. Лимон бўйи 2,5 – 4 м гача етадиган, доим яшил дарахт. Барги чўзиқ, тухумсимон, ўткир учли, ялтироқ, майда тишсимон қиррали бўлиб, пояда қисқа банди билан кетма – кет ўрнашган. Гуллари майда, оқ ҳиди хушбўй, якка, баъзан 2 – 3 та бўлиб, барг қўлтиғида жойлашган. Меваси - чўзиқ тухумсимон, ранги сариқ, мазаси ниҳоятда нордон кўп уруғли ҳўл мева. Лимон меваси таркибида органик кислоталар, эфир мойи, флавоноидлар, қандлар, витамин С, В1, В2, Р , каротин бор. Лимон мевасининг пўсти айниқса эфир мойига бой бўлади. Баргида ҳам мева таркибидаги моддалар учрайди. Лимон меваси пўстидан эфир мойи, пўсти ажратилган меванинг юмшоқ қисмидан лимон кислота олинади. Халқ медицинасида лимон меваси ҳамда баргидан тайёрланган дамлама қон босими кўтарилган ҳолларда уни пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади. Илмий медицинада лимон меваси витаминлар етишмаслиги сабабли келиб чиққан авитаминоз касалликларида ҳамда мева ва ундан олинган лимон кислота организмда кислота етишмаган ҳолларда қўлланилади. Фармацевтика амалиётида лимон эфир мойи баъзи дориларнинг ёқимсиз ҳиди ва мазасини яхшилаш учун ишлатилади.
| |
Просмотров: 1308 | |
Всего комментариев: 0 | |