Главная » Статьи » O'simlik olami |
Лимонўт Тошкент ва Сурхондарё вилоятарининг тоғли туманларида, боғларнинг ўрта қисмидаги дарахтлар ва катта тошлар тагидаги соя ерларда ўсади. Лимонўт кўп йиллик, бўйи 30 – 60 см га етадиган, лимон ҳиди келиб турадиган ўт ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, шохланган. Барги тухумсимон, ўткир ўчли, йирик аррасимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарама – қарши жойлашган. Гуллари барг қўлтиғида ҳалқасимон тўпгулни ташкил этади. Меваси – тўртта ёнғоқча. Июн – август ойларида гуллайди, меваси июл – сентябрда пишади. Лимонўт гуллаганида барги ҳамда ер устки қисми йиғилади ва соя ерда қуритилади. Ер устки қисмини қуритилгандан сўнг майдалаб,ғалвирда элаб тозаланади. Йирик поялар ташлаб юборилади. Ўсимлик таркибида эфир мойи,витамин С, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Абу Али ибн Сино лимонўт ўсимлигини юрак ишини ва овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун ишлатган. Халқ медицинасида баргдан тайёрланган дамлама камқонлик, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, баъзан асаб, юрак касалликларида ҳамда сийдик ва ел ҳайдовчи, тиришишга қарши таъсир этувчи, оғриқ қолдирувчи сурги дори сифатида ишлатилади. Ўсимликдан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қўйилади ва ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан ёки майдаланган баргидан 8 чой қошиқ солиб, 4 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Юқорида кўрсатилган касалликларга даво қилиш учун дамламадан кунига 4 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади. Кейинги вақтларда лимонўт ўсимлиги баргининг дамламаси ва эфир мойи юрак ишини яхшилаш ( ҳансираш, нафас олишнинг қийинлашиши ва бошқалар) ҳамда қон босимини пасайтириш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам ўсимликнинг доривор препаратлари ( эфир мойи, дамлама ) илмий медицинада гипертония ( қон босимининг ошиши ) касаллигини даволаш учун тавсия этилади.
| |
Просмотров: 1435 | |
Всего комментариев: 0 | |