Главная » Статьи » O'simlik olami

Малина – Малина обыкновенная.

Малина – Малина обыкновенная.

Малина (булдурғун ) медицинада узоқ вақтлардан бери ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Бу ўсимлик Ўзбекистоннинг кўпчилик районларида ўстирилади.   

Малина бўйи 1-2 м гача етадиган ярим бута. Илдизпоядан икки йиллик ер устки новдалар ўсиб чиқади. Биринчи йилги новдалари яшил рангли, ёғочланмаган, майда тиконли бўлиб, мева қилмайди. Бу поя қишга бориб ёғочланади, тиконлариҳам йўқолади ва келаси йил июн - июл ойларида гуллайди. Меваси пишгандан сўнг эски пояси қуриб қолади. Илдизпоядан ҳар йили янги поялар ўсиб чиқади. Барги тоқ патли мураккаб, 5-7 та баргчадан ташкил топган бўлиб, пояда узун банди билан кетма-кет жойлашган. Поянинг юқўри қисмидаги барглари кўпинча уч пластинкали мураккаб барг бўлади. Баргчаси тухумсимон, нотекис аррасимон қиррали, юқори томони туксиз, пастки томони эса тукли. Шунинг учун ҳам баргининг пастки томони оқимтир бўлиб кўринади. Гуллари кўримсиз, яшил-оқ рангли, қалқққонсимон рўвакка тўпланган. Меваси қизил, данакли, мураккаб ҳўл мева.

Май ойида гуллайди, меваси июнда пишади.

Пишган меваларни гулўринсиз йиғиб олинади ва очиқ ерда қуритилади.

Мева таркибида органик кислоталар, витамин В, Р, С, каротин, қандлар, калий тузлари, азотли бирикмалар, пектин, шиллиқ, бўёқ, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

Халқ медицинасида қуритилмаган ва қуритилган мева дамламаси иштаҳа очувчи, овқат ҳазм қилишни яхшиловчи, терлатувчи, қон тухтатувчи  (меъдадан, ичакдан, бачадондан ), ўпка шамоллагандабалғам кўчирувчи, иситма кўтарилганда ҳароратни пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади.

Мевадан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпилаладиган идишга 2-3 стакан қайнаб турган сув қўйиб, устига қуритилган мевадан 2 ош қошиқ солинади ва 15-20 минут дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Дамламанинг ҳаммасини 1-2 соат ичида иссиқ ҳолида ичилади.

Илмий медицинада қуритилган мевадан тайёрланган дамлама турли шамоллаш касалликларида терлатувчи ва енгил сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланади.

Қуритилган мева терлатувчи чойлар – йиғмалартаркибига киради.

Фармацевтика амалиётида ҳўл мевадан тайёрланган шарбат суюқ дорилар таъмини яхшилаш учун ишлатилади      

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1020 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar