Главная » Статьи » O'simlik olami |
Маврак - Шалфей Маврак турлари Ўрта Осиёнинг тоғли районларида, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда, қирларда, боғларда ва далаларда ўсади. Маврак турлари кўп йиллик, бўйи 50 – 100 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сертук, тўрт қиррали. Барги тухумсимон, юраксимон асосли, сертукбўлиб, пояда қарама – қарши жойлашган. Илдизолди тўпбарглари ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, поянинг юқори қисмидагилари эса бандсиз бўлади. Гуллари оч пушти ва бинафша рангда, қисқа бандли, поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклидаги сохта тўпгулни ҳосил қилади. Меваси – тўртта ёнғоқча. Июн – июл ойларида гуллайди, меваси июл – августда пишади. Маврак гуллаганида ер устки қисми ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганда ўсимлик ўриб олинади. Сўнгра қуритиб, янчилади ва элаб, мевасини ажратиб олинади. Ўсимлик таркибида эфир мойи, витамин С , флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Халқ медицинасида ўсимликдан тайёрланган дамлама меъда – ичак ҳамда юрак ( юрак уриш тезлашганда ), бўйрак (сийдик тутолмаганда ) томоғ оғриғи ва шамоллаш касалликларини даволашда ишлатилади. Булардан ташқари, ўсимлик дамламасини иштаҳа очишда ва ташналикни қондиришда истеъмол қилиш буюрилади. Қовурилган ва майдаланган мева юрак ( юрак уриши тезлашганда) ва ичбуруғ (дизентерия) касаллигида истеъмол қилинади. Янги узиб олинган баргини янчиб шишган жойга ва яра устига қўйилса яхши наф беради. Маврак ўсимлигидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қўйилади, устига ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан ёки майдаланган баргидан бир ош қошиқ солиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Кунига 3-4 махал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади. Оғиз ва томоқ чайиш учун ҳам дамлама худди юқорида кўрсатилган усулда тайёрланади. Фармацевтика амалиётида маврак ўсимлигининг эфир мойи дорилар таъмини яхшилаш учун қўлланади. | |
Просмотров: 2332 | |
Всего комментариев: 0 | |