Главная » Статьи » O'simlik olami

Наъматак – Шиповник

Наъматак – Шиповник

Наъматак турлари бўйи 2м гача ва ундан баланд бўлган тиконли бута. Новдаси егилувчан, ялтироқ, қунғир қизил ёки қизил – жигарранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тоқ патли мураккаб. Пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси (5-7 та) тухумсимон ва аррасимон қиррали. Қўшимча барглари барг банди билан қисман бирлашиб кетган. Гуллари йирик, якка ёки 2-3 тадан шохчаларга ўрнашган. Гули қизил, пушти, сариқ ёки оқ ,хушбўй бўлади. Меваси – гул ўрнидан ҳосил бўлган ширали сохта мева.

Май ойидан бошлаб августгача гуллайди, меваси июл – октябрда пишади.

Наъматак турлари бир – биридан мевасининг шакли, катта – кичиклиги, новда пўстлоғининг ранги,  новда тиконларининг сони  ва жойлашишига қараб фарқ қилади.

Беггер наъматаги мевасининг шарсимон ва жуда майда бўлиши билан бошқа турлардан фарқ қилади.

Федченко наъматаги бўйи 2-3 м гача етадиган бута. Бошқа турларидан мевасининг йирик, тухумсимон ёки чўзиқ тухумсимон бўлиши, безли дағал туклар қоплангани билан фарқ қилади.

Итбурун наъматаги бўйи 3 м гача бўлган йирик бута. Бошқа турларидан гулкосачасининг патсимон қирқилгани, гуллаб бўлгандан сўнг косача баргларининг пастга қараб йўналиши ҳамда пишиши олдидан уларнинг тушиб кетиши, пишган мевасининг юқори қисмида  тешикчалар бўлмаслиги билан фарқ қилади.

Наъматак турларининг меваси август ойи охиридан бошлаб кеч кузгача ( совуқ тушмасдан ) йиғиб олинади. Бу вақтда мева таркибида витамин С кўп бўлади. Совуқ урган мевада витамин С камайиб кетади.Мевани йиғаётган вақтда қўлга тикон кирмаслиги учун брезент қўлқоп кийилади. Мева очиқ ҳавода қўритилади. Наъматак мевасининг бир қимини қўритмасдан доривор препаратлар тайёрлаш учун тезда фармацевтика заводларига юборилади.

Наъматак турлари меваси таркибида витаминлардан С, В2, К, Р,каротин, қандлар, органик кислоталар, флавоноидлар, ошловчи, пектин ва бошқа моддалар бор.

Халқ медицинасида мева қайнатмаси ёки қайнатмаси бачадондан қон кетишини тўхтатувчи. Иситма қолдирувчи дори сифатида ҳамда меъда ичак касалликларини даволашда, оғиз бўшлиғи касалликларида оғиз чайиш  учун ишлатилади.

Мевадан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан сув қўйилади ва бир ош қошиқ майдаланган мевадан солиб, 10 минут қайнатилади  ва  24 соат қўйиб қўйилади,  сўнгра докада сузилади. Қайнатмага шакар қўшиб, кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади.

Илмий медицинада ишлатиш учун мевадан дамлама, экстракт ва шарбат ҳамда таблеткалар, холосас каби доривор препаратлар тайёрланади.

Наъматак меваси турли витаминларга бой бўлгани учун ҳам уларнинг препаратлари авитаминоз касаллигини даволашда ва касаллик олдини олишда ишлатилади. Мевадан тайёрланган  холосас  эса жигар касалликларини ( холецистит, гепатит) даволашда қўлланилади.

Мева  витаминли ва поливитаминли чойлар – йиғмалар таркибига киради, кондитер саноатида маҳсулотларни витаминлаштириш учун ишлатилади. 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1362 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar