Главная » Статьи » O'simlik olami |
Олча – Вишня обыкновенная. Олча (олволи) Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида мевали дарахт сифатида ўстирилади. Олча бўйи 8 м гача етадиган сершох дарахт. Танаси кул ранг – қўнғир тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тескари тухумсимон ёки эллипссимон, ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, поядабанди билан кетма – кет жойлашган. Гуллари оқ, оддий соябонга тўпланган. Меваси – сершира, тўқ қизил, данакли ҳўл мева. Март – апрел ойларида гуллайди. Меваси май – июнда пишади. Олча меваси пишганда йиғилади. Мева таркибида қандлар, каротин, витамин С, Р, В1 , органик кислоталар, азотли бирикмалар, ошловчи, бўёқ ва бошқа моддалар бор. Халқ медицинасида олча меваси ёки шираси ўпка ва нафас олиш йўллари шамоллаганда балғам кўчирувчи, иситма туширувчи ҳамда иштаҳа очувчи дори сифатида ишлатилади. Фармацевтика амалиётида олча шарбати баъзи бир суюқ дорилар таъмини яхшилаш учун қўлланилади.
| |
Просмотров: 1452 | |
Всего комментариев: 0 | |