Главная » Статьи » O'simlik olami

Қора смородина – Смородина чёрная.

Қора смородина ( қорақат) Ўзбекистонда мевали бута сифатида ўстирилади.

Қора смородина бўйи 1 – 1,5 м бўлган бута. Барги панжасимон 3 – 5 бўлакли пояда банди билан кетма – кет ўрнашган. Гуллари шингилга тўпланган. Меваси хушбўй, юмалоқ, кўп уруғли ҳўл мева.

Май – июн ойларида гуллайди, меваси июн – августда пишади.

Қора смородина ўсимлигининг барги ҳамда меваси йиғилади. Ўсимликнинг барги гуллашдан олдин ёки гуллаганда, меваси эса пишганида териб олинади. Йиғилган баргни салқин ерда қуритилади. Мевани эса қуритмасдан ишлатилади.

Ўсимликнинг барги таркибида витамин С, эфир мойи ва бошқа моддалар, мевасида эса витамин С, В1  , каротин, қандлар, органик кислоталар, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

Халқ медицинасида қора смородина баргидан тайёрланган дамлама ёки қайнатма қон босими ошганда, бод, тери ва буйрак касалликларида ҳамда терлатувчи дори сифатида қўлланади. Булардан ташқари, барг ва ёш новдалардан тайёрланган қайнатмада тери сили, ширинча ва диатез касаликлари билан оғирган болалар чўмилтирилади.

Қора смородина меваси (қуритилмаган мева ёки мева қайнатмаси) юрак, буйрак, меъда ва нерв касалликларида сийдик ҳайдовчи , терлатувчи дори сифатида ишлатилади.

Баргдан дамлама тайёрлаш учун бирор идишга 2 стакан қайнаб турган сув қуйиб, устига 1 ош қошиқ майдаланган барг солинади ва бир неча соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Бу дамламадан юқорида кўрсатилган касалликларда даво қилиш учун кунига 4-5 маҳал ярим стакандан ичилади .

Мевадан дамлама тайёллаш учун оғзи ёпиладиган идишга 1 стакан қайнаб тўрган сув қуйилади,  устига мевадан 1 ош қошиқ солиб, 1-2 соат дамланади. Сўнгра докада сузилади, дамламага шакар қўшиб кунига 2-3 маҳал  ярим  стакандан ичилади.

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1436 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar