Главная » Статьи » O'simlik olami

Қовоқ – Тыква обыкновенная.

Қовоқ – Тыква обыкновенная.

Қовоқ  Ўзбекистоннинг ҳамма туманларида экилади.

Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4 – 5 м га етадиган ўт ўсимлик. Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик, юраксимон, чуқур, беш бўлакли, дағал тукли  бўлиб, пояда узун банди ёрдамида кетма -  кет жойлашган. Гуллари сариқ, ҳиди ёқимли, бир жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп – тўп, урғочи гуллари эса якка – якка ҳолда жойлашган. Меваси – йирик, кўп уруғли, серэт ва ширали, турли шаклдаги ҳўл мева. Уруғи оқ, япалоқ  эллипсимон бўлади.

Июн – август ойларида гуллайди, меваси   август – октябрда пишади.

Қовоқнинг меваси пишганда ёриб, уруғи ажратиб олинади.

Қовоқ ўсимлигининг уруғи таркибида ёғ, витамин С ва В2,  органик кислоталар, каротиноидлар ва бошқа моддалар бор. Мевасининг этли қисми таркибида  витамин С , В1 ва В2   , каротиноидлар, никотин кислота, қандлар ва бошқа моддалар бўлади.

Абу Али ибн Сино қовоқ мевасидан тайёрланган қайнатмани кўкрак оғриғи ва  йўталга даво қилган. Қўрда кўмиб пиширилган мевани қанд билан  аралаштириб, ични юмшатиш учун ейишни буюрган. Булардан ташқари, қовоқ ширасини томоқ оғриғига ва мия касалликлари ( миядаги шишлар, миянинг яллиғланиши )га даво қилган.

Халқ медицинасида қовоқ уруғи гижжаларни тушириш учун ишлатилади. Сариқ ва жигар касалликларида қовоқни сувда пишириб ёки қўрда кўмиб парҳез таом ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ейилади. Булардан ташқари, қовоқ мевасининг юмшоқ эти темираткига даво қилинади. Бунинг учун меванинг юмшоқ қисмини майдалаб эзиб, темиратки устига қўйиб боғланади.

Илмий медицинада қовурилмаган қовоқ уруғи (порошок ҳолида ҳам) ёки уруғдан тайёрланган қайнатма лентасимон ( баъзан юмалоқ) гижжаларни ҳайдаш учун ишлатилади.

 Қовоқ мевасининг юмшоқ қисми жигар ва бўйрак касалликларини даволашда қўлланади. Бунинг учун қовоқ ширасидан кунига ярим стакандан ичиш мумкин. Шунингдек қовоқ сийдик ҳайдаш таъсирига ҳам эга.

Гижжаларни тушириш учун қовоқ уруғини эрталаб наҳорга (овқат емасдан олдин) 150 – 200 грамм (болалар учун 50 – 100грамм)дан ейиш керак.     

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1161 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar