Главная » Статьи » O'simlik olami

Сачратқи – Цикорий обыкновенный.

Сачратқи – Цикорий обыкновенный.

 

Сачратқи  кўп йиллик, бўйи 30 – 100 см гача етадиган ўт ўсимлик. Почси тик ўсувчи, шохланган. Илдизолди тўпбарглари бандли, патсимон қорқилган. Поядаги барглари  ланцетсимон йирик тишсимон қиррали (юқори қисмидагилари текис қиррали) бўлиб, пояда бандсиз кетма – кет ўрнашган.гуллари ҳаво ранг саватчага тўпланган. Меваси – сарғиш – қўнғир рангли, учмали писта.

Июн ойидан бошлаб кеч кузгача гулалйди ва меваси пишади.

Сачратқи гуллаганда ўсимликнинг ер устки қисми ҳамда илдизолди тўпбарглари алоҳида – алоҳида иғиб олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси эса етилганда йиғиб олинади. Илдизи эрта баҳорда ёки кеч кузда ковланади, тупроқдан тозалаб, сув билан ювилади, майда бўлакларга бўлиб, очиқ ҳавода қуритилади.

Ўсимлик илдизи таркибида инулин, интибин аччиқ гликозиди, витамин В1 ,     қандлар, баргида инулин, витамин С ва бошқа моддалар бор. Сачратқи ўсимлиги сут ширага бой. Сут шира таркибида аччиқ моддалар, тараксастерол, каучук ва бошқа бирикмалар бўлади.

Абу Али ибн Сино сачратқи ўсимлигини кўнгил озганда, иситмада, кўз ялиғланиши ва ич кетиш касаллигини даволашда ишлатган. Ўсимлик сут шираси билан кўзга тушган оқни даволаган. Қуритилмаган илдизни янчиб, илон, чаён ва ари чаққан ерга ҳамда подагра касаллигида оғриган бўғинларга боғлашни буюрган.

Халқ медицинасида сачратқи кенг равишда қўлланиладиган доривор ўсимликлардан биридир. Қуритилмаган илдиз дизентерия касаллигини ва яллиғланиш процессларини даволашда, илдиздан тайёрланган қайнатма эса иштаҳа очиш ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилади. Сачратқининг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмада офтоб ўрган болалар чўмилтирилади. Сачратқи ҳамда мойчечак гуллари аралашмасидан тайёрланган қайнатма жигар, талоқ, бўйрак ва меъда касалликларини даволашда қўлланилади. Меваси иситма кўтарилганда ҳароратни пасайтиради. Сачратқи кулини қаймоққа қориб, сувчечак, турли яралар ва бошқа тери касалликларига суртилади.

Сачратқи илдизидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан сув қўйиб, устига майдаланган илдиздан бир чой қошиқ солинади, бир оз қайнатиб, 1 – 2 соат қўйиб қўйилади, сўнгра докада сузиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади.

Кейинги вақтларда сачратқи гулидан тайёрланган дамлама марказий нерв системасини тинчлантирувчи ва юрак фаолиятини яхшиловчи, ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма эса ич кетишни ва қон оқишни тўхтатувчи таъсирга эга эканлиги тажрибада аниқланди. 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 3940 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar