Главная » Статьи » O'simlik olami

Сассиқалаф – Болиголов пятнистый.

Сассиқалаф – Болиголов пятнистый.

Сассиқалаф Ўзбекистонда кўп тарқалган доривор ўсимлик. Ў суғориладиган ерларда, тоғ етакларида, нам жойларда ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.

Сассиқалаф икки йиллик, бўйи 1 м гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, майда – майда қизил доғли, юқори қисми шохланган. Илдизолди тўпбарглари узун бандли, ланцетсимон  бўлакка ва бўлакчаларга қирқилган бўлиб, пояда қини ёрдамида кетма – кет ўрнашган. Гуллари майда, оқ, мураккаб соябонга тўпланган. Меваси – тухумсимон қўшписта.

Май – июн ойларида гуллайди, июл – августда меваси пишади.

Ўсимликнинг ҳамма қисми заҳарли.

Сассиқалаф гуллаганда ер устки қисми йиғиб  олинади ва соя ерда қуритилади ёки ҳўллигида сиқиб, шираси олинади.

Ўсимлик таркибида алкалоидлар, эфир мойи,витамин С, каротин, флавоноидлар ва бошқа моддалар бор.Алколоидлар йиғиндисидан кониин ва бошқа алколоидлар ажратиб олинган.

Абу Али ибн Сино сассиқалаф ўсимлигининг ер устки қисми порошогидан тайёрланган суртма билан подагра касаллигини даволаган ҳамда жун тукларни тушириш учун ишлатган. Қуритилмаган ўсимликдан олинган ширани қулоқ ва кўз касаллигида оғриқ қолдириш учун қўллаган.

Халқ медицинасида ўсимликнинг ер устки қисми ички органлар спазми вақтида вужудга келадиган оғриқ ва тиришишни тўхтатувчи, йўтал қолдирувчи дори сифатида ҳамда мигрен ( қаттиқ бош оғриғи ), тутқаноқ ва бачадон ўсма касалликларини даволаш учун ишлатилади.

Сассиқалаф  барги оғриқни сездирмайдиган таъсирга эга  бўлганидан турли шишларни ( хавфли шишларни ҳам ) даволашда қўлланилади.

Йўталда ва ўсма касаллигида қуритилмаган ўсимликдан олинган ширадан 2 томчидан  10 томчигача  кунига 3 маҳал ичиш буюрилади.

Илмий медицинада сассиқалаф  ўсимлиги препаратлари ( экстракт, малҳам, кониин алколоидининг бромгидрат тузи ) оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатилади. Бўнинг учун оғриган ерга экстракт ёки малҳам  суртилади.   

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (14.10.2015)
Просмотров: 1267 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar